Августин Блаженний (353-430) асарларида ҳам берилган. У ҳамманинг меҳнат қилиши
зарурлигини, «ишламаган тишламайди» (апостол Павелнинг фикри) ғоясини илгари
сурди (социализмнинг асосий тамойилини эсланг), деҳқончилик энг фахрий касб
эканлигини айтди, савдони эса фақат фойда, наф олиш учун қилинадиган иш деб
қоралади. Ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат каби баҳолаш муҳим эди. Аммо Августин
қулларни озод қилишни қатъий талаб этган эмас, у диннинг бош вазифаси аҳолининг
аҳлоқий такомиллашувига ѐрдам бериш, деган хулоса чиқарган. Бу динда одил баҳо
тамойили, маҳсулотларни шахсий эмас, балки ижтимоий баҳолаш, мулк, бойлик ва бошқа
кўпгина иқтисодий муаммоларга тегиб ўтилган. Августин Блаженний «Fафлатда ѐтган
халқни уйғотиш учун аввало унинг тарихини уйготиш зарур», деган буюк фикрни ифода
этган.
5.АРАБ ВА ГАРБИЙ ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДАГИ
ИҚТИСОДИЙ ҒОЯЛАР
Шарқ мамлакатларида феодал муносабатлар III-VIII асрларда шакллана бошлади.
Бу ерларда пул, меҳнат муносабатлари бироз енгиллашди. Давлат хусусий эгалик ва
фойдаланиш учун ер ажрата бошлади. Хусусий ер эгалигининг турли шакллари
сақлангани ҳолда давлат асосий ва унумдор ернинг эгаси сифатида, зарур пайтда хусусий
хўжаликларнинг барча ишларига бемалол аралашиш, ер солигини йиғиш ҳуқуқини
йўқотган эмас. Шу сабабли Шарқда «давлат феодализми»нинг турли шакллари сақланди
ва иқтисодий қарашларда ҳам ўз аксини топди. Иклим ва турар-жой шароити туфайли, бу
ерларда деҳқончилик асосан сунъий суғориш асосидагина олиб борилиши мумкин эди
(Fарбий Европа билан солиштиринг). Баъзи олимларнинг фикрича, Шарқда ерга хусусий
мулкчиликнинг йўқлиги ва бунинг асосий сабаби сунъий суғориш эканлигини айтади. Ер
бор бўлгани билан суғоришсиз ҳосил олиш мумкин эмас эди. Суғориш иншоотлари
қуриш, таъмирлаш жамоа ихтиѐрида бўлган, қишлоқ жамоаси сақланган. Шарқда ерга
хусусий мулкчилик бўлганми, деган муаммо ханузгача ҳал этилмаган. Бизнингча, кўпроқ
ердан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган. Бу минтақада ерни сувдан ажратиб бўлмайди.
Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси Қуръони
каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган (VII-VIII асрлар). VI асрнинг охири-VII
асрнинг бошларида Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона
давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу ҳаракат сўнгги дин - Исломда ўз аксини топди.
Ислом таълимоти пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан
нозил қилинган Куръони каримда мужассамланган. Исломдаги йўл-йуриқлар ҳаѐтнинг
барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиѐтга доир масалаларга ҳам
кенг ўрин берилган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири барча мусулмонларнинг
бардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашди. Ҳалол меҳнат,
деҳқон, ҳунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши
уқтирилди. Бу муқаддас китобда Аллох таоло савдога катта аҳамият берган, судхўрликни,
яъни рибоъ (судхўрлик фоизи) ни ҳаром қилган, мулкнинг муқаддаслигини, бировнинг
мулкига хиѐнат ва хатто хасад қилишни катта гунох деган. Исломда жамиятнинг
тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка буюрилади
ва ѐлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш ман қилинади. Аллох таолонинг
Қуръони каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш (4-сура, 8-оят), етим-
есирларга мурувват, хайр-эхсон қилиш (3-сура, 128-оят) ҳақидаги ояти карималаридан
келиб чиқадиган ғоялар ҳамда солиқ турлари ва миқдори ҳам катта аҳамият касб этади.
Етимлар хақига хиѐнат қилиш энг катта гуноҳлардан деб эълон қилинган. Шунингдек,
ўзаро ѐрдам ҳам (5-сура, 3-оят) зарур, лекин ѐмон ишларда ва душманликда эмас
дейилади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, айниқса
деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш зарурлиги марҳамат қилинган.
18
Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши кураш Куръони каримдаги « Енглар,
Do'stlaringiz bilan baham: |