Лейшманиялар тери ҳужайраларида паразитлик қилади. Касалликнинг
яширин (инкубацион) даври 3 -8 ой давом этади. Искаптопар чаққан жой
шишиб қолади, сўнг шу жойда яра ҳосил бўлиб, маълум бир вақтдан кейин
бу яра чандиқ ҳосил қилиб битади. Leishmaniadonovani - Марказий Осиёда
калаазар деб аталадиган умумий ёки висцерал лейшманиознинг қўзғатувчи-
сидир. Касаллик манбалари Ҳиндистон, Шарқий Хитой ва Ўрта ер денгизи
соҳилларида мавжуд бўлади.
Морфологик тузилиши. Лейшманиялар майда паразитлар бўлиб, катта-
лиги 2 - 4 мкм гача боради. Танаси думалоқ ёки овал шаклда бўлиб,пели-
кулла билан қопланган. Романовский-Гимза усули билан бўялганда танаси-
да ядро ва ядро рангига бўялган танача-блефаропласт аниқланади. Хивчин
ўсиб чиққан танача базал танача дейилади. Унинг ҳазм органоидлари бўлмай,
осмотик йўл билан озиқланади. Ҳамма хивчинларга хос ҳолда
узунасига
бўлиниб кўпаяди.
Морфологик жиҳатдан лейшманиялар ҳам икки хил шаклда: ҳужайра
ичида–хивчинсиз, ташувчиларнинг танасида, ҳамда сунъий усулда ўстирил-
ганда - хивчинли кўринишда яшайди. Лейшманиялар ҳаётининг хивчинли
даври лептомонад давр деб аталади.Висцерал лейшманиоз тез-тез ёки маълум
бир вақт оралаб иситма чиқариш билан давом этадиган оғир
касаллик
ҳисобланади. Морфалогик жиҳатдан лейшманиянинг иккала тури ҳам бир-
биридан деярли фарқ қилмайди
Висцерал лейшманиознинг чақирувчиси одам танасида ретикуло -
эндотелиал органлар - жигар, талоқ,
лимфа тугунлари, кўмик эндотелий
ҳужайралари цитоплазмасида паразит- лик қилиб яшайди, кўпаяди.
Лейшманиялар кўпайганда битта ҳужайрадаги паразитлар сони 100 - 200
тагача етади. Ҳужайра емирилгандан кейин улар лимфа орқали қонга ўтиб,
янги ҳужайраларга кириб олади ва уларнинг емирилишига сабабчи бўлади.
Лейшманиоз трансмиссив касаллик бўлиб, уни қонсўрар майда ҳашаротлар
Phlebotomus авлодига кирувчи искабтопарлар тарқатади.
Искабтопар касал одам қонини сўрганда лейшманиялар ҳашаротнинг
ҳазм йўлига ўтади. У ерда паразитларнинг- олдинги учидан узун хивчин ўсиб
чиқади, яъни содда ҳайвон хивчинли (лептомонад) кўринишга ўтади. Ўзига
лейшманиознинг чақирувчисини юқтириб олган бу ҳашарот соғлом
одамнинг қонини сўрганда паразитларни унга юқтиради
Тери лейшманиозининг табиий манбаи ёввойи кемирувчи ҳайвонлар (қум
каламушлари ва юмронқозиқлар) ҳисобланади. Бу ҳайвонларнинг қулоқ-
лари, бурни ва танасининг искабтопар чақа олиши мумкин бўлган жойла-
рида, яралар ҳосил бӯлади. Кемирувчиларнинг инларида искабтопарлар
кундуз кунлари яшириниб ётади, кечга томон ҳайвонлар қонини сўради ва
уларга касалликни юқтиради.(263-расм).
263-расм.Висцерал лейшманиянинг ҳаётий цикли
Умумий лейшманиоз учун табиий манба дайди итлар ҳисобланади.
Висцерал лейшманиознинг асосан 2 шакли ажратилади: ҳинд калаазари,
ҳамда Ўрта Ер денгизи висцерал лейшманиози. Ҳинд калаазарида
тери-
нинг ранги қорамтир, баъзан тим қора бўлади.Айрим олимларнинг
фикрига кўра, бундай ҳодиса буйрак усти безлари фаолиятининг сусайиши
туфайли келиб чиқади, чунки лейшманиялар шу безнинг пўст қисмидаги
макрофагларида ҳам учрайди.
Ўрта Ер денгизи висцерал лейшманиозида тери ва шиллиқ пардалар
оқариб, мўмсимон бўлиб қолади. Беморнинг жигар ва талоғи
катталашиб,
камқонлик, ҳамда лейкопения кузатилади. Бемор озиб кетади.
Касалликнинг аниқлаш учун тўш суягининг processus xifoideus қисмини
функция қилиб, микроскоп остида суяк кўмиги ҳужайраларида лейшмания-
лар бор-йўқлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: