Ҳар бир содда ҳайвонда, битта ҳужайрадан ташкил топган бӯлса ҳам, кўп
ҳужайрали организмларга хос бӯлган ҳамма хусусиятлар: моддалар
алмашинуви, таъсирланиш, ҳаракатланиш, муҳитга мосланиш,
ирсият
ўзгарувчанлик ва бошқа хусусиятлар бўлади. Содда ҳайвонлар танасида
бошқа мураккаб ҳайвонлардаги каби айрим вазифаларни бажарувчи қисмлар
бўлиб, улар органоидлар деб номланади. Органоидлар бажаради-
ган функциясига қараб ҳаракатлантирувчи, озиқлангирувчи, осмос бошқа-
рувчи гуруҳларга бўлинади.
Содда ҳайвонларнинг катталиги 3-4 мкм дан 2,5-3см гача (форамини-
фералар) бўлади. Ҳаракат органоидларига - илдиз оёқлар, хивчинлар,
киприклар; овқат ҳазм қилиш органоидларига-ҳазм вакуолалари, цитостом,
цитофаринкис, цитопракт-чиқарув тешиги киради. қисқарувчи вакуолалар
осморегуляцияни, чиқариш ва нафас олишни бошқариб туради. Баъзиларида
ҳужайраларга хос бўлган қисмлардан: ядро, протоплазма (цитоплазма),
танани қоплаб турадиган қобиқдан ташкил топган(258-расм).
258-расм. 1-Лейшмания; 2- Трипаносома; 3 - Лямблия;
Микроскоп остида ҳайвоннинг цитоплазмасида ташқи гомоген (бир хил
тузилишли) қатлам-эктоплазмани ва
ичкарида жойлашган, одатда донадор
эндоплазмами кўриш мумкин. Деярли ҳамма органеллалар эндоплазмада
жойлашган бўлади. Содда ҳайвонларнинг кўпчилик шаклларида тана қобиғи
оқсил ва ёғсимон моддалардан (липопротеидлар) ташкил топган бўлиб,
пелликула деб аталади (pellicula-юпқа тери). Баъзи турларида эса кутикула
ривожланган (лотинча cutis - пўст) бўлади. Кутикула қалин бўлиб, ҳимоя ва
таянч вазифасини ўтайди. Ядро ҳам содда ҳайвонларнинг асосий ва зарурий
қисмидир. Одатда ядро битта бўлади. Лекии, кўп ядроли турлар ҳам
учрайди. Масалан, бақа опалинасидапуфаксимон ядролар бир нечта бўлади.
Инфузорияда эса ҳамиша иккита ядро: йирик ядро-макронуклеус ва майда
ядро-микронуклеус бўлади. Ядро ҳайвоннинг ҳаёт жараёнини бошқариб
туради, ирсий информацияни сақлайди ва келгуси авлодга ўтказади.
Ассимиляция типи ва озиқланиш усулига қараб содда ҳайвонлар иккита
гуруҳга: гетеротроф ва миксотроф организмларга бўлинади.
Гетеротроф организмлар тайёр органик моддалар билан озиқланади. Озуқа
модда танага икки хил йўл билан тушади: 1)
осмотик йўл билан ва 2)
голозой
усулда. Осмотик йўл билан озиқланиш ташқи муҳитда сувда эриган
моддаларни бутун танаси билан шимиб овқатланишдир.
Бундай
организмларнинг кўпчилиги хўжасининг тана тўқималарида, ичагида ёки
қонида паразитлик қилиб яшайди. Буларда ҳазм органоидлари бўлмайди.
Эркин яшайдиган кўпгина содда ҳайвонлар бактериялар, сув ўтлари ва
микроорганизмларни ютиб (фагоцитоз) озиқланади.Озиқланишнинг бун-
дай усулига
голозой усулда, яъни ҳайвонлар сингари овқатланиш деб
аталади. Бундай ҳайвонларда озуқа ва модда ҳазм вакуолаларида ҳазм
бўлади. Ҳазм вакуолаларида озуқа протоплазмадан ўтадиган ҳазм ширалари
ёрдамида ҳазм бўлади. Уларнинг сони озуқа модданинг оз-кўплигига боғлиқ.
Агар озуқа кўп бўлса, содда ҳайвоннинг танасида бирданига бир нечта
ҳазмвакуоласипайдо бўлади. Айрим содда ҳайвонларда озуқани ўтказиш ва
ҳазм бўлмаган моддаларни ташқарига чиқазиш учун хизмат қиладиган
махсус органоидлар бўлади: Ҳужайра оғзи-цитостом,ҳужайра ютқуни -
цитофаринкс, анал тешиги – цитопрактдан иборат бўлади.
Гетеротроф организмлар ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади: ўлик органик
моддалар билан озуқланадиганлар -
сапрофитлар ва тирик организм
ҳисобига ҳаёт кечирадиганлар -
паразитлар.Миксотроф организмлар ҳам
аутотроф,
ҳам
гетеротроф
ассимиляция
типларига
эга
бўлган
ҳайвонлардир.
Аутотроф организмлар ташқи муҳитдан
карбонат ангидрид
гази, сув, минерал тузларни ютиб, худди яшил ўсимликларга ўхшаб
озиқланади. Уларнинг таркибида хлорофилл тутган органоидлар -
хроматофоралар бўлиб, улар фотосинтез хусусиятига эгадир, яъни анорганик
моддалардан органик моддаларни (углеводларни) синтезлайли. Демак,
аутотроф организмлар тайёр органик моддаларга мухтож бўлмайди. Улар
углеводларни ёғларни ва оқсилларни анорганик молдалардан синтез қила
олади.
Содда ҳайвонлар ичида фақат - автотроф усули билан озиқланадиган
организмлар йўқ, лекин ҳам автотроф, ҳам гетеротриф ҳайвонлар бор.
Масалан, эркин яшовчи - яшил евглена, вольвокс колонияси кабилар. Содда
ҳайвонлар кислородли ва кислородсиз шароитда яшаши мумкин. Эркин
яшовчи содда ҳайвонлар, одатда кислородли шароитда яшаб
(аэроблар),
сувда эриган кислород билан нафас олади. Кислород ҳайвонни қоплаб турган
пелликуласи орқали протоплазмага ўтади. Кислородсиз муҳитда яшайдиган
организмлар
анаэроблар дейилади. Чучук
сувларда эркин яшай-
диган кўпгина содда ҳайвонларда қисқарувчи ваколалар бўлади. Булар
пуфакчалар кўринишида бўлиб, пульсация қилиб туради ва кераксиз
диссимиляция натижасида ҳосил бўлган, ортиқча суюқ моддаларни
ташқарига чиқариб туради. Содда ҳайвонлар ҳамма тирик организмларга хос
бўлган таъсирланувчанлик хусусиятига эга. Ташқи муҳитнинг ҳар хил
(механик, ёруғлик, кимёвий) таъсуротларига улар маълум ҳаракат билан
жавоб беради (таксис). Эркин ва паразит содда ҳайвонларнинг кўпчилиги
ноқулай шароитда циста ҳосил қилади.Одатда цисталар юмалоқ, овал
шаклида бўлиб, зич, қалин парда билан ўралган бўлади. Унда физиологик
жараёнлар сусайган бўлиб, агар қулай шароитга тушса у ўз
вегетатив
ҳолатига ўтиб фаол ҳаёт кечира бошлайди. Цисталар ноқулай муҳит
шароитлари таъсирига чидамли бўлиши билан характерланади. Циста - бу
биологик нуқтаи назардан содда ҳайвонлзрнинг ташқи муҳит таъсирига
мослашишидир. Паразит содда ҳайвонларнинг цисталар ҳосил қилиши
протозой касалликларнинг тарқалишида муҳим аҳамиятга эга.
Содда ҳайвонларнинг ҳаракатчанлиги уларда ҳар хил тузилишга эга бўлган
ҳаракат органоидлари, масалан, соҳта оёқлар, хивчинлар ва киприк-
чалар борлигига боғлиқ. Амёба танасида протоплазматик ўсимталар ҳосил
бўлади, буларга ёлғон оёқлар ёки
псевдоподиялар дейилади (грекча pseudos-
ёлғон, сохта, podes - оёқ). Амёба ҳаракатланганда псевдоподиялар-
дан бирига унинг протоплазмаси қуйила бошлайди. Натижада танасининг
псевдоподияга қарши томони қисқаради ва амёба ҳаракатланади. Бундай
ҳаракатга амёбасимон ҳаракат дейилади. Хивчинлар узун протоплазматик
иплар кўринишида бўлади. Улар бурама-винтсимон ҳаракат қилади.
Киприкчалар одатда калта-калта протоплазматик иплар кўринишида
тузилган бўлиб, тўлқинсимон ҳаракатланади.Баьзи содда ҳайвонларнинг
танасида таянч ўқ, ўзак бўлиб(аксоцтил), ташқи скелет эса кўпинча охак ёки
силикат чиғаноқлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: