Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

Кўпайиши. Содда шайвонлар жинссиз, ва жинсий йўл билан кўпаяди. 
Жинссиз кўпайишнинг бир неча хил шакллари бўлиб, булар бўлиниш, 
шизогония, спора ҳосил қилиб кўпайиш. Бӯлиниш асосан митоз йўли билан 
боради. Содда ҳайвонларнинг кўпчилиги мана шу усул билан кўпаяди 
(хивчинлилар, амёбалар). Айримлари танасининг узунасига, бошқалари эса 
кўндалангигабўлинади. 
Шизогония - жинссиз кўпайишнинг алоҳида тури бўлиб, (грекча schiso - 
майдалайман, gonos - кўпинча) майдаланиб кўпайишдир. Кўпайишиинг бу 
хили споралилар синфининг вакилларига хос. Споралилар (безгак 
плазмодиялари, токсоплазма) паразитлик қилиб яшаётган ҳужайинининг 
ҳужайраларида аввал ўсади, катталашади, сўнгра ядроси бир неча марта 
бўлинади. Шундай қилиб, кўп ядроли индивидлар пайдо бўлиб, ҳар бир 
ядронинг атрофи цитоплазма билан ўралади, натижада бир ядроли жуда кӯп 
майда индивидлар вужудга келади. Шизогония усулида кўпайиш нати- 
жасида хўжайин танасида паразитлар сони жуда тез кӯпайиб кетади. 
Спорогония. Спора ҳосил қилиб кўпайиш содда ҳайвонларнинг споралилар 
синфи вакилларида учрайди. Споралар билан кўпайиш, орган- 
измнинг атроф муҳит шароитига мосланишида муҳим аҳамиятга эга, чунки 
улар жуда кичкина бўлганлиги туфайли, кўп миқдорда ҳосил бўлади ва жуда 
тезлик билан кўпайиш имконияти яратилади.
Содда ҳайвонларда жинсий кўпайишнинг коньюгация ҳамда коопуляция 
шакллари кузатилади. Конъюгация (лотинча conjugatio- бирлашиш, 
жуфтлашиш) инфузорияларга хос бўлган кўпайишдир. Коньюгация вақтида 
иккита инфузория бир-бирига oғиз чуқурчаси жойлашган томони билан 
яқинлашиб, улар орасида протоплазматик кўприкча ҳосил бўлади. Шундан 
кейин ҳар бир инфузориянинг ядро аппарати билан мураккаб жараёнлар 
содир бӯлади. Иккаласининг макро-нуклеуслари (юнон. macros-катта. 
nucleus- ядро - соматик ядро) эриб кетади, кичик ядро - микро-нуклеуслар 
(юнон. micros – кичик - генератив ядро) мейоз йўли билан бўлинади. Биринчи 


мейотик бўлиниш натижасида иккита ядро бўлакчаси ҳосил бўлади ва 
биттаси эриб кетади. Иккинчиси, II мейотик бўлинишни бошидан кечириб, 
яна иккита ядрони ҳосил қилади. Янги ҳосил бўлган ядро қисмларининг бири 
емирилиб, иккинчиси эса митоз йўли билан бўлинади ва иккита ядро ҳосил 
бӯлади. Бирини турғун-стационар ядро, иккинчисини ҳаракатчан-
миграцияланувчи ядро деб номлаймиз. Ущбу ядролардаги хро- 
мосома тӯплами гаплоид сонда бӯлади. Миграцияланувчи ядро, бир инфу- 
зориядан иккинчисига ӯтиб, у ердаги стационар ядро билан қӯшилади. 
Натижада уруғланиш содир бӯлиб, иккита гаплоид тӯпламдан диплоид 
тӯпламга эга бӯлган янги ядро-синкарион (юнон.syn–биргаликда, karyon-
ядро) ҳосил бӯлади. Яна бир қатор мураккаб ӯзгаришлардан сӯнг 
синкариондан макро ва микронуклекслар шаклланади. Коньюгациядан сӯнг 
инфузориялар бир биридан узоқлашиб, мустақиллигини сақлаб қолади, 
кариоплазма қисмлари билан алмашганлари туфайли, янги белги ва хусу- 
сиятларга эга бӯлган индивидлар юзага келган бӯлади. Коньюгацияда 
индивидларнинг сони кўпаймайди, балки индивидлар янгиланади, улардаги 
ирсий информациянинг алмашиниши натижасида генетик жиҳатдан янги 
организмлар вужудга келади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish