Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/202
Sana23.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#174672
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat

ўқитувчининг касбий турғунлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ўқитувчининг касб 
танлашида ўз танловининг тўғрилигига ва асослилигига ишонган ҳолда узоқ вақт давомида 
фаолият кўрсатишидир деб талқин қилинади. Меҳнат жамоасини тадқиқ қилишда касбий 
турғунлик кадрларнинг аниқ ва бир маромда потенциал оқувчанлигига асосан аниқланади. 
Ўқитувчи кадрларнинг потенциал оқувчанлигида – ишини ёки ўз касбини ўзгартиришни 
хоҳловчи педагогларнинг миқдорий ва сифат даражаси таркиби ҳисобга олинади. Бунда 
таълим муассасасида, ёки бирор лавозимда узоқ вақт меҳнат қилган ходимларнинг миқдорий 
ва сифат кўрсатгичи ҳисобга олинади.
Касбий турғунликнинг аҳамияти ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини аниқ бир 
қолипга солиб ўрганишда муҳим рол ўйнар экан, унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор 
қилиниши лозим:
• 
ўқитувчида иш жойини ёки касбини ўзгартириш истагининг мавжудлиги ва 
ифодаланганлик даражаси;
• 
ўқитувчининг ўз касбини ўзгартиришига туртки бўлган сабаблар ёки шарт–
шароитлар;
• 
бошқа бирор касбни танлаб, унда ишлаш истаги туртки бўлган ҳодисалар ёки 
воқеалар; 
• 
ўқитувчининг бир жойда узоқ вақт педагогик фаолият олиб боришининг асосий 
мотивлари ва сабаблари;
• 
янги касбни танлаб, унда муваффақиятли фаолият олиб боришга туртки бўлган 
мотивлар ва сабаблар.
Ўқитувчилик касбини ўзгартиришни истамаган ҳолда, педагогнинг ўз иш жойини тез–
тез ўзгартириш ҳолатлари алоҳида таҳлил қилинади.
Ўқитувчининг касбий турғунлиги кўпинча “таълим муассасасига боғланиб 
қолганлик” ибораси билан изоҳланади. Ўз касбига нисбатан меҳр– мухаббати туфайли 
таълим муассасасига боғланиб қолиш – бу ўқитувчилар жамоаси билан бирлашиб кетиш 
туйғуси, таълим муассасасига даҳлдорлик, жавобгарлик ҳисси, таълим муассасасини қадрдон 
уйи сифатида қабул қилганлиги учундир. Интеллектуал даражада таълим муассасасига 
боғланиб қолиш ўқитувчилар жамоасининг қадриятларини, унинг истиқбол режаларини 
ривожлантириш ғояларини онгли равишда қабул қилиш, таълим муассасаси маъмуриятининг 
обрў–эътибори, ютуқ ва камчиликларини ўзиники деб билиш, жамиятимиз томонидан 
таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни таълим муассасаси ҳаётига татбиқ этиш, 
таълим муассасаларида замонавий талаблар даражасида интеграцион янгиликларни, ахборот 
технологияларини жорий этишга интилиш, соғлом турмуш тарзини яратишга уринишда, 
болаларга меҳр қўйиб улар билан ишлаш истагида ва бошқаларда намоён бўлади. 


47 
Таълим муассасасига қизиқиш билан боғланиб қолишлик ишга киришувчанликни, 
меҳнат фаоллигини оширишни, ўз касбига садоқатли бўлишни, қизиқишни талаб этади. 
Айниқса, фаоллик – бу ўқитувчининг атроф–муҳит билан ҳаётий муҳим алоқаларини ижодий 
йўналтириш ёки ўзгартиришни амалга оширувчи хусусий динамикасидир. Ўқитувчининг 
фаоллиги унинг субъективлиги ифодаси сифатида икки йўналишда олиб борилади: меъёрий 
ҳолатларни юзага келтирувчи жамиятимиз талабларига тез мослашувчанлиги (адаптивлик), 
ҳар қандай салбий, зиддиятли ҳолатлардан чиқишда, қийинчиликларни мустақил равишда 
ўзи енгишида, ўз тажрибасига ва билимларига таянган ҳолда янгиликлар ярата олиш 
имкониятини берувчи креативлигида намоён бўлади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish