Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 
 
 
 
 
 
4 - Мавзу. А.Смит ва Д. Рикардоларнинг иқтисодий таълимотлари (2 соат) 
 
Режа 
 
1. А.Смит мануфактура даврининг иқтисодчи-назариѐтчиси 
2. Смитнинг қийматнинг меҳнат назарияси 
3. А.Смит ва ҳозирги замон 
4. Д.Рикардо саноат тўнтариши даврининг назариѐтчиси 
5. Д.Рикардо таълимотининг аҳамияти 
1. А. СМИТ МАНУФАКТУРА ДАВРИНИНГ ИҚТИСОДЧИ-
НАЗАРИЁТЧИСИ 
 
XVIII асрнинг иккинчи ярмида классик иқтисодий мактаб британиялик олимлар 
А.Смит ва Д.Рикардо асарларида энг юксак чўққига кўтарилди. Бу ҳол тасодифий эмас 
эди, чунки бу олимлар яшаб ижод этган даврда Англияда чуқур иқтисодий, социал ва 
сиѐсий ўзгаришлар рўй бераѐтган эди. 
Англия жаҳонда энг ривожланган ва саноатлашган давлатга айлана бошлади, 
иқтисодиѐтда ва ижтимоий ҳаѐтда капиталистик муносабатлар хал қилувчи ўринларни 
эгаллади. Мамлакатда юксак ривожланган қишлоқ хўжалиги ва тез ўсаѐтган саноат 
мавжуд эди, фаол ташқи савдо олиб бориларди. Янги жамиятга хос синфий ажралиш 
яққол бўлиб, ишчилар, соҳибкорлар, ер эгалари - лендлордлар ва фермерлар бор эди. 
Капиталнинг дастлабки жамғарилиши натижасида йирик марказлашган 
мануфактуралар ва капиталистик фермалар тобора муҳим аҳамият касб эта бошлади. 
Агар XVIII аср бошида мамлакат хали аграр ҳолатда бўлса, саноатнинг иқтисодиѐтдаги 
ҳиссаси тобора тез ўсиб борди. Англия индустриал аграр давлатга айланди. 
Мануфактуралар сони ошди, улардаги ишчилар сони кўпайди, ишчиларнинг аҳволи 
ниҳоятда оғир бўлиб, қаттиқ эксплуатацияга дучор қилинди. 
Аср ўртасида Англия бошқа мамлакатларга нисбатан мануфактурадан фабрикага 
ўтишга яқин турар эди. Англия саноат инқилоби арафасида эди. Мамлакатнинг саноат 
маҳсулотлари жаҳон бозорида юқори баҳоланган ва талаб тобора ортган, аммо давлат 
томонидан киритилган савдо-сотиқдаги протекционизм сиѐсати, феодализм давридаги 
бир қанча тартиб ва чеклашлар, қонунлар давр талабига жавоб бермай қўйди, уларнинг 
борлиги капитализм ривожига тўсқинлик қилар эди. 
Англия саноати эгалари эркин соҳибкорлик фаолиятини кучайтиришни
феодализм қолдиқларини тугатишни талаб қиларди. Шу сабабли соҳибкорлар синфи янги 
капиталистик ишлаб чиқариш усулини илмий жиҳатдан тўла таҳлил қиладиган иқтисодий 
таълимотларга муҳтож эди. 
Шундай қилиб, XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг биринчи чорагида 
Буюк Британияда бошқа давлатларга нисбатан иқтисодий ғояларнинг ривожланиши учун 
ниҳоятда қулай шароитлар юзага келди, бу ғоялар А.Смит ва Д.Рикардо таълимотларида 
ўз аксини топди. 


62 
Бу олимлар ўзларидан аввалги меркантилизм, илк классик мактаб ва физиократизм 
ғояларини мукаммал ўрганиб, шулар асосида янги иқтисодий мактабнинг шаклланишини 
ниҳоясига етказдилар. Аслини олганда улар бозор иқтисодиѐти асосини яратдилар. 
Саноат инқилоби дастлаб енгил саноатда, хусусан, тўқимачилик соҳасида 
бошланди ва машинасозлик вужудга келиши билан ниҳояланди. Ж.Кей тўқув мокисини, 
1733 йилда Ж.Ҳаргривс ўз қизининг номи билан атаган «Женни» механик тўқув 
дастгоҳини кашф этди. Механик К.Вуд уни 1772 йилда такомиллаштирди, 1783 йилда эса 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish