54
3-
МАВЗУ: АНЪАНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА:
1.
Анъанавий педагогик технология.
2.
Анъанавий технологиянинг ўзига хос белгилари.
3.
Анъанавий ва янги педагогик технологиялардан мутаносиб фойдаланиш
самарадорлик омили.
4.
Таълим-тарбияга анъанавий ва педагогик технологик ёндашув.
Таянч тушунчалар
Дарс ўтиш, билим олиш, ўқитиш, таълим, билим, малака, кўникмалар ҳамда
ўқитишнинг мақсади, мазмуни, ташкил этилиши, турлари, шакллари, методлари,
воситалари, натижалари (маҳсулоти).
Дарс ўтиш – педагогнинг ўқитиш мақсадларини (таълим бериш вазифаларини) амалга
ошириш
маълумот беришни таъминлаш, тарбиялаш,
тушуниши, ва билимларни амалий
қўллаш бўйича тартибга солинган фаолияти
Билим олиш – идрок этиш, ўрганиш, машқ қилиш ва эгалланган тажрибаси асосида
хулқи ва фаолиятида
янги шакллари юзага келадиган, илгари эгалланганлари ўзгарадиган
жараёндир.
Ўқитиш – қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган педагог ва ўқувчининг
тартибли ўзаро ҳаракатларидир
Бу уларнинг биргаликдаги фаолияти икки томонламалик жараёнидир. Ўқитиш махсус
ташкил этилган ўқувчиларнинг ўрганиш фаолиятлари, бу жараёнда илмий билимлари, зарур
бўлган фаолият усуллари, атрофдаги борлиққа эмоционал қимматли ва
ижодий
ёндашишлари шакллантирилади.
Ўқитишда болани ривожлантириш амалга оширилади:
Таълим – ўқитиш жараёнида эгалланган билимлари, малакаси, кўникмалари, фикрлаш
усуллари системасидир;
Билим – фанни назарий эгаллашни гавдалантирувчи ғоялар тўплами. Ўқувчининг
онгида атроф, борлиқ тушунчалари, схемалар, аниқ образлар кўринишида акс эттиришдир.
Малака – ўзлаштирган билимларини амалиётда қўллаш усулларини (усул ва
ҳаракатларини) эгаллай олиш.
Кўникмалар – юқори даража, мукаммалликки, автоматлаштирилган малака
Мақсад – ўқитишнинг нимага интилаётгани, унинг уринишлари йўналтирилган
Мазмун – ўқитиш жараёнида ўқувчи эгаллаб олиши зарур бўлган
илмий билимлар,
амалий малака ва кўникмалар, фаолият ва фикрлаш усуллари системасидир.
Ташкил этиш – дидактик жараённи аниқ критерий(мезон)лар билан тартибга солиш,
қўйилган мақсадни тўғри амалга ошириш учун унга зарур шакл беришдир.
Шакл – юнонча форма- ташқи кўриниш, қобиқ – ўқув жараёнининг мавжудлиги
усули, унинг ички мантиғи. Шакл биринчи навбатда синфдаги ўқувчилар сони, ўқитиш жойи
ва вақти, уни амалга ошириш тартиби ва шу кабилар Билан боғлиқ.
Метод – ўқитиш мақсади ва вазифасига эришиш йўлидир.
Восита – ўқув жараёнини предметли таъминлашдир. Педагогнинг овози(нутқи), унинг
малакаси кенг маънода, дарсликлар, синфдаги жиҳозлар...
Натижалар – ўқитиш нимага эришиши, ўқув жараёни оқибати, белгиланган мақсадни
амалга ошириш даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: