2
1-Мавзу. Фанга кириш. (2 соат)
РЕЖА
1.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети.
2.
Фаннинг ўрганиш услубиѐти (методологияси)
3.
Қадимги шарқдаги иқтисодий ғоялар.
4.
Антик дунѐ иқтисодий қарашлари.
1. «ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ
«
Тарихий хотирасиз келажак йўқ» деган эди Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти И.А.Каримов. Ҳар қандай тарихни ўрганиш аввало ҳозирги кун ва келажак
учун аҳамиятлидир. Таниқли ѐзувчи ва адибимиз Абдулла Қодирий айтганидек: «
Мозийга
қараб иш тутиш хайрлидир». Шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш
катта назарий, амалий ва тарбиявий аҳамият касб этади.
Иқтисодиѐт тарихи (халқ хўжалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар тарихи
иқтисодиѐт фанининг фактология ва методология асосларини таъминловчи ва яратувчи
асос сифатида аҳамиятлидир. Шу сабабли бу фанлар иқтисодиѐт фанининг ажралмас ва
таркибий қисмидир.
Айниқса ҳозирги даврда иқтисодиѐт ҳар бир инсон ҳаѐтига жўшқинлик билан
кириб бормоқда ва одамлар иқтисодиѐт тўғрисида имкони борича кўпроқ билишга
интилмоқдалар. Хўш, уммон каби кенг иқтисодиѐт фанини ўрганишда нимадан бошламоқ
керак, деган савол туғилиши табиий.
Бизнингча, бу ишни, шифокор даволанувчини
тузатишни унинг касаллик
тарихидан бошлагани каби, тарихдан бошлаш зарур. Албатта, бугунги ва эртанги кун
муаммоларини тўла ҳал этишда ўтган аср иқтисодчиларидан барча саволларга тайѐр
жавоб топиш қийинлиги аниқ, аммо ўтган донишмандларнинг фикр-мулоҳазалари
ҳозирги ва келажак тўғрисида тўғри хулоса чиқариш учун яхши имконият беради.
аниқроғи,
велосипедни қайта кашф қилишга хожат қолмайди, тарихий тажриба шуниси
билан ҳам қимматлидир.
Аммо шундай бўлдики, охирги 25-30 йил давомида бу фанларга кам эътибор
берилди, хатто «
Иқтисодий таълимотлар тарихи» катағонга учради, фақат мустақиллик
йиллари бу фанни олий ўқув юртларида қайтадан ўқитиш бошланди. Бу ўз-ўзидан
бўлгани йўқ, албатта.
Шўротлар тузуми даврида кўпгина фанлар, шу
жумладан, иқтисодиѐт фани
синфийлик, партиявийлик мафкураси асосида ўрганилди, марксизм-ленинизм ғоялари
бирдан-бир тўғри таълимот деб қабул қилинди ва барча масалалар ечилган, тарихга, узоқ
ўтмишга ҳеч қандай хожат йўқ, деган умумий кайфият юзага келди. Социалистик ва
коммунистик жамият қуришда дастуриламал бўлган мафкурага муқобил, мухолиф бўлган
барча фикрлар танқидга учради; асосий эътибор марксча-ленинча, иқтисодий таълимотни
ўрганишга, капитализм, бозор муносабатларининг келажаги йўқлигини зўрма-зўраки
«исботлаш»га қаратилди.
Аммо бу йўл тарих синовидан ўтмади. Иқтисодиѐтда синфий, мафкуравий
тамойиллар эртаклардаги қум саройлари каби вайрон бўла бошлади. Табиатнинг ѐмон об-
ҳавоси бўлмаганидек, тарих ҳам бўлиб ўтган яхши ѐки ѐмон воқеалар учун ҳеч ким
олдида тавба-тазарру қилмайди.
Ҳозирги давр олимлари аввалги муаллифлардан кўра кўпроқ биладилар, бу
объектив жараѐн, аммо шуниси ҳам айни хақиқатки, биз улар туфайли ҳам шу нарсаларни
биламиз.
Яна шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки, собиқ СССР даврида қайси фанни
ўқиш, қандай дастур ва дарслик асосида ўқитиш «марказ»нинг тўла ихтиѐрида бўлган.
3
Таржима қилиш ҳам шу йўсинда олиб борилган. Охир-оқибат ўзбек тилида бирор жиддий
асар яратишга йўл берилмаган. Айниқса, Шарқ, хусусан ўрта осиѐлик олимлар,
донишмандлар ва алломаларнинг иқтисодиѐт ва бошқа фанларга қўшган ҳиссаси
доимо
камситиб келинган.
Мустақил тараққиѐт йўлига ўтган ўзбекистонлик олимлар олдида, кўпгина фанлар
каби, иқтисодиѐт фани борасида ҳам катта ишларни амалга ошириш вазифаси турибди.
Янги дастур, ўқув қўлланма ва дарсликлар яратиш энг муҳимдир. Иқтисодиѐт инсоният
тарихи каби қадимийдир. Иқтисодиѐтга оид фикр, ғоя, қараш, назария ва таълимотлар
ҳам кўп минг йиллик тарихга эга. Лекин уларнинг асосий қисми ѐзув пайдо бўлганидан
сўнг, ѐзма манбалардан бизгача етиб келган. Бу манбалар, улардаги ғоялар аввало
инсониятнинг муқаддас мулкидир, уни топиш, ўрганиш ва келажак учун сақлаш савобли
бўлса, улардаги нодир фикрларни ҳаѐтга тадбиқ этиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият
касб этади, катта тарбиявий аҳамиятга эга.
Иқтисодиѐт байналмилал ходиса бўлиб, унинг олдида
турган вазифалар барча
халқлар ва мамлакатлар учун бир хил, аммо улар ривожланиш давомида турлича
натижаларга эришганлар. Ҳозирги даврда ҳам бозор иқтисодиѐтининг принциплари
ҳамма учун бир хил бўлишига қарамасдан натижалар турличадир. XVIII аср охирида
классик иқтисодий мактаб вакиллари Адам Смит ва Давид Рикардо объектив, яъни инсон
хоҳишига боғлиқ бўлмаган, аммо улар томонидан ўрганилиши мумкин бўлган қонунлар
асосида амал қилувчи хўжалик тизими тўғрисидаги таълимотни яратдилар.
Уларнинг
фикрича, давлатнинг иқтисодий сиѐсати бу қонунларга хилоф бўлмай, аксинча бу
қонунларга суяниши керак, ана шунда иқтисодиѐт равнақ топади ва аксинча. Демак, бу
қонун ва қонуниятларни билиш, улардан амалиѐтда тўғри фойдаланиш ҳаѐт талаби бўлиб
бормоқда. Узоқ ўтмишдаги кўпгина ўгитлар, ҳаѐтий тажрибалар, алломаларнинг фикри ва
ғоялари ҳозирги кунда асқотмоқда, уларни ўрганиш ва энг муҳими ҳаѐтга тадбиқ этиш
зарур.
Иқтисодий таълимотлар тарихи деярли тўрт минг йиллик ривожи давомида бир
қанча босқичларни босиб ўтди. Уларнинг турли йўналишлари ва мактаблари мавжуд.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасидаги 60 дан ортиқ олий ўқув
юртларининг кўпчилигида, иқтисодиѐт
университети, институти, айрим факультет ва
гуруҳларида «
Иқтисодий таълимотлар тарихи» иқтисодий зарур фан сифатида
ўқитилмокда. Айрим академия, коллеж, иқтисодий йўналишдаги лицей, ўрта мактабларда
«Иқтисодиѐт тарихи» ва «Иқтисодий таълимотлар тарихи» ҳам
махсус фан сифатида
ўқитилмоқда. Аммо бу фанларни ўқиш ва ўқитиш билан боғлиқ бўлган услубий ишлар
аслини олганда бир кафедрада олиб борилмоқда.