21
маданий ва савдо марказига айланди. Бу жараѐнлар бир-биридан минглаб чақирим
узоқликдаги давлатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни шакллантирди.
Бу даврда бутун дунѐга
танилган Ал-Фаргоний, Ал-Хоразмий, Форобий,
Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Низомулмулк ва бошқа кўплаб мутафаккирлар
яшаб, ижод қилишди. Уларнинг асарларида иқтисодий ғоялар ҳам ўз аксини топган. Шарқ
ренессанси давридаги олимлар шу даврдаги тижорат, мулкдорлик ҳунари сирларини баѐн
этганлар. Уларнинг асарларидаги умумбашарий иқтисодий таффаккур бугунги кунда ҳам
долзарблиги билан муҳим ўрин тутади.
Ибн Сино (980-1037)нинг фикрича: «
Ҳайвон табиат неъматларига қаноат
қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-кечак ва уй-
жойга эхтиѐж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз
меҳнати билан ўзига овқат, кийим, жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва
ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак».
Форобий (873-950) Ўрта аср даври табиий-илмий ва
ижтимоий билимларнинг
қарийиб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортиқ рисола яратган «қомусий олим
сифатида тан олинади. Унинг Шарқ оламидаги шуҳрати шу даражага етдики, уни
Аристотель (Арасту)дан кейинги йирик мутафаккир- «муаллимас -«соний» - «иккинчи
муаллим» деб атай бошладилар.
Олимнинг айниқса «Фозил одамлар шахри» асари диққатга сазовар бўлиб, унда
мамлакатни бошқариш, хоқимлар фаолияти, иқтисодиѐтни олиб бориш билан боғлиқ
бўлган муҳим ғоялар келтирилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Форобий ўз устози
Арасту ғояларини ҳар томонлама талқин этади ва уни тўлдиришга ҳаракат қилади, жамият
шаклланиши учун моддий эҳтиѐжларнинг аҳамияти ҳақидаги
таълимотни яратди,
иқтисодиѐт фанида муҳим бўлган «Эҳтиѐж» ни таърифлаб берди. У моддий бойликлар
яратишда меҳнатнинг ва меҳнат қуроллари ўрнини аниқлаб берди. Айниқса, «меҳнат
тақсимоти» масалалари мутафаккир асарларида яхши ѐритиб берилган. Меҳнат тақсимоти
туфайли ишлаб чиқариш ривожланади, чунки вақтдан ютилади,
ишловчиларнинг касб-
маҳорати ортади, техник мосламалар киритиш учун асос юзага келади, яъни ўз даврида
ҳамма ишни бир одам (уста) бажариши мумкин бўлган ҳолатдан, ҳар
бир операцияни
махсус кишиларга бўлиб бериш афзаллиги кўрсатилади («Қушни сўйса ҳам, қассоб
сўйсин»). Меҳнат тақсимоти тўғрисидаги ғоя таниқли иқтисодчи Адам Смит
таълимотининг (XVIII аср) асосидир.
Форобийнинг фозил (идеал) давлат, ҳоқимлар тўғрисидаги ғоялари ниҳоятда
аҳамиятлидир, ўзаро ѐрдам ва дустликнинг зарурлиги кўрсатилади. Масалан, шаҳар
тартиботида энг асосий нарса мулк, ноз-неъматларни тўғри тақсимлаш эканлиги қайд
этилган. Арасту ғоялари
ривожлантирилиб, аввало ер ва жойларнинг миқдори, кейин
уларнинг эгалари ва тутган ўринлари, сўнгра ниҳоятда зарур ҳисобланувчи озиқ-овқат,
экин экиладиган ерлар, сарой ва шахсий уйларнинг миқдори ҳисобга олиниши кераклиги
кўрсатилади.
Фозиллар шахри хоқимининг фазилатлари ҳақидаги фикрлар ниҳоятда
қимматлидир. Форобий тадқиқотларининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у кўп (юнон, араб
ва б. ) тилларни билган, бошқа олим асарларини таҳлил этган, шархлаган ва изоҳлаган.
Тарихда шундай воқеа бўлиб ўтганлиги қайд этилади. Қомусий
олим Ибн Сино
Арастунинг «Метафизика» асарини 40 марта ўқиб ҳам тушуна олмаган экан. У сурункали
мутаоладан чарчаган , бозор айланишни ихтиѐр этади. Бахтли тасодифни қарангки,
бозордан ҳарид қилган китоби Форобийнинг Арасту асарига ѐзган шархлари экан. Ибн
Сино китобни бир марта ўқиб чиқишдаѐк Арастунинг «Метафизика» асари моҳиятига
тўла тушуниб етади.
Донишманд ҳикматларида инсоннинг касб-ҳунар, санъатдаги фазилатлари ҳар
доим ҳам туғма бўлавермаслиги, кўпинча улар меҳнат машаққати ва ирода йўли билан
руѐбга чиқиши қайд этилади. Шубҳасиз, бу икки қобилият ўзаро уйғунлашганда
ривожланиш бўлади.
22
Форобий фикрича , бахтга эришиш мақсадида ўзаро ѐрдам берган халқ фазилатли
халқдир. Шу тартибда барча халқлар бахтга эришиш учун бир-бирига ѐрдам беришса,
бутун ер юзи фазилатли бўлади. Ўйлашимизча, янги XXI
асрда турган деярли барча
давлатлар ҳам шу тўхтамга келмоқдалар.
«Ким раҳбар бўла олади?»деган савол бундан минг йиллар аввал ҳам буюк
донишмандларни қизиқтирган экан. Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий «Фозил одамлар
шаҳри» номли асарида бўлажак раҳбарларнинг асосий фазилатлари тўғрисида оқилона
мушохада юритган, 12 фозилат берилган.
Мусулмон ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол қиймати тан олинган,
товарнинг қиймати билан сўралаѐтган баҳо (бозор нархи) фарқланган.
Йирик дин
пешвоси
Баҳоуддин Нақшбанднинг (1318-1389) «
Дил ба ѐру, даст ба кор», яъни
«дил ѐр
(Аллох) билан, қўл иш билан (банд бўлсин)» деган тезиси ўша давр ва ҳозирги кун учун
муҳим эди, чунки илгари худога фақат эътиқод қилишнинг ўзи кифоя деб билинган.
Do'stlaringiz bilan baham: