Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


- йўналиш. Ўқувчилар гуруҳи билан ишлай олиш



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

3-
йўналиш. Ўқувчилар гуруҳи билан ишлай олиш: 
а) педагогик фаолиятнинг шарт-шароитлари ва гуруҳ жамоасидаги маънавий ҳолатни 
бошқара олиш; 
б) гуруҳ жамоасидаги психологик муҳитни доимий назорат қилиш; 
в) таълим-тарбиявий жараёнларга ижодий ёндашув; 
г) педагогик фаолиятга инсонпарварлик ва демократик принциплар асосида ёндашиш; 
д) ўқувчилар хулқи ва билимини ўз вақтида рағбатлантириб бориш; 
е) жамоада шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни тўғри ташкил этиш; 
ж) ўқувчиларнинг кундалик режимга тўғри ва доимий риоя қилишини ташкил этиш. 
Педагогик меҳнатни илмий асосда тўғри ташкил этишда ўқитувчининг кун тартиби
муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчи ўзи учун энг оптимал бўлган ва юқори самара берадиган кун 
тартибини танлай олиши лозим. Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил этишда 
қўйиладиган талаблар илк бор И.П. Раченко, Р. Расулова каби олимлар томонидан тадқиқ 
қилинган. Уларнинг тавсиясига кўра ўқитувчи меҳнатини илмий асосда тўғри ташкил 
этишда энг муҳим талаблар сифатида қуйидагилар эътироф этилади: 


41 
И.П. РАДЧЕНКО, Р. РАСУЛОВА КАБИ ОЛИМЛАР ТАВСИЯСИГА КЎРА 
ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИНИ ИЛМИЙ АСОСДА ТЎҒРИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ЭНГ 
МУҲИМ ТАЛАБЛАР. 
• 
педагогик фаолиятни аниқ режалаштириш; 
• 
фаолиятни қизғин уюштириш ва унда иштирок этаётган объект ва 
субъектларнинг имкониятларини ягона мақсадга йўналтириш; 
• 
тарбияланувчилар ютуқларини мунтазам рағбатлантириб бориш; 
• 
таълим-тарбиявий назоратни бир маромда олиб бориш. 
Режалаштиришдаги асосий эътибор уюштириладиган барча педагогик фаолият 
турларини ва унда иштирок этаётган жамоа ва унинг аъзоларини умумий педагогик мақсадга 
бирлаштиришни назарда тутади. Бунда таълим ва тарбиянинг яқин, ўрта, узоқ мақсадларини 
инобатга олиш эътироф этилган.
Таъкидлаш жоизки, ўқитувчининг кун тартиби унинг фаолияти ва ҳаётини тартибга 
солувчи асосдир. У йўқ жойда меҳнат унуми ҳам паст бўлади, асаблар тез чарчайди, 
соғликка путур етади. Натижада ўқитувчи сарф қилган кучини қайта тиклай олмайди, меҳнат 
унумдорлиги пасаяди, иш қобилияти сусаяди, оқибатда таълим-тарбиянинг сифати йўқолади. 
Демак, илмий асосланган кун тартиби ўқитувчиларнинг ўз меҳнатини тўғри ва мукаммал 
ташкил этиш вазифасини ҳал этишга қўйилган илк қадамдир десак муболаға бўлмайди. 
Педагогик меҳнатни илмий асосда ташкил этиш шартларидан яна бири иш ўрнини тартибга 
солиш ва меҳнат шароитини ўз фаолиятига мослаштиришдир. Ўқитувчининг иш жойи яшаш 
жараёнининг бир қисми бўлиб, меҳнат унумдорлигининг юқори бўлишига таъсир этади. 
Ўқитувчининг иш жойи, хусусияти, педагогик меҳнатнинг мазмуни ва хусусияти билан 
белгиланади.
Меҳнат шароити, кун тартиби комплекс тушунча. Унда ўқитувчининг меҳнат 
қилаётган жойи, аниқ вазиятлар эътиборга олиниб қуйидаги тамойиллар асосида 
такомиллаштирилиб борилади. Педагогик меҳнатнинг самарадорлиги, мақсади ва фаолият 
вазифасига кўра аниқ бир йўналишни белгилаш ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ташкил 
этишнинг биринчи тамойилидир. 
Иккинчи тамойил мутахассисликка оид билимларни чуқур ўзлаштириб қизғин 
педагогик фаолият услубини белгилаш. 
Учинчи тамойил педагогик меҳнатни илмий асосда ташкил этишда ахборот ва 
компьютер технологиялари воситаларидан самарали фойдаланишни мукаммал билиш 
тушунилади. Бунда кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган педагогик 
технологиялар ҳам эътиборга олинади. 
Тўртинчи тамойил таълим-тарбия бирлигини таъминлаган ҳолда педагогик фаолиятни 
режалаштириш. Ушбу тамойил режа асосида таълим-тарбиявий фаолиятни тартибга солиш, 
унинг моделини яратиш, таянч тизимларни топиш каби масалалардан ташкил топган. 
Педагогик фаолиятни аниқ мақсадлар асосида режалаштирмасдан туриб шахсни ва 
жамоани тарбиялаш ва уларни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини 
таъминлаш мумкин эмас, бу эса жамиятга ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий зарар келтиради. 
Педагогик меҳнатни назорат қилиш ва ҳисобга олиш ўқитувчи фаолиятини мунтазам 
кузатиб бориш ютуқ ва камчиликларини аниқлаш, муҳимларини ажратиб олишни назарда 
тутади. Ҳисобга олишнинг энг мақбул йўли статистик ҳисобга олишдир. Педагогик 
назоратда объективлик, омилкорлик, самарадорлик, мунтазамлилик ва ошкоралик талаб 
қилинади. 
Ўқитувчи меҳнатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг мунтазамлиги, изчиллиги 
қуйидагилардан ташкил топади: 
• 
ўқув материаллари ва тарбиявий тадбирларга тайёрланишни ўзи томонидан назорат 
қилиниши; 
• 
дарсдан ташқари вақтларда таълим-тарбияни назорат қилиш ва ўзининг


42 
ютуқ ва камчиликларини кузатиш; 
• 
ўқитувчининг дарсдан ташқари вақтини ўзи назорат қилиши; 
• 
ота-оналар ва жамоатчилик билан бажариладиган таълим-тарбиявий фаолиятни 
назорат қилиш; 
• 
ўз устида мунтазам ишлаш, ижод қилиш. 
Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ҳар жиҳатдан мукаммал ташкил қилиш 
мамлакатимизнинг мустақиллик принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига 
муносиб ҳисса қўшишга қодир ёш авлодни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бунда 
ўқитувчи ўзининг қизғин меҳнатини педагогик жамоа, ота-оналар, оила, маҳалла 
қўмиталари, турли жамоатчилик марказлари билан ўзаро пухта ҳамкорликда олиб 
боргандагина таълим-тарбиянинг самарадорлиги янада ошади.
Ўқитувчи меҳнатини илмий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиб ўрганиш фан оламида янги 
соҳа бўлмаса ҳам, бироқ сўнгги йиллардаги глобал ўзгаришлар, фан ва техниканинг, 
информацион ахборот технологияларининг жадал суръатда ривожланиши бу соҳага ҳам ҳар 
йили турли янгиликларнинг олиб кирилишини талаб этмоқда. Бевосита ўқитувчи меҳнатини 
ўрганувчи фанлар, яъни педагогика, психология, педагогик менежмент, ижтимоий 
педагогика каби фанларнинг бу соҳада ўзаро манфаатлари доимо бир-бирларини тўлдириб 
келсада, олиб борилаётган илмий кузатишлар натижасида шу нарса маълум бўладики, ҳали 
олдинда ечимини кутаётган муаммолар етарли. Ҳозирги замон илмий назарий ва 
методологик тизимларига таянган ҳолда таъкидлаш жоизки, ўқитувчи меҳнатига таъсир 
қилувчи ҳамда ижтимоий хусусиятга эга бўлган муҳим йўналишлардан бири ўқитувчининг 
объектив-шахсий хусусиятларидир
Ўқитувчи меҳнатига таъсир қилувчи ҳамда кўплаб ҳолатларда унинг сифат ва 
самарадорлигини оширилишини белгиловчи ушбу хусусиятлар қуйидаги омилларни ўзида 
мужассамлаштиради: 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish