Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

баҳоси ва иш ҳақининг пул миқдори ўртасида бевосита боғлиқлик бор,- дейди у, - агар 
ноннинг баҳоси ошганда иш ҳақи ўзгармаса, ишчилар оч қолади ва ўлимга маҳкум 
этилади. 
Рикардо Мальтус каби (бу олимнинг фикрлари қуйида берилади) ишчиларнинг 
ҳақлари очлик даражасида ушлаб турилиши капитализмга хос қонун эмас, барчага 
тегишли табиий қонунлар туфайлидир, дейди. Маълум қулай шароитлардагина ишлаб 
чиқариш кучлари аҳоли ўсишини таъминлай олади ва ишчилар кам ҳақ олганликларидан 
норози бўлмасликлари керак, деган фикр илгари сурилади. Рикардо қўшимча қийматни 
унинг конкрет шакллари - фойда, суда фоизи, рента сифатида таҳлил этади. 
Ишчи ўз меҳнати билан иш ҳақи сифатида оладиган миқдордан кўпроқ қиймат 
яратиши ўз-ўзидан равшан, дейди у. Аммо уни иш ҳақи ва фойда нисбати, яъни 
ишчининг қанча олиши ва капиталистга қанча қолиши қизиқтиради. У қиймат 
структураси ва товар баҳосини аниқлаганда «Смит догмаси»даги хатога йўл қўяди, яъни 
доимий капитал С нинг янги маҳсулотдаги ҳиссасини инкор этади. Товар қиймати иш 
ҳақи ва фойдадан иборат бўлганлиги сабабли, фойда иш хақига тескари пропорционал ва 
унга боғлиқ. Фойда амалда қўшимча қиймат сифатида қаралади. Рикардо фойданинг ер 
рентасини тўлагандан кейинги ҳолатни ўрганади. Ундан ташқари фойда аванс қилинган 
капитал миқдорига пропорционал деб ҳисоблайди. У фойда нормасининг пасайиш 
тенденциясига алоҳида эътибор берди. У бунинг бош сабаби капитализмга хос нарса 
бўлмай, табиий фактордир, деган. Фойда нормасининг пасайиши охир-оқибатда капитал 
жамғарилишининг камайишига олиб келиши мумкинлиги уни ташвишга солган. У 
капитал деб ишлаб чиқариш воситалари ва капиталистнинг ишчиларга иш ҳақи 
сифатидаги ҳаражатларни тушунган. У капитални натура ҳолда ва тарихдан ташқари 
тушунган. Унингча, ибтидоий овчи ва балиқчи капитал эгаси бўлган (бу албатта хато 
фикр). 
Рикардо ер рентасини таҳлил қилишда муҳим ютуқларга эришди. У рента 
назариясини қийматнинг меҳнат назариясига асосланиб текширди. Рентанинг манбаи 


74 
ернинг қандайдир сахийлиги эмас, балки маълум мулкий муносабатлар шароитида ерга 
қилинадиган меҳнатдир, деб ҳисоблади. Ер ресурслари чекланган бўлиб, унумдорлиги ва 
жойлашуви турлича бўлган ерлар ишланиши туфайли қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг қиймати ѐмон участкалардаги меҳнат сарфлари билан аниқланади. 
Бундай ерлар сохибкорга ўртача фойда беради ва рента бермайди. Нисбатан яхши 
ерларда фойда ўртача нормадан юқори бўлади, ана шу ортиқча фойда рента сифатида ер 
эгаси томонидан олинади. Ёмонроқ ерлар хўжалик ҳисобига жалб этилиши орқали ер 
эгаларининг оладиган рентаси ўз-ўзидан ортади, ваҳоланки улар бирор иш қилмайди, 
сарф-ҳаражат ҳам қилмайди. 
Рикардо бу ерда дифференциал рента ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. У хусусий 
мулкчилик шароитида ѐмон ерлар ҳам маълум рента келтириши мумкинлигини инкор 
этди. Лекин шундай рента бор, у абсолют рента бўлиб, уни Маркс ва бошқа олимлар 
атрофлича ўрганганлар. 
Рикардо пул ва пул муомаласи масалаларига катта эътибор қилди. У дастлабки 
асарларида пулни ички қийматга эга бўлган товар деб қараган. Пул қиймати унга сарф 
қилинган меҳнат билан аниқланган. Рикардо пулнинг хусусияти шуки, у алохида товар, 
бошқа товарларнинг қиймат ўлчови ва муомала воситаси сифатида ҳаракат қилади, 
дейди. У қоғоз пулларнинг миқдорида муомалада бўлган товар массаси қийматига мос 
(яъни пропорционал) бўлиши керак, ортиқчаси банк томонидан истеъмолдан чиқарилиши 
зарур, дейди. 
Аммо у ўзининг бош асарида бу концепциядан чекинади, аввал пулларнинг ички 
қиймати бор, деб гапирган бўлса, кейинроқ у пулни техник восита деб изоҳлади ва 
пулнинг миқдорий назариясини ишлаб чиқа бошлади. Унинг фикрича, муомаладаги 
пулнинг миқдори турлича ва эркин бўлиши мумкин, пулнинг қиймати эса муомала 
соҳасида белгиланади ва унинг миқдорига боғлиқ бўлади. Рикардо эркин савдо 
тарафдори бўлган, у меркантилистлардан фарқли равишда товар ишлаб чиқариш товар 
киритишдан ортиқ, яъни экспорт кам ва импорт кўп бўлишидан, мамлакатдан олтин 
чиқиб кетишидан ҳавфсирашга ҳожат йўқ, дейди, чунки эркин импорт автоматик 
равишда олтин муомаласи ва баҳо ўзгаришини тартибга солади, шунинг учун иқтисодий 
танглик таъминланишига ѐрдам беришига Рикардонинг ишончи комил эди. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish