Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


Низомулмулк (1018-1092) «Сиёсатнома



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

Низомулмулк (1018-1092) «Сиёсатнома» асарида ҳукмдорлар, амирлар, амалдорлар ва 
қозиларнинг мансабни суиистеъмол қилишини, солиқларнинг оғирлиги, давлат 
маблағларини сақлаш ва сарфлашда ҳисоб-китоб зарурлигини қайд этган. Салжуқийлар 
давлати арбоби сифатида иктоъни танқид қилган. Иқтоъ - ўрта асрларда Ўрта Шарқ, шу 
жумладан Ўрта Осиѐда ҳукмдор томонидан айрим шахсларга катта хизматлари эвазига 
инъом қилинган чек ер (Темурийлар давлатида суюрғол). 
XIII асрнинг бошидан XIV асрнинг 70-йилларигача бўлган давр бу муғуллар 
истилоси даври бўлиб, кўп соҳаларда орқага қайтиш (регресс) бўлди. Аммо босқинчилар 
маҳаллий халқ урф-одати, маданияти, тили, динини, хўжалик тарзини қабул қилишга ва 
улар билан аралашиб кетишга мажбур бўлдилар. Шу даврда бож, божхона, божхона 
солиғи юзага келди. Ҳозирги русча «таможня» сўзи аслида муғулча, кейинчалик 
туркчадаги «тамға» сўзидан олинганлиги маълум.
Буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний (973-1048) 150 дан ортиқ асар яратган 
бўлиб, уларда меҳнат бойликнинг асоси эканлиги тўғрисидаги ғоя асосийдир. Унинг 
кўпгина фикр ва қарашлари бугунги кун учун ҳам аҳамиятини йўқотмаган. 
Олим яшаган даврдаги муносабатлар, ишлаб чиқаришнинг юксалганлиги, савдо-
сотиқнинг ривожланиши, суғориш иншооатларининг ишга туширилиши ана шу давр учун 
хос эди. 
Шу асосда Берунийда кишилик эхтиѐжларининг пайдо бўлиши ва уни қондириш 
асослари, меҳнат ва хунарга муносабатлари уйғунлашиб кетади. Унинг фикрига кўра, 
кишилар ўз зарурий эхтиѐжларини қондириш учун уюшган холда яшаш ва ишлашга 
мажбурдирлар. Эхтиѐжлар турли-туман ва кўп бўлганлиги учун инсонлар бирлашган 
холда турар жой ва шаҳарлар яратишга интиладилар, деб хисоблайди. Шунингдек, у 
давлатнинг пайдо бўлишини ҳам эхтиѐж туфайли деб уйлаган. Энг муҳим ғоя шуки, барча 
қимматли нарсалар инсон меҳнати билан яратилади ва инсоннинг қадр-қиммати унинг 
авлод-аждодларининг ким бўлганлиги эмас, балки унинг меҳнати, ақлий ва жисмоний 
махорати билан белгиланади. Ҳар бир даврнинг урф-одатлари ўзига хос бўлади ва инсон 
ахли уларга риоя қилмоғи даркордир, акс холда низом ва бир хиллик йўқолса, тартиб ҳам 
йўқ бўлади, деб уқтиради буюк донишманд.
Олимнинг фикрларига таяниб шундай муҳим хулоса чиқариш мумкинки, инсон 
ердаги бунѐдкор ва яратувчи кучдир. Инсон аввало халол меҳнати билан улуғланади, 
кишилик жамиятининг асл ибтидоси ҳам меҳнатдандир. 
Беруний қайд этишича, билимларни эгалламоқ ва хунар ўрганмоқ учун меҳнат 
қилиш зарур, бу эса доим давом этадиган ва такомиллашиб борадиган жараѐндир. У 
меҳнатни турларга ажратиб, уларнинг ҳар қайсиси алохида талаб ва эҳтиѐжлар асосида 
вужудга келишини кўрсатиб берди. Бинокор, кўмир қазувчи, ҳунарманд, фан соҳиблари 
меҳнатини оғир меҳнат деб билади. Илм, маърифат заҳматкашлари меҳнатига таъриф 
бериш, илм олиш, ўқиш энг керакли меҳнат эканлигини исботлайди. Шунга кўра 


23 
олимларнинг меҳнатини қадрлаш турли илмлар кўпайишига олиб келади. Олим 
жамиятнинг асосини моддий неъматлар учун бўлган ҳаракатларда, меҳнатда деб билади. 
Қўл меҳнати, мажбурий меҳнатдан эркин кишиларнинг фаолияти усутунлиги 
исботлаб берилади (эркин бозор муносабатларининг асоси). Меҳнаткашларнинг хоҳиш-
иродасига қарши, уларни мажбурлаб ишлатишга қарши бўлган, чунки бундай меҳнат 
самараси пастдир. Мерос бўлиб авлоддан авлодга ўтиб келадиган ҳунарлар юқори 
баҳоланган. 
Беруний оғир жисмоний меҳнат қилувчилар, яъни конда ишловчилар, ер остида 
гавҳар қидирувчилар, деҳқонлар тўғрисида, уларга берилиши керак бўлган имтиѐзлар ва 
иш ҳақи хақида «Минерология» асарида кенг мулоҳаза юритади. Айниқса очиқ ва ер 
остидаги кон ишларига алоҳида эътибор берилади, ер ости конларини мустаҳкамлаш 
(фалокат олдини олиш учун), ер ости сувларини чиқариб ташлаш, олинган рудани 
юқорига олиб чиқиш учун махсус мосламалардан фойдаланиш тавсия этилади. Кон 
атрофида кончилар қишлоғини барпо этиш зарурлиги кўрсатилади. 
Ер ости бойликларини қазиб олиш ишлари катта жисмоний меҳнат, ихтирочилик, 
ақлий меҳнат ва билим сарфлашни талаб этади. Бу мураккаб ва оғир ишларни бажариш 
махсус мактаб, уларда таълим-тарбия бериш асосида йўлга қўйилмоғи керак, дейди олим. 
Худди шу ўринда Беруний илм аҳллари, олимлар, тарбиячиларнинг меҳнати жамият учун 
нақадар керакли ва зарурлигини алоҳида уқтиради. Беруний усталарнинг аҳволи, 
шогирдларнинг фаолияти, иш ҳақлари борасида ҳам қимматли ғояларни илгари суради, 
иш ҳақи миқдори самарадорлик билан бевосита боғланади. 
Олимнинг ѐзишича: «Басрада биллурдан идиш-товоқ ва бошқа нарсалар ясайдилар. 
Иш жойида белгилаб-ўлчаб берувчи уста бўлиб, унинг олдида биллурнинг майда ва катта 
бўлакчалари тўпланган. У ана шулардан чиройли ва кераклисини олиб, ундан энг чиройли 
ва яхши буюм ясашни уйлаб улчаб белгилаб чиқади. Шундан кейин уни ясовчи 
ҳунармандга беради, бу биринчи уста айтганидек қилиб буюмларни ясай бошлайди. Олим 
шу ерда меҳнат тақсимоти ва унинг аҳамиятини кўрсатади. 
Олим ва мутахассислар меҳнатини мамлакат бошқарувчилари томонидан 
рағбанлантириб туриш фойдали эканлиги алоҳида таъкидланади. Бу аслини олганда 
манфаатдорлик тамойилининг худди ўзидир. Унингча, айниқса, ерга ишлов бериб, ризқ-
рўз яратувчиларга мехрибон бўлиш кераклиги кўрсатилади. Ана шу ғамхўрлик оқибатида 
ерга яхши ишлов берилади ва ер ҳосилдор бўлади, моддий неъматлар яратилади, ишловчи 
ва жамият манфаатлари баб-баравар ҳимоя қилинади (бу фикр XVIII асрда Адам Смит 
томонидан тўлароқ исботлаб берилган). Моддий неъматлар эса тириклик асосидир. 
Ана шундай қилинганда ҳоқимият ҳам мустаҳкам бўлади, дейди олим (бу ерда 
давлатнинг иқтисодиѐт билан муносабати масаласи кўтарилади). Агар кишилар тўқ бўлса, 
давлат ҳам кучлидир. Ҳукмдорларнинг вазифаси юқори табақалар билан қуйи табақалар 
ўртасида хақиқатни, кучли билан кучсиз ўртасида тенгликни ўрнатишдан иборатдир, деб 
уқтиради олим. Меҳнатнинг ихтиѐрийлиги, озодлиги, эркинлиги кишилар ўртасида хулқ-
атвор, ҳурмат-эътибор учун муҳим ва зарурдир. Бозор иқтисодиѐтининг энг зарур 
тамойилларидан бири-бу танлаш ва тадбиркорлик эркинлиги масаласи илгари сурилган. 
Атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Хожиб 1020 йили 
Қорахонийларнинг марказий шаўарларидан бири Боласоғунда туғилди(оламдан ўтган 
йили номаълум). Бўлажак мутафаккир ўз давридаги барча билимларни, араб ва форсий 
тиллар ҳамда ундаги адабиѐтларни пухта эгаллайди.
У 1069-1070 йиллар орасида «Қутадғу билиг» (қутга, яъни бахт- саодатга элтувчи 
билим) асарини турк тилида ѐзиб, Қорахонийлар ҳукмдори Табғочхон Буғрохонга тақдим 
этади. Хон Юсуфга «Хос Ҳожиб» (эшик оғаси) деган мартабани инъом этади. Бу 
фалсафий дидактик асарда марказлашган давлат тузиш, уни мустаҳкамлаш, низо ва 
адолатга барҳам бериш каби маъмурий-хўжалик ҳамда маърифат, ободончилик, моддий-
маънавий ва бошқа адолатли ҳукмрон, давлатни тадбир билан бошқариш ишини ўрганиш, 
касб-ҳунар эгаллаш, халқ ғамини ейиш ҳақидаги фикрлар илгари сурилади. 


24 
Бизгача донишманднинг фақат бир асари етиб келган, аммо бу асарда шундай 
дурдоналар тўпланганки, уларга қойил қолмай илож йўқ. Асар 13 минг мисра (насрий ва 
назмий муқаддимадан ташқари)-73 бобдан иборат. Унда инсон тафаккурининг барча 
жабҳалари бўйича сўз юритилади ва ниҳоятда қимматли фикрлар баѐн этилган. Китобда 
берилган бу ғоялар ўз даври учун ҳам , ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда қадрлидир. 
Айниқса иқтисодиѐт масалалари бўйича давлат ва раият муносабатлари синчиклаб 
ўрганилган. Асар 18 ой-бир ярим йилда ѐзиб тугалланган (Боласоғунда бошланган ва 
Қашқарда ниҳояланган) бўлса ҳам, уни яратиш учун жуда узоқ вақт тайѐргарлик 
кўрилган. Донишманд фикрича, эзгу орзуларга фақат тоат- ибодат билангина етишиб 
бўлмайди. Бунинг учун талай эзгу ишлар қилиш, фойдали фаолият кўрсатиш керак, деган 
фикрни илгари сўради. 
Борлик ҳақидаги билимларга тўқнашиб, одам билиши мумкин бўлмаган нарса, 
билим билан ечилмайдиган жумбоқ йўқ, билим туфайли осмон сари ҳам йўл очилади, 
дейди. Билиш учун эса тинмасдан ўрганиш лозим, деб уқтиради.
Таниқли иқтисодчи Адам Смитнинг иқтисодий таълимотига кўра (XVIII аср), 
мамлакатни иқтисодий бўхрондан чиқариш учун 3 нарса:
Тинчлик-осойишталик; 
Меъѐридаги солиқлар ва 
Иқтисодий эркин фаолият юритиш имкони талаб этилади. Ана шу ғоя аслида бизнинг 
мутафаккир томонидан етти аср аввал баѐн этилган. 
Халқ, раият (солиқ тўловчилар) мамлакат ҳукмдоридан уч нарсани кутади, деб 
уқтиради Юсуф Хос Хожиб, булар: 1) пулнинг қадрини кўтариш ѐки (ушлаб туриш); 2) 
халқка хусусий мулк ҳуқуқини таъминловчи қонунларни жорий этиш ва 3) йўлларни ўғри-
қароқчилардан муҳофаза қилиш. Шох эса фуқаролардан солиқни вақтида тўлашни 
(ҳозирги кунда ҳам ниҳоятда долзарб), чиқарган фармон қонунларини бажариш ҳамда 
дўстига дўст, душманга душман бўлишни талаб қилади, деб ѐзади. Кўриниб турибдики, 
бунда жамият ва сиѐсий ҳоқимият ўзаро мутаносиб бўлиши зарурлиги ғояси аниқ ифода 
этилади. 
Пулнинг қадрли бўлиши ҳақидаги ғоя, аслини олганда инфляция муаммоси билан 
чамбарчас боғлиқ, баҳоларнинг мўътадиллиги ҳам таъмин этилади. У ўз навбатида 
инҳирозсиз иқтисодиѐт, эркин муомаладаги валюта масалаларига бориб тақалади. 
Хусусий мулк ҳуқуқини таъминлаш бозор муносабатларининг бош унсуридир, 
мулкка эгалик ҳисси тараққиѐт омили сифатида бутун жаҳон ривожи асосида исботланган 
ва ҳозирги даврда республикамизда ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда. Давлат, 
умумхалқ мулкига оммавий ўтишнинг салбий оқибатларини собиқ шўролар даврида 
бошимиздан кечирганмиз. 
Йўлларни ўғрилардан муҳофаза қилиш ички ва айниқса ташқи савдо (экспорт-
импорт)ни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашнинг ўзгинасидир. Бу ерда савдонинг халқ 
хўжалиги учун устувор аҳамияти тўғрисида гап юритилади. Ҳозирги даврда бу ғоялар 
мустақил Ўзбекистон иқтисодий сиѐсатининг асосини ташкил этади. Бу ғояларнинг 
амалий аҳамияти айниқса Соҳибқирон Амир Темур фаолиятида ѐрқин намоѐн бўлган. 
Юсуф Хос Ҳожиб барча имтиѐзлардан махрум камбағал табақалар аҳволига 
ачиниш ҳиссини изхор қилади. Донишманд ҳоқимларни қуйи табақа вакилларини уларга 
нисбатан меҳр-шафқатли, инсоф-адолатли, марҳаматли бўлишига, айни пайтда раиятни 
хоқимларга бўйсунувчи, садоқатли бўлишига чақиради. Мана шундай келиштириш йўли 
билан осойишта ҳаѐтга эришишга умид билдирилади (бу эса иқтисодий ривож учун ҳам 
зарурий шартдир). 
Китобдаги ғоялар дунѐдаги ҳамма ишларда қўл келади. Унда мулк тўтишнинг 
сиру-асрорлари, мамлакатни идора қилиш тартиби, шарти, шунингдек, молу-мулк, эл-
юртнинг мангу қолиши, гуллаб- яшнаши ва унинг ҳароб бўлиш белгилари берилган. 
Мутафаккир айниқса касб-хунар аҳлининг фаолиятини юқори баҳолайди. «Бир 
йигитга қирқ ҳунар оз» боби худди шу масалага бағишланган. 


25 
Вазир, қўмондон, элчи ва бошқа ҳукмдорларнинг фаолият мезонлари диққатга 
сазовордир. Масалан, «Вазир кўзининг тўқ бўлиши уни ҳар хил мол-мулк олдида 
суқланишдан асрайди. Кўзи оч одам бор оламни еса ҳам тўймайди», дейди олим. 
Деҳқон, савдогар, чорвадор, оддий меҳнаткаш аҳли тўғрисида нодир фикрлар 
билдирилади. «Булар билан яқин бўлгин ҳамиша, то томоқ ташвишин билмасдан яша», 
деб айтилади. 
Айниқса билим ва ақл-идрокка, шу соҳа соҳибларига катта эътибор берилади. 
«Одамзод наслининг улуғлиги билимдан. У ақл-идрок туфайли не-не тугунларни ечишга 
қодир», деб ѐзади аллома. 
Амир Темур ва унинг авлодлари даврида марказлашган давлат барпо этилди, 
иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида (ҳунармандчилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, айниқса 
савдода) муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Бунга тўғри танлаб олинган иқтисодий ғоялар 
ва иқтисодий сиѐсат ѐрдам берди. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish