Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

 ХУЛОСА 
XVII-XVIII асрларда қулай ижтимоий-иқтисодий шароитларда дастлаб Англияда 
классик иқтисодий мактаб куртаклари пайдо бўла бошлади. Бу янги иқтисодий ғоялар 
В.Петти номи билан боғлиқ (буржуа инқилоби, мануфактура ва савдонинг 
ривожланганлиги, аграр ислоҳот, деҳқонларнинг чегараланиши, мустамлакачилик 
сиѐсати, қулай тарихий, табиий ва географик ҳамда иқлимий шароитлар). 
Классик иқтисодий мактабнинг шаклланиши аввалги ғоя меркантилизмдан 
принципиал фарқ қилади, агар меркантилизмда бойликнинг асоси муомала соҳаси 
(жавоҳир, олтин, кумуш, пул, савдо сальдоси)да вужудга келади деб қаралган бўлса, энди 
бойлик ишлаб чиқариш соҳасида вужудга келади деб исботлаб берилди. В.Петти янги 
капиталистик жамиятни, эркин тадбиркорликни, капиталистларни ҳимоя қилди, хусусий 
мулкни «муқаддас» ва «дахлсиз» деб билди. У иқтисодий тадқиқотда табиий фанларни, 
яъни абстракт усулларни қўллаб ҳар бир масаланинг ички боғлиқлигига асосий 
эътиборни қаратди, математик ва статистик усуллардан енг фойдаланди. 
В.Петти «табиий баҳо» (қиймат), «сиѐсий баҳо» тушунчаларини киритди, товар 
қийматининг унга сарфланган меҳнат миқдори билан ўлчаниши ғоясига, яъни 


59 
қийматнинг меҳнат назариясига асос солди. «Меҳнат бойликнинг отаси, ер эса унинг 
онасидир» деган фикрни билдирди. Қийматни айнан алмашув қиймати (пул) шаклида 
тушунди. 
Иш ҳақи ишчиларга тирикчилик учун зарур бўлган жисмоний минимум, яъни 
«яшаш, меҳнат қилиш ва кўпайиш» учун керак даражада тўланса бас, деган ғояни илгари 
сурди. Капиталистларнинг фойдасини имкони борича оширишни, ишчиларнинг солиқ 
тўлашларини зарур деб билди. 
Пулнинг роли ва унинг мамлакатдаги миқдори масалаларини асосан тўғри ҳал 
этди, яъни пул миқдори ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига тўғри, пулнинг айланиш 
оборотига эса тескари пропорционаллигини аниқлади. Пулнинг меъѐрда бўлишини 
қўллаб-қувватлади. 
Ер ва рента масалаларини анча пухта ишлаб чиқди. Иш ҳақи ва рентанинг бир-
бирига қарама-қаршилигини исботлади (ер баҳосини тўғри хал этмади). 
Петти «Сиѐсий арифметика» ва бошқа асарларида статистика, аниқроғи 
демографик статистика фанига асос солди. «Аҳоли - бойлик асоси» масаласини тўғри 
қўйди. Миллий даромад масаласини кўтарди ва уни қисман ҳал этди. 
Франциядаги классик иқтисодий мактабнинг дастлабки вакили П.Буагильбер ҳам 
муҳим ғояларни илгари сурди. Бу мамлакат аҳволи Англияникидан анча катта фарқ 
қиларди. Шу сабабли иқтисодий қарашларда ўзига хослик сезилади. Агар Петти кўпроқ 
саноат ва савдони қўллаган бўлса, Буагильбер асосан қишлоқ хўжалиги соҳасини тадқиқ 
этди ва ўзининг муҳим хулосаларини чиқарди. Қийматни айнан истеъмол қиймати 
шаклида тушунди. «Пропорционал баҳолар» тарафдори эди, эркин тадбиркорлик, рақобат 
ва эркин баҳоларни қўллади. Ортиқча ишлаб чиқариш инқирозини тўғри тушунтириб 
берди, пулга салбий муносабатда бўлди, олтин ва кумушларни ѐвузлик сабаби деб билди. 
Нотўғри равишда фақат қишлоқ хўжалигини қуллаб-қувватлади, саноат ва савдога кам 
эътибор қилди. Буагильбернинг иқтисодий ислоқотлари бўйича таклифлари ўз даври учун 
ниҳоятда аҳамиятлидир. 
XVIII асрнинг ўрталарида Францияда иқтисодий таълимотлар тарихида 
физиократизм йўналиши юзага келди. Бу таълимот классик иқтисодий мактабнинг 
таркибий, бутун занжирнинг ажралмас қисми сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. Бу 
оқимнинг асосий вакиллари Ф.Кенэ ва А.Тюрго мамлакатдаги ўша давр иқтисодий 
ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиб, иқтисодиѐтнинг муҳим категориялари буйича 
қимматли фикрларни бердилар. Улар фермерларни ҳимоя қилган ҳолда аввало 
меркантилизмдан воз кечиб, бойликнинг асосий манбаи меҳнат ва ер эканлигини 
кўрсатдилар. «Табиий тартиб» концепцияси асосида «унумли меҳнат», «соф маҳсулот», 
капитал тўғрисидаги таълимотлар илгари сурилди. 
Капиталистик муносабат, хусусий мулк, эркин баҳолар, эркин рақобат, давлатнинг 
иқтисодга кам аралашуви «табиий ҳол» деб тан олинди. Уларнинг фикрича, қиймат 
истеъмол қиймати бўлиб, хатто табиат, ер инъоми сифатида талқин этилади. Шундан 
деҳқончиликдан бошқа саноат, савдо ва ҳизмат тармоқлари унумсиз соҳа деб қаралади. 
Бундай нотўғри фикрнинг пайдо бўлиши Франциянинг ўша даврдаги иқтисодий аҳволи 
(аграр мамлакат) билан боғлиқдир. 
Капитал тушунчасининг киритилиши ва унинг бошланғич ва йиллик бўнак каби 
икки қисмга бўлиниши иқтисодиѐт тарихида муҳим қадамдир. Шундан доимий ва 
айланма капитал ғоялари ҳам келиб чиқади. 
Ф.Кенэнинг асосий «Иқтисодий жадвал» асарида жамиятдаги синфлар масаласи 
кўтарилади, аммо бунда баъзи камчиликлар бор, уни А.Тюрго ривожлантириб, ўша давр 
учун тўғри хулосалар чиқаради. Такрор (узлуксиз) ишлаб чиқариш жараѐни ва ялпи 
ижтимоий маҳсулот муомаласи биринчи бор кун тартибига қўйилади. Оддий такрор 
ишлаб чиқариш чизмаси берилади ва тайѐр маҳсулотнинг айланиш тамойиллари 
кўрсатилади, бу ўша давр учун катта кашфиѐт эди. Тармоклар, яъни секторлараро 


60 
тақсимотнинг аниқ пропорциялари бўлиши зарурлиги қайд этилади, маълумки бу 
тамойил ҳозирги даврда ҳам муҳим. 
Олим ва давлат арбоби А.Тюргонинг иқтисодий ғоялари анча мукаммал бўлиб, 
ўша даврдаги жамият ва иқтисодиѐтдаги жараѐнларни анча изчил таҳлил этади ва 
саноатда капиталистлар ва ѐлланма ишчилар мавжудлиги ҳамда бешта синф борлиги 
эътироф этилади. Бу хулоса тўғри хулосадир. А.Тюрго саноат ва ҳизмат соҳаларига 
ижобий ѐндашади. У капитал ва қўшимча маҳсулот (қиймат) масалаларини анча 
мукаммал ҳал этади, саноат, ссуда ва капитал ҳақида фикр юритади, лекин охир-оқибатда 
физиократизм кобиғидан чиқа олмайди, қўшимча маҳсулотнинг асосий шакли яна ерга, 
ер рентасига қайтади. А.Тюрго давлат чиновниги, аниқроғи молия вазири сифатида ҳам 
бир қанча иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга эришади. Аммо мамлакатдаги ижтимоий 
тузум бу ислоҳотларга тўсиқ эди. 
Ҳозирги давр тили билан айтганда, физиократлар соф бозор муносабатларини 
қўлладилар, аммо уларнинг ғояси асосан қишлоқ хўжалиги билан чеклаб қўйилди, барча 
фикрларда мукаммаллик етишмас эди. Бу вазифалар эса кейинги олимлар томонидан ҳал 
этилди. 
 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish