Trypanosama cruzi - Шагас касаллигини кузгатувчиси Лотин Америка
мамлакатларида хавфли Шагас касаллигини кузгатувчиси Trypanosama cruzi
кенг таркалган. Морфологик жиҳатдан Африка уйқу касаллигини
чақирувчисидан фарқ, қилмайди, лекин Trypanosoma cruzi жойлашиш жойига
қараб шакли ҳар хил. Ҳужайранинг ичила паразитлик қилган
трипаносомахивчинсиз шакл-амастиготага ўтади ва интенсив равишда
кўпайиб псевдоцисталар ҳосил қилади. Парзитлар касаллик тарқатувчи
организмида ва сунъий усулда ўсгирилганда хивчинли шаклда бўлади.
Шагас касаллигининг тарқатувчиси қон сўрадиган қандалалардир. Triatoma
infestans. Трипаносомалар қандаланинг орқа ичагида яшайди ва 5 -15 кун
давомида тараққий этади. Паразитларни ўзига бир марта юқтирган қандала
Бутун умри давомида (2 йил умр кўради) ўзида трипаносомаларни сақлайди
ва одам учун хавфли ҳисобланади.
Ҳаётий цикли. Одатда паразитлар одамга тери ва шилимшиқ қатламларнинг
ҳар хил ёриқлари, жароҳатлар орқали фаол йўл билан ўтади. Триатом
қандалалари одамга асосан кечаси ухлаб ётганида ҳужум қилиб, лаблардан.
кўз ва буруннинг шилимшиқ қатламларидан қон сўриб озикланади(260-
расм).
260-расм.Trypanosamacruzi
Шагас
касаллигини
тарқатувчиси
Triatomainfestans
Овқатланган жойига кўпинча трипоносомалар билан ифлосланган ахла- тини
чиқазади ва шикастланган тери орқали трипанасомалар жуда осонлик билан
одамга ўтадн. Улар тери ва шилимшиқ пардаларнинг ҳужайраларида бир-
икки ҳафта яшаб, кўпая бошлайди. Сўнг паразитлик қилаётган ҳужай-
ралардан чиқиб, қон томирларга ўтади ва бутун организмга тарқалади. Мана
шу даврда одамнинг тана ҳарорати кўтарилади, паразитлар юрак, нерв, ҳазм
системаси ва ретукуло-эндотелиал органларнинг ҳужайраларига ўтиб, у ерда
яшаб қолади. Касалликнинг белгиларига тана ҳароратининг кўтарилиши,
жигар ва талоқиинг катталашиши, ичак фаолиятининг бузи- лиши каби
белгилар киради. Кейинчалик уларга менинго-энцефалит ва миокардит
қўшилиши мумкин. Беш ёшгача бўлган болаларда Шагас касаллиги жуда
оғир ўтиб, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Айрим маълумотлар бўйича 14
% гача беморлар ушбу касалликдан ўлади. Касаллик онадан болага она сути,
қон қуйиш орқали юқади (туғма ҳам бўлиши мумкин).Шагас касаллиги
кўпинча қишлоқларда кўп тарқалганган- дир. Айниқса санитария-гигиена
қоидаларига риоя қилмаган хонадонлар-
да чанг, ифлос жойларда триатом қандалаларнинг личинкалари кўринмас-
дан бемалол ривожланади.
Касалликни ҳар хил кемирувчилар, йиртқич ҳайвонлар, маймунлар тар-
қатади. Аҳоли яшайдиган жойларда эса ит ва мушуклар касаллик тарқатув-
чи ҳисобланади. Қўлланадиган дори-дармонлар яхши фойда бермайди.
Ташхис қуйиш. Трипаносомаларга ташхис қуйиш учун қон, орқа мия
суюқлиги, лимфа безларидан препарат тайёрланади ва Романовский-Гимза
усулида бўялиб, микроскоп остида кўрилади ва паразитларнинг хивчинли
шакли аниқланади. Шундай қилиб; Tripanosomacrusi – Шагас касаллиги
қўзғатувчиси, уч атом қандалалар, ёввоий ва уй ҳайвонлари ҳамда одамда
паразитлик қилади.Табиатдаги манбаси: зирхлилар, опоссум, чумолихўр,
ташувчиси триатом қандалалар.-Triatomainfestana. Ташхис қӯйиш учун:
қондан суртма таёрланади, биосинов, иммунодиагностика усуллар
қӯлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |