4-ЛЕКЦИЯ.
Қарор қабул қилиш масаласининг умумий қўйилиши, қарор қабул қилишнинг бир ва куп критерияли масаласининг умумий схемаси.
Режа.
Самарадорилк мезонига таъсир қилувчи омиллар.
Қарор қабул қилишда бир критерияли масалаларнинг умумий кўриниши.
Қарор қабул қилишда кўп критерияли масаласи.
Таянч иборалар. Операция, мақсад, самарадорлик мезони, бошқариладиган омил, бошқарилмайдиган омил, детерминистик омил, стохастик омил, ноаник омиллар, чегаравий шартлар, математик модел, мумкин булган соҳа.
Самарадорлик мезонига таъсир қилувчи омиллар
Бирор операция, яъни қандайдир бошқариладиган тадбирни қараб унинг пировард натижасига операцияни бошқарувчининг таъсир қилишини таҳлил қилайлик. Маълумки, операцияни текширувчи ўз олдига қандайдир мақсадни қўйиб шу мақсадга эришишга интилади. Бу мақсадни турли самарадорлик мезонлари билан ўлчаш мумкин. Шу самарадорлик мезонларидан бирини (миқдорий тасвирлаш мумкин бўладиганини) F билан белгилаб олайлик. Бу самарадорлик мезони операцияни бажариш параметрларига нисбатан қандайдир функция сифатида намоён бўлиши мумкин.
Самарадорилик мезони турли омиллар таъсири остида ўзгариши мумкин. Бу омиллар икки гуруҳга ажратилиши мумкин:
бошқариладиган омиллар;
бошқарилмайдиган омиллар.
Ўз навбатида бошқарилмайдиган омиллар операцияни текширувчининг маълумотга эга булиш даражасига қараб уч турга ажратилиши мумкин:
детерминистик омиллар – тасодифий бўлмаган омиллар, яъни бу омиллар операцияни текширувчига операцияни ўтказишдан олдин тўла равишда маълум;
стахастик омиллар – тасодифий фиксирланган омиллар, яъни бу омиллар тасодифий бўлиб, уларнинг тақсимот қонунлари операцияни текширувчяига аввалдан маълум;
ноаниқ омиллар – бу омиллар ҳар бири учун уларнинг қийматлари жойлашиш соҳаларига операцияни текширувчига маълум.
Шу маълумотлар асосида F самарадорлик мезонини куйидагича тасвирлаш мумкин:
,
бунда – бошқариладиган омиллар;
– бошқариламайдиган детерменистик омиллар;
– бошқариламайдиган стохастик омиллар;
– бошқариламайдиган ноаниқ омиллар;
t- вақт.
Умумий ҳолда X, A, Y, Z кийматлар исталган ўлчовли массивлар, векторлар, матрицалар ва бошқа шакилдаги қийматлар бўлишлари мумкин.
Қарор қабул қилишда бир критерияли масалаларнинг умумий кўриниши.
Бошқариладиган омиллар одатда табий сабабларга кўра турли чегаравий шартларга бўйсунишади. Математик жиҳатдан бу шартларни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:
, ,
Бу шартлар – бошқариладиган омилларнинг мумкин бўлган қийматлари соҳалари ҳисобланган соҳаларини аниқлашади, бунда . Худди шунга ўхшаш бошқарилмайдиган омиллар учун ҳам мумкин бўлган соҳаларини аниқлаш мумкин. Самарадорлик мезони F миқдорий қийматга эга бўлгани учун операцияни бошқарувчи мақсадини шу F қийматини мумкин бўлган максимал (минимал) қийматгача ошириш (камайтириш) шаклида ифодалаш мумкин.
.
Бу мақсадга операцияни ўтказувчи томон ихтиёрида бўлган омилларнинг кийматларини соҳалардан олиш воситасида эришиш мумкин.
Шундай қилиб, қарор қабул қилишга мутасадди шахс олдида турган масалаларни қуйидагича ифодалаш мумкин.
соҳалардан бошқаришларнинг шундай (оптимал) қийматларини топиш керакки, булар берилган ва омиллар ҳақида ноаниқ омилларни ҳисобга олган ҳолда самарадорлик мезони F га максимум (минимум) беришсин.
Албатта, масаланинг қўйишдаги кўп ноаниқликлар масалани ечиш жараёнига таъсир кўрсатади.
Қарор қабул қилишнинг бир ва куп критерияли масаласи.
Энг кам урганилган масалалар бу куп критерийли иктисодий масалалардир. Бунай масалалар мураккаб техник ва ташкилий-иктисодий системаларга хос булиб, уларни урганиш учун «максадлар дарахти» деб аталган махсус ёндошиш кулланилади. Шундай масалалардан бири операцияларни текшириш масалаларидир.
Операцияларни текшириш масалаларини системалаш уларни куйидаги сифларга ажратишни такоза килади.
захираларни бошкариш;
ресурсларни таксимлаш;
ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш;
оммавий хизмат курсатиш;
тартиблаш;
тармокли режалаштириш ва бошкариш;
маршрутни танлаш ва бошкалар.
Саволлар.
Самарадорлик мезонига таъсир қилувчи омилларни қандай гурухларга ажратиш мумкин?
Самарадорлик мезонини қандай функция ёрдамида ифодалаш мумкин?
Қарор қабул қилишда бир критерийли масалалар қандай қўйилади?
Операцияларни текширишнинг типик масалалари канака?
Do'stlaringiz bilan baham: |