8-мавзу. Етика
Режа:
Муомала маданияти – ахлоқий маданиятнинг таркибий қисми ва унинг ижтимоий-тарихий аҳамияти.
Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги.
Замонавий ахлоқий тарбиянинг ютуқлари ва камчиликлари. “Оммавий маданият”нинг ёшлар дунёқарашига таъсири.
Биоетика – амалий этиканинг назарий асоси.
Ахлоқий маданият. Маданиятнинг турлари ичида, хусусан маънавий маданият доирасида ахлоқий маданият ўзининг ниҳоятда кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Унинг шахс ҳаётида воқе боииши хилма-хил омиллар воситасида рўй беради. Чунончи, ҳаётий тажриба, тарбия, ахлоқий таълим, санъат ана шундай воситалардан ҳисобланади. Ахлоқий маданият шахсга ўзгалар билан муносабатда анъанавий ахлоқий қонун-қоидалардан ижобий фойдаланишни, уларга замонавийлик нуқтайи назардан ёндашишни, эзгулик билан ёвузликнинг фарқига боришни ва эгаллаган ахлоқий удумларини самарали татбиқ этишга ўргатади. Қисқаси, у шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаш ва улардан ўз тажрибаларида фойдаланиши, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни қамраб олади; шу билан шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади ҳамда давлат ва жамиятдаги ахлоқий даражани юксалтиришга хизмат қилади.
Ахлоқий маданият доимо замонавийдир. Яъни, у муайян замон эришган ахлоқий ютуқлар ёхуд даражанинг шахс ахлоқий ҳаётидаги кўринишидир. Тўғри, у, юқорида айтганимиздек, маънавий ахлоқий қадриятларни бутунлай инкор этмайди, лекин уларнинг замонавий шаклларда намоён бўлишини таъминлайди.
Биз юқорида маданиятнинг кенг қамровлилик хусусиятини таъкидлаб ўтдик. Зотан маданиятнинг бирор соҳаси йўқки, унда ахлоқий маданият бевосита ёки билвосита иштирок этмаган бўлсин. У иқтисодий маданиятми, тиббий маданиятми, эстетик маданиятми, барибир ахлоқий маданиятсиз мавжуд боМолмайди. Ҳаммасида ахлоқий маданият муомала одоби, этикет, касбий одоб кўринишларида нафақат иштирок этади, балки маълум маънода уламинг яшаш шартини белгилаб беради. Инсонлар токи жамият бўлиб ҳаёт кечирар эканлар, улар бир-бирлари билан ахлоқий муносабатга киришмай яшашларининг иложи йўқ. Ахлоқий маданият ана шу муносабатнинг асоси, моҳиятини ташкил этади.
Маданият тараққиёти тарихида инсон маданияти аввало унинг ахлоқий маданияти билан белгиланганлигини кузатиш мумкин. Модомики, ахлоқий маданиятда маданий тараққиётнинг умумий қонуниятлари, шу билан бирга, айни унинг ўзига хос хусусиятлари гавдаланар экан, уларни маданият фалсафаси негизида қараб чиқиш мантиқан тўғри бўлади. Ахлоқиймаданият маданият турлари ичида кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Ахлоқий маданият жамият аъзолари томонидан ахлоқий тушунча, тамойил меъёрлар, идеалларни ўзлаштириш асосида ахлоқий камолотга етишишдир. Ахлоқий маданият шахснингжамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаш ва улардан ўз тажрибаларида фойдаланиш, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш сингари жиҳатларни қамраб олади; шу билан шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади ҳамда давлат ва жамиятдаги ахлоқий даражани юксалтиришга хизмат қилади. Дарҳақиқат, шахсни масъулиятли,сиёсий жиҳатдан идрокли, ахлоқан пок ва маънавий баркамол бўлишида ахлоқий маданиятнинг аҳамияти катта бўлиб, у инсон фаолиятининг барча соҳа ва тармоқлари билан боғлиқдир. Давлат ва фуқаролик жамиятидаги ахлоқий юксаклик даражасини унинг фуқаролари ахлоқий маданияти белгилайди. Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаши ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган муносабатларида фойдаланиши, ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади.
Қисқаси, у шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади. Зеро, ахлоқий маданият ахлоқий тафаккур маданиятининг қатор унсурларини ўз ичига олган тузилмадир. У шахснинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |