Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

тиббий протозоология - одамларда паразитлик қилиб яшайдиган содда 
ҳайвонлар тузилишини, улар кўзғатадиган касалликларни ва уларга қарши 
кураш усулларини; 2) тиббий гельминтология паразит чувалчангларни;3) 
тиббий арахноэнтомалогия - шифокорлар учун наза- 
рий ва амалий жиҳат- дан аҳамиятли бўлган бўғим оёқлилар – ўргимчакси- 
монлар ҳамда ҳашаротлар тарқатадиган ва касалликларни чақирадиган ва 
уларга қарши кураш усулларини ўрганади. 
Паразитлилик (грекча раrа - атрофида, trophos- озиқланиш сўзларидан 
олинган бўлиб),бирга яшайдиган организмларнинг ўзаро антагонистик му- 
носабатда бўлиши билан таърифланади. Фанга маълум бўлган 2 миллион 
турдан ортиқ ҳайвонлардан, таҳминан 50 000 тури празит (текииҳўр) 
равишда, шу жумладан, 600 дан ортиқ тури одатда паразитлик қилиб яшайди. 
Ҳар биp турнинг ўзига ҳос хусусиятлари, тузилиши ва экологияси бўлиши 
туфайли ҳар бир шифокор одам паразитларининг тутган ўрнини, қайси турга 
мансублигини билиши лозим. Буларсиз аниқ клиник ташҳис қўйиш ва 
касалликнинг олдини олиш усулларини кўрсатиш мумкин эмас. Шу туфайли 
паразитларнн ўрганиш ҳайвонот олами таснифидан бошланади. Ҳайвонот 
оламининг 20 дан ортиқ типларидан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Содда ҳайвонлар - Protozoa 
2. Ковакичаклилар (ковакичлилар) - Coelenterata 
3. Ясси чувалчанглар - Plathelminthes 
4. Юмалоқ чувалчанглар - Nemathelminlhes 
5. Ҳалқали чувалчанглар - Annelides 
6. Буғимоёқлилар - Arthropoda 
7. Малюскалар, юмшоқ танлилар - Mollusea 
8. Игнатерилилар - Echinodermata 
9. Хордалилар - Сhordata 
Одатда барча ҳайвонлар бир ҳужайралилар (Monocytozoa) ва кўп ҳужай- 
ралилар - (Metazoa)гa бўлинади. Бир ҳужайралиларга - содда ҳайвонлар, 
қолганлари эса кўп ҳужайралиларга киради. Кўп ҳужайралиларнинг ҳўжай- 
ралари дифференцияланган бўлиб, ҳар хил тарзда тузилган ва турлича вази- 
фаларни бажаради. Кўп ҳужайрали организмлар содда ҳайвонларнинг прог-
рессив эвалюциаси натижасида келиб чиққан. Тана симетриясига кўра кўп 
ҳужайралилар радиал (нурли) ва билатерал симметрияга эга бўлган органи-
змларга бўлинади. Радиал симметрик ҳайвонларнинг танаси бўйлаб бир 


нечта текислик ўтказилганда симметрик нимталарга бўлинади. Буларга 
булутлар ва ковакнчаклилар ва игнатерилилар киради. Билатерал ёки икки 
ёқлама симметрияга эга бўлган ҳайвонларнинг танасидан фақат битта 
текислик ўтказиш мумкин, шундагина танаси иккита симметрик қисмга
бўлинади. Ясси чувалчанглардан бошлаб қолган ҳамма кўп ҳужайралилар 
билатериал симметрик тана тузилишига эга. Фақат игнатерилиларнинг 
танаси радиал симметрикдир. Уларнинг бундай тана тузилиши яшаш 
шароитининг таьсири натижасида юзага келган. 
Кўп ҳужайралиларнинг тана тузилиши икки қаватлилар (булутлар, 
ковакичаклилар) ҳамда уч қаватлиларга (қолган типлар) бўлинади. Бу 
систематикани 
тушуниш 
учун 
кўп 
ҳужайрали 
ҳайвонлар 
онтогенези(индивидуал ривожланиши)нинг эмбрионал даврини эслаб кўриш 
керак. Маълумки эмбрионал ривожланиш - эмбриогенез уруғданган тухум
ҳужайра давридан бошланиб, то муртакнинг туҳум пардаларидан чиққунча 
ёки туғилгунча давом этади.
Эмбрионал ривожланишда даврида зиготанинг бўлиниши натижасида 
шаклланмаган ҳужайралардан тузилган бир қаватли эмбрион - бластула 
ҳосил бўлади. Эмбриногенезнинг кейинги босқичида бир қаватли бластула-
дан ташқи қават - эктодерма ва ичкиқават - энтодермадан иборат бўлган икки 
қаватли эмбрион - гаструла ҳосил бўлди. Икки қаватлилар ўз номи билан 
икки қаватдан (эктодерма ва энтодерма) тузилган бўлиб, улардан мавжудот 
танаси шаклланади. Гаструлани ички бўшлиғи, 
ЯЪНИ 
бирламчи ичаги 
ташқарига бирламчи оғиз ёки бластопора деган тешик билан очилади. 
Уч қаватлилар змбриони бластула ҳамда гаструла даврларини бошидан 
ўтказади, лекин кейинчалик уларда эктодерма билан энтодермадан ташқари 
учинчи эмбрионал қават - мезодерма вужудга келади. Мезодерма олдинги 
икки қават орасидан жой олади. Ҳайвоннинг айрим органлари мана шу 
учинчи эмбрионал қаватдан тараққий этади. Кейинги ривожланиш даврида 
оғизнинг қаерда жойлашиш тақдири ҳал бўлади. Эмбрионал ривожланишда
бластопора ҳосил бўлгандан кейин, унинг кейинги тараққиёти турли мавжу- 
ларда турлича боради. Бирламчи оғизлилар(яси, юмалоқ, ҳалқали чувал-
чанглар, юмшоқ танлилар, бўғимоёқлилар)да бластопор дифференцир- 
лашиб оғизга айланади. Иккиламчи оғизлилар(игна танлилар, хордалилар)да 
бластопор аналь тешигига айланади. Оғиз бўшлиғи эса муртакнинг олдинги 
қисмидан, чнгидан ҳосил бўлади. 
Ҳайвонларнинг шажара дарахти илдиз сифатидаги содда ҳайвонлар 
типидан бошланади. Шy жониворлардан икки қаватли ҳайвонлар пайдо 
бўлган. Прогрессив эволюция жараёнида шажара дарахти иккига ажралиб, 
иккита мустақил тармоқни - бирламчи оғизлилар билан иккиламчи оғизли- 
ларни ҳосил қилади. Турлар яшаш жойларида (алоҳида яшамайди) ўзаро бир-
бирлари билан боғланган ҳолда, мураккаб муносабатлар ҳосил қилиб кун 
кечиради. Бу муносабатлар асосида авлламбор яшаш муҳити ва озуқага 
боғланиш муносабатлари ётади. Натижада ҳар хил биотик, боғланишлар 
пайдо бўлади. Масалан, нейтраллик рақобат, йиртқичлик, симбиоз. 


Паразитлик симбиознинг бир тури ҳисобланганлиги учун симбиоз бoғла- 
нишларнинг хилларини кўриб чиқамиз. 
Симбиоз - (грекчадан symbiosis - бирга яшаш) ҳар хил турга мансуб бўлган, 
икки организмнинг бирга яшаш системасини ташкил қилишига айтилади. 
Симбиотик системадаги икки турдан бирига ташқи муҳит билан ўзаро алоқа 
қилиш вазифаси юклатилади. Бошқа боғланиш типлари орасида ҳам шу
каби трофик узвий ва ўзаро алоқалар кузатилади. Шундай қилиб симбиоз 
тарзда яшайдиган турлардан битгасига ёки иккаласига ҳам ўзаро ҳамкорлик 
да яшаш учун кураш имконияти яратилади. 
Симбиоз факультатив (иккала организмлардан бири бўлмаганда иккинчи- 
си мустақил яшай оладиган) ва облигат (организмлардан бири ташқи муҳит 
билан фақат иккинчи организм орқалигина алоқа қила оладиган) бўлиши 
мумкин. Типик паразитлилик - паразит ҳўжайин организмида юзага кела- 
диган жуда яқин ва чуқур алоқалар билан характерланади. Ҳўжайнн 
организми текинхўрга нисбатан бефарқ бўлмай, унга қарши ҳар хил ҳимоя 
реакциялари, шу жумладан иммунологик реакциялар ҳосил қилади. Ўз нав- 
батида паразит ҳўжайиннинг ҳимоя реакцияларидан қочишга ҳаракат қилади, 
ҳатто уларни қайтаришга вайўқ қилишга киришади. Натижада улар орасида 
антогонистик ҳаракатлар, яъни қарама-қаршиликлар вужудга келади. 
Паразитлиликни йиртқичликдан фарқлаш керак, чунки йиртқич ўз ўлжасига 
ҳужум қилар экан, қорнини фақат бир марта тўйғизади ва унинг ўлимига 
сабабчи бўлади, паразитлар эса ўз ҳўжайини тўқималари, озуқа моддалари 
билан бир неча марта озиқланади. Текинҳўр учун ҳўжайинни ўлими шарт 
эмас, аксинча у қанча кўп яшаса паразит учун шунча яхши. 
Аммо паразитлар ўзларининг салбий таъсирлари туфайли ҳўжайинларнинг 
(беморларнинг) яшаш қобилиятини сусайтириб боради. Демак, паразитли- 
лик - паразит билан ҳўжайин орасида антогонистик муносабатларнинг 
бўлиши билан характерланади. Паразитлар ҳужайиннинг тана тўқима 
шарбатлари, ҳазм бўлаётган озуқа моддалари билан озиқланади. Бу хусусият 
уларга хос бўлган белги ҳисобланади. Масалан, малярия плазмо- 
диуми гемоглобин билан, қийшиқ бош гижжа қон билан, қорамол сатли- 
тёри, кенг тасмасимон чувалчанг ичакдаги овқатлар билан озиқланади. Ҳар 
бир паразитнинг ўзига хос озуқа моддаси, яшаш жойи бўлиб, ташқи муҳит 
таъсири фақат ҳўжайин организми орқалигина амалга оширилади.
Паразитлилик ҳам симбиоз каби облигат вафакультатив хилларга 
бўлинади. Облигат, яъни ҳақиқий паразитлар ҳаёт даврида маълум бир 
вақт оралиғида ўз ҳўжайини билан биологик ва экологик боғланган, «ўзга 
тур ҳисобига яшовчи» текинҳўрлардир. Мисол учун, вольфарт пашшаси - 
эркин яшовчи организм, лекин унинг личинкаси одам ва бошқа жониворлар 
танасида ривожланади; тирик тўқималар билан озиқланади; пакана гижжа эса 
личинка даврида ҳам, вояга етганда ҳам одам ичагида кун кўради.Обли- 
гат паразитлиликда паразитлик босқичи мажбурий бўлиб, махсус тур бел- 
гилари ҳар бир паразит вакили учун яшаш даврида оддий ҳолга айланган. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish