Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Платон (Афлотун) «Давлат» ва «Конунлар» асарларида идеал давлат қандай 
бўлиши кераклигини очиб бермоқчи бўлди. Унингча бу даврда хусусий мулк ва эркин 
хўжалик ташаббусига ўрин йўқ. У аҳолини уч тоифага ажратган: 


13 
1. Файласуфлар - давлатни бошқарувчилар; 
2. Ҳарбийлар - давлатни бошқариш аппаратининг бир қисми бўлиб, улар бирор 
мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эга эмас, истеъмол қилиш эса ижтимоий ҳарактерга эга 
бўлиши керак. 
3. «Қора» тоифа - деҳқон, ҳунарманд ва савдогарлардан бўлиб, улар мулк эгаси 
бўлиши керак. 
Бу олимнинг меҳнат тақсимоти, товар, пул ва савдогарларнинг ажралиб чиқиши 
ўртасидаги алоқадорлик тўғрисидаги фикрини ўша давр учун буюк кашфиѐт деб баҳолаш 
мумкин. Аммо Афлотун қулчиликка асосланган натурал хўжаликни ҳимоя қилди, пул 
функциясини муомала доирасидагина деб билишга ҳаракат қилди, пулни жамиятдаги 
душманликнинг бош сабабчиси деб билди; у судхўрлик операцияларини инкор этди ва 
баҳоларни меъѐрда сақлаш йўли билан савдогарларнинг фойдасини чегаралашни талаб 
қилди. Афлотун қулларни фуқаролар деб тан олмади ва уларни бирор тоифага киритмади 
(демак, улар мулк эгаси ҳам бўлиши мумкин эмас). Қуллар майда ишлаб чиқарувчилар ва 
савдогарлар билан бирга 2-тоифа аҳлининг чекланмаган талаб-эхтиѐжларини тўла-тўкис 
қондиришлари керак эди. Шундай қилиб, Афлотун ўзининг идеал, яъни бекаму-кўст 
давлатини барпо этар экан, қулчиликни абадий сақлаш тарафдори эди. 
Аристотель қадимги Грециядаги қулдорларнинг энг йирик мафкурачиси эди. Уни 
жаҳонгир Искандар Зулқарнайннинг тарбиячиси ва ўқитувчиси эканлигини алоҳида 
таъкидлаб ўтмоқчимиз. Аввал Македонияда яшаган олим, кейин Афинага кўчиб ўтган. 
Олимнинг иқтисодий ғоялари «Никомахов аҳлоқи» ва «Сиёсат» китобларида мавжуд. У 
«Қул - тирик қурол, қандайдир тирик мулк» деган эди. Унинг фикрича, жамиятнинг 
қулдор ва қулларга бўлиниши - бу табиий ва қонуний аҳвол бўлиб, одамларнинг табиатан 
турли-туманлигидандир. У «ҳақиқий бойлик» (қиймат) ни тан олган, уни истеъмол 
қийматларининг йиғиндиси деб билган ва бу билан боғлиқ фаолиятни иқтисодиѐтга 
тегишли соҳа деб билган. Қулдорлик хўжалигини мустаҳкамлаш учун ўртача 
таъминланган қулдорлар синфини юксалтириш керак, бунинг учун давлат томонидан 
одил алмашинувни таъминлаш зарур. Олим масалани аҳлокий равишда ҳал этишга 
уринса-да, биринчи марта алмашув қийматини таҳлил этди ва қийматнинг меҳнат 
назарияси куртакларини яратди. Товарларнинг алмашув қиймати товар баҳосининг 
яратилиш шакли эканлигини тушуниб етди. К.Маркснинг формулаларини қўллайдиган 
бўлсак, Т-Т муносабати Т-П-Т га айланади ва 5 та «ложа» 1 уйга ѐки маълум микдордаги 
пулга тенглаштирилиши мумкин. Платонга нисбатан Аристотель пулнинг моҳиятини 
кенгроқ ва чуқурроқ англаб етди. Аммо у товар ишлаб чиқаришининг 
ривожланмаганлиги ва қийматни тўла тушунмаганлиги туфайли товарлар пул туфайли 
бир-бири билан солиштирилиши мумкин деган хато хулосага келди. Натурал хўжалик 
тарафдори бўлган олим муомаланинг Т-П-Т шаклинигина тан олган (талабни қондиришга 
мўлжалланган ҳолат), савдо ва судхўрлик табиатга зид бўлиб, буларни пул қилиш 
санъатига хос нарса деб билган ва уни хрематистикага тегишли деган. 
Аристотель учун идеал (бекаму-кўст) хўжалик - бу унча катта бўлмаган 
деҳқончилик хўжалиги (унда албатта қуллар ишлаган) бўлиб, у деярли керакли барча 
маҳсулотни яратувчи (натурал хўжалик) бўлиши шарт эди. Айрим етишмаган нарсаларни 
эса қўшнилардан «одил алмашув» асосида олиш керак. 
Бу олимнинг хизмати шундаки, у биринчилардан иқтисодиѐтнинг айрим 
категорияларини берди ва маълум даражада улар ўртасидаги ўзаро боғланишни аниқлади. 
Аристотелнинг иқтисодий тизими билан А.Смитнинг «Халқлар бойлиги» асаридаги 
фикрлар ҳамоханглигини қуриш, қиймат қонунининг ҳосил бўлиши механизмини 
тушуниш мумкин. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish