ҳайвон
паразитлари билан зарарланиши инвазия деб аталади. Инвазия
усуллари: фаол(актив) ва нофаол (пассив) бўлади.
1.
Фаол инвазия - паразит хужайин организимига ўзи ҳаракат қилиб
киради(қийшиқ бошли гижжа, шистозома).
2.
Пассив инвазия - паразит ўзи ҳаракат қилмаган ҳолда сув, озуқа
маҳсулотлари орқали организмга киради. Инвазиянинг яна бир қанча
хилларини фарқлаш мумкин. Агар паразитнинг тухуми ёки личинкаси ўз
хўжайини организмидан ташқарига чиқмасдан, яна қайтадан
паразит
ривожлана бошласи, бундай йўл билан зарарланишга
аутоинвазия дейилади.
Масалан, пакана гижжа тухумлари ташқарига чиқмасдан беморнинг
ичагида ривожланади. Касалликнинг қайтадан юқиши
реинвазия дейи- лади.
Паразитнинг ўз хужайиндан ташқарига чиқиб, яна ўзига қайта юқиши
аутореинвазия дейилади. Паразитнинг касаллик чақиришига патогенлик
хусусияти деб аталади. Аксинча, паразит касаллик чақирмаса нопатоген
дейилади. Патоген паразитларнинг ҳаммаси ҳам хўжайин организмига кириб,
касаллик чиқармаслиги ҳам мумкинлигини унутмаслик керак. Баъзан паразит
ташувчанлик ҳолати ҳам кузатилади. Паразит ташув- чанликнинг қуйидаги
шакллари фарқ қилинади:
а) касал бўлган организмдаги ташувчанлик;
б) иммунитети бўлганлардаги ташувчанлик;
в) ташқи кўринишидан соғломлардаги ташувчанлик.
Паразитнинг табиий яшаш ва кўпайиш жойи ҳисобланган
организмни,
юқумли касаллик қўзғатувчисининг манбаи деб аташ қабул қилинган.
Паразит яшайдиган, кўпаядиган организм одам ёки ҳайвон организми
бўлиши мумкин. Касаллик тарқатувчилар узоқ вақт давомида сақланиб
қоладиган мавжудотга резервуар организм дейилади.
Баъзи турлар учун
резервуар
бўлиб,
одам
(безгак
касаллиги),
бошқалар
учум
ҳайвонлар,масалан: туляремия, лейшманиозлар - учун кемирувчилар;
тайга
энцефалит, кана қайталама терлама касалликларида - каналар хизмат
қилади. Касаллик қўзғатувчиларнинг юқиш усуллари ҳам хилма-хилдир:
1. Контакт орқали зарарланган буюмлар, тупроқ сув орқали (қичима канаси,
қутуриш вируси, токсоплазма);
2. Озиқ-овқат, сув орқали (дизентерия, қорин терлама касаллиги,
гельминтозлар);
3. Хаво-томчилар, нафас йўллари орқали (токсоплазма, сил таёқчалари);
4. Трансмиссив - қон сўрадиган ташувчилар орқали.
5. Трансовариал - паразитнинг тухумлари орқали (энцефалит, кана,
қайталама тиф).
Ташувчилар ўз навбатида махсус ташувчи ва механикташувчи каби хилларга
бўлинали; 1.
Махсус ташувчиларорганизмида, паразит маълум бир
ривожланиш давриёки шаклан ўзгариши кузатилади (безгак касаллигида –
чивин организмида, лейшманиозда - москит, яъни искаб-
топарлар организмида). 2.
Механик ташувчиларда эса касаллик қўзғатув-
чи ҳайвон танасида ривожланади, аммо шаклан ӯзгармайди. Масалан, уй
пашшаси - ошқозон-ичак касалликларининг механик ташувчисидир.
Касаллик қўзғатувчиларининг ташиш усуллари ҳам турличадир:
1.
Инокуляция - паразитлар қон сўрганда «ифлосланган» оғиз аппарати ёки
сўлак орқали қўзғатувчиларнинг ўтиши (безгак касалликлари,трипано-
сома). 2. К
онтаминация - ташувчиларнинг аҳлати,
шунингдек гемолим-
фаси орқали паразитнинг юқиши (битларнинг эзиш натижасида ёки аҳлати
орқали тошмали ва қайталама терлама касалликларнинг қўзгатувчиларини
ўтиши).
Do'stlaringiz bilan baham: