51
унда таълим ва билимларга бўлган иштиёқни кучайтиришга, мустақил иш тутишни,
инсоний
қадр–қиммат туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор берилади.
Ўқитувчи қандай умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши мумкин, тадқиқотларимиз
жараёнида ўқитувчиларга қуйидаги савол билан мурожаат қилдик: “Шахсан
Сиз дарс
жараёнида ўқувчиларга қандай насиҳат қилган бўлардингиз?”. “Насиҳатлар”нинг асосий
мазмуни ноаниқ, уларда педагогнинг индивидуаллиги ва мавзуни тез танлаш интуицияси
сезилмасди. Дарс жараёнида ўқитувчи доимо мазмунан бир хил насиҳатлар беради. Уларни
қуйидагича тавсифлаш мумкин:
–
сидқидилдан ўқиш зарурлигини эслатиш;
–
меҳнатсеварликка ундаш, виждонийликка чақириш;
–
баркамол шахс сифатида шаклланиш зарурлиги ҳақида эслатиш;
–
инсонийликни йўқотмасликка чақириш.
Бу чақириқ ва насиҳатлар замонавий таълим муассасаларида
педагогларнинг
умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш тажрибаси камлигидан далолат беради ва ушбу
муаммолар ҳақида ўйлаб кўришга мажбур этади. Ўқитувчиларнинг жавоби баёнот ёки
насиҳат қилиш хусусиятига эга бўлиши, ўта мавҳум ҳамда таъсирли чиқиши шарт эмас.
Ўқитувчи меҳнатидаги касбий натижалар унинг умуминсоний ва маънавий
қадриятларга бўлган муносабати билан ўлчаниши европа олимларининг ҳам илмий тадқиқот
ишларидан кенг ўрин олган.
Жумладан, К.Клакхон ўқитувчининг касбий фаолиятида
умуминсоний қадриятларга нисбатан муносабатини туркумларга ажратиб, қуйидагича
таъриф беради: “қадриятлар – ошкора ёки
яширинган, индивидга ёки гуруҳга хос бўлган
орзу истак ҳақидаги тасаввур бўлиб, улар томонидан касбий фаолият юзасидан
бажарилаётган меҳнат турларини, воситаларини ва мақсадларини
танлашга таъсир
кўрсатади”.
Педагогик
жараёнда
ўқитувчининг
умуминсоний
қадриятларга
йўналтирилганлиги ҳам олим томонидан кенг тадқиқ қилинган. У педагогик қадриятларни
такомиллаштиришга нисбатан қуйидаги муаммолар муҳим аҳамиятга эга деб таъкидлайди:
1)
Ўқитувчининг жамиятга хос қадриятларни ўзлаштириши ва тарғиб қилиш
қобилияти.
2)
Ўқитувчининг ўқув–тарбиявий жараёнларда умуминсоний қадриятларни самарали
тарғиб этиш истаги ва имкониятлари.
3)
Тарғиб этилаётган умуминсоний қадриятларни ўқувчи томонидан мунтазам қабул
қилиниши учун ўқитувчининг зарур шарт–шароитларни яратганлиги.
Педагог олимлар ўз тадқиқотларида ўқитувчиларнинг умуминсоний қадриятларга
муносабатини ва уларни ўқувчилар онгига етказа олиш қобилиятларига қараб иккита асосий
турга ажратиб кўрсатадилар:
1)
“Ўқувчи онгини ривожлантириш”га йўналтирилганлик: ушбу тоифадаги ўқитувчи
жамият томонидан белгиланган ижтимоий ахлоқий омилларга таянган ҳолда аввало ўқувчи
шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга интилади.
2)
“Таълим жараёнида бирор натижага эришиш”га йўналтирилганлик: Ушбу
тоифадаги ўқитувчи ўқувчининг фақатгина ақлий ривожланишидан манфаатдор.
Ўзлаштирилган ўқув материалини қатъий текшириб боради. Бундай йўналтирилганликда
ўқитувчи жамиятнинг фақатгина таълим соҳасига нисбатан муносабатларини бажариш билан
боғлиқ фаолиятни олиб боради. Жамият таълим тизимидаги фаолиятлардан қониқмаган
тақдирда, ушбу турдаги ўқитувчилар меҳнати устунлик қилади ва самарали деб тан олинади.
А.Г.Здравомыслов
ва
В.А.Ядов
инсоннинг
умумбашарий
қадриятларга
йўналтирилганлигини жамиятнинг моддий ва маънавий маданиятига асосланган
қадриятларига шахснинг кўникиши (ёки мослашуви) деб таъриф берадилар.
Қадриятлар субъект томонидан идеалга айланиши мумкин. Бу ҳолда ушбу қадрият –
инсон ҳаётий позициясининг ўрнатилишига таъсир қилишга қодир ҳамда муҳим аҳамиятга
эга бўлган мақсадли қадриятларга айланади. Маълум бир мақсадга йўналтирилмаган
қадриятлар шахс фаолиятини бошқарувчи вазифасини бажариши мумкин, бунда у индивид
онгида “ўз мақсадларига эришиш учун бўйсунишга тўғри келадиган” воситали қадриятлар
сифатида намоён бўлади. Маълум бир мақсадга асосланган қадриятлар қарама–қарши
йўналишларга эга бўлса, зиддиятларга дуч келиши мумкин. Мақсадли қадриятлар воситали
52
қадриятларга нисбатан турғунроқ, бироқ воситали қадриятларга
индивидуаллаштириш
кўпроқ сезилади. М.Рокич инсон қадриятлари тушунчасига икки хил таъриф берган: У
қадрият деганда инсоннинг ўз мақсадини бошқа мақсадлар билан солиштирганида
устунлигига ишончи ва ундан фахрлана олиши, ёки индивид хулқининг бошқалар хулқи
билан солиштирганда устунлигига ишончини тушунади. Шундан келиб чиқиб, у инсоний
қадриятларнинг иккита турини ажратади: мақсадли қадриятлар ва воситали қадриятлар.
Биринчисини идеал қадриятлар, иккинчисини эса инструментал қадриятлар деб атайди.
Идеал қадриятларда индивид учун маълум бўлган ҳаётий қадриятларнинг
устуворлиги акс этади. Инструментал қадриятларда эса – тегишли идеал қадриятларнинг
амалга оширилишига олиб келадиган маълум хулқ турларининг устуворлиги акс этади.
Ҳозирги кунда тадқиқотчи М.Рокич томонидан таклиф этилган қадриятларни ташхис қилиш
методикаси кенг тарқалган. Кўпчилик олимлар идеал қадриятларни ўқитувчи педагогик
фаолиятининг мазмуни деб, уларни педагогик қадриятлар деб ҳисоблайдилар ва
улар
қаторида кўпинча қуйидагиларини эътироф этадилар: хусусий нуфуз, юқори моддий аҳвол,
креативлик, фаол ижтимоий алоқалар, ўз–ўзини ривожлантириш, муваффақиятлар, маънавий
қониқиш, ўз индивидуаллигини сақлаб қолиш.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчининг педагогик фаолиятида муҳим аҳамият касб
этувчи умумбашарий қадриятлар ўқитувчининг қизғин меҳнати эвазига шаклланиб боради ва
қуйидаги муаммолар ўқитувчи учун бугунги кунда ҳам энг муҳим аҳамиятга эга:
•
ўқитувчи меҳнатида жамиятга хос умумбашарий қадриятларни ўз мақсадларининг
асоси деб билиши;
•
ўқитувчи меҳнатида мақсадли қадриятларни самарали узатиш истагининг
мавжудлиги ва имкониятлари;
•
ўқувчилар мақсадли қадриятларни қабул қилиши учун ўқитувчи томонидан зарур
шарт-шароитларнинг яратилиши.
Бундай йўналтирилганлик мазмунида жамиятнинг таълим соҳасида олиб бораётган
ислоҳотлари мазмуни ва моҳияти ифодаланган. Шунинг учун ўқитувчи меҳнатининг
моҳиятида унинг маънавий савиясини кўрсатадиган
интеллектуал онг, юксак маънавият,
асрий анъаналарга ва умумбашарий қадриятларга таянадиган, замоннинг илғор ютуқларидан
озиқланадиган миллий дунёқараш ва эътиқод каби мезонлар мавжуд бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: