Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Ёш ўқитувчининг иқтидори ва қобилияти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

Ёш ўқитувчининг иқтидори ва қобилияти ривожланганлиги ўз меҳнатини 
педагогик жиҳатдан тўғри ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Педагогикада ўқитувчи 
қобилияти – бу улкан имкониятдир, унинг моҳирлиги, меҳнатсеварлиги фақатгина ўқитиш ва 
тарбиялаш жараёнида такомиллашиб боради ва ютуқларга эришишида замин яратади. 
Ўқитувчи қобилияти зеҳнининг ўткирлигидан далолат беради. Иқтидор, истеъдод, даҳолик – 
ўқитувчининг ижодий меҳнати жараёнида эришиладиган натижаларининг ривожланиш 
босқичлари ҳисобланади. Қобилиятлар, инсон характери каби, шахснинг фақатгина маълум 
фаолиятидагина мавжуд бўлган сифатлардир.
Психологияда қобилиятга – инсоннинг касбий билим, кўникма ва малакаларни 
қийинчиликсиз, осонлик билан мукаммал эгаллаши ва бирор фаолият билан муваффақиятли 
шуғулланиши деб таъриф берилади.
Демак, ўқитувчининг иқтидори ва қобилияти унинг меҳнатини ҳар томонлама 
мукаммал шакллантириб, илмий жиҳатдан ижодкорлигини тўғри ташкил этишга таъсири 
чексиз эканлигидан далолат беради. Иқтидор ва қобилият ўқитувчининг меҳнат фаолиятида:
• 
ўз касбига бўлган муносабати асосида касбий эҳтиёжини кучайтиради;
• 
касбий фаолиятга чинакам қизиқиш намуналарини ривожлантиради;
• 
педагогик маҳорат асосларини эгаллашда бир мақсад сари интилувчанликни 
шакллантиради;
• 
ўз илмий меҳнати учун аҳамиятга эга бўлган ижодкорлик сифатлари мажмуасининг 
юзага келишини таъминлайди. 


44 
Ўқитувчининг иқтидори ва қобилияти психологик технологиялар билан кучайтирилиб 
модификацияланади ва ўқитувчининг меҳнат фаолиятида бу муҳим аҳамият касб этади: 
мулоқот қилиш (коммуникатив), воқеаларни олдиндан кўра олиш, эшитиш ва ҳис қилиш, 
ўзлигини билиш, тушуниш ва ҳис қилиш каби қобилиятлар ўқитувчи меҳнатида муҳим 
аҳамият касб этади.  
Иқтидор ва қобилият ўқитувчининг индивидуал имкониятларини характерлайди. Бир 
хил шароитда қобилиятли ўқитувчилар педагогик меҳнат фаолиятида қобилияти паст 
ўқитувчиларга қараганда кўпроқ улкан ютуқларни қўлга киритади. Қобилиятли, аммо ношуд 
ўқитувчи кўп нарсага эриша олмайди.
Иқтидор ва қобилият ўқитувчининг амалий ва назарий билимларни чуқур эгаллашда 
тезроқ силжиб боришини, унинг ижрочилик ва ижодкорлик фаолиятларида энг юқори 
натижаларга эришишини таъминлайди. Қобилиятли бўлажак ўқитувчи мутахассисликни тез 
эгаллай олади ва юқори натижаларга эришади ҳамда ишлаб чиқаришда, фан ва техника 
жараёнларига янгилик кирита олади. 
Ўқитувчининг иқтидори ва қобилияти – Н.В.Кузьминанинг фикрича, педагогик 
фаолият талабларига жавоб берувчи ва таълим–тарбияда белгиланган мақсадга осонликча 
эришишни таъминловчи ҳамда меҳнат унумдорлигини оширувчи хусусиятлар мажмуасидир. 
Н.В.Кузьмина иқтидор ва қобилият ўқитувчининг меҳнат фаолиятига, изланаётган 
натижаларни эгаллашнинг энг самарали усулларини топишга ўзига хос сезгирликдан иборат 
индивидуал, турғун хусусиятлар деб таъриф беради ва педагогик қобилиятларнинг 
рефлексив даражаси уч хил турдаги сезгирликни ўз ичига олишини таъкидлайди:
• 
тарбияланувчи объектни ҳис қилиши; 
• 
меъёр ва хушмуомалаликни ҳис этиш;
• 
ўз касбига нисбатан жавобгарликни ҳис қилиш. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish