ҳақиқий оталари» эдилар. Уларнинг хизмати шундаки, ўша давр дунѐқараши доирасида
капиталнинг дастлабки таҳлилини беришди. Бу уларни бошқалардан ажратиб турувчи
асосий масала эди. Аммо физиократлар ишлаб чиқариш соҳасини фақат қишлоқ
хўжалиги соҳаси билан чеклаб қўйган эдилар (Франциянинг таъсири), улар саноат
(ҳунармандчилик)ни самарасиз соҳа деб билганлар.
Бу таълимот, гарчи унинг кўпгина хатолари бўлса ҳам (бу ҳақда қуйида
гапирилади), ҳақиқатга якинлашиш борасида навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади. Ўша
даврда Францияда олиб борилган иқтисодий сиѐсат
54
(Кольбернинг меркантилизми) қаттиқ танқид қилинади. Людовик XIV ўрнига
келган янги қирол Людовик XV ҳам эски сиѐсатни давом эттирди, Франция Англия билан
етти йиллик уруш олиб бориб, унда енгилди, Канададан ва Шарқдаги бир қанча
мустамлакаларидан ажралди, оқибатда Европадаги иккинчи даражали давлатга айланди.
Шу шароитда бу аҳволдан чиқиш йўли табиатдан қидирилди.
Физиократларнинг дастури бўйича Франциядаги феодализм қолдиқлари
тугатилиши, фискал (солиқ) тизимни рационализация қилиб, рентадан ягона солиқ
олиниши, майда ер участкалари бирлаштирилиб, дон савдосидаги барча протекционистик
тўсиқлар бартараф этилиши керак эди, оддийроқ қилиб айтганда, Англиядаги қишлоқ
хўжалигига хос иш юритиш таклиф этилди. Иқтисодий ривожланиш одамларнинг истак-
хоҳишига боғлиқ бўлмаган табиий жараѐн бўлиб, унинг маълум қонуниятларга
бўйсунишини тан олиш физиократларнинг сўзсиз ютуги эди. Бу қонунлар уларнинг
фикрича тарихий бўлмай, абадий қонунлар деб қаралган эди. Шу сабабли ишлаб
чиқаришнинг капиталистик (бозор) шакли табиий ва абадий ишлаб чиқариш шакли деб
ҳисобланган (ҳозирги ривожланиш буни кўп жиҳатдан исботламоқда).
Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ѐки
савдо бойлик яратмайди, демак, алмашув жараѐни ҳеч нарса ишлаб чиқармайди, деб
ҳисоблаган. Эркин рақобат шароитида алмашув соҳасида тенг миқдорли қийматларнинг
алмашуви рўй беради. Бу қиймат товарларда улар бозорларга кирмасдан олдин ҳам
мавжуд бўлади (В.Петтининг товар қиймати фақат алмашув пайтида пайдо бўлади, деган
фикри нотўғридир). Бундан келиб чиқадики, алмашув жараѐнида бойлик яратилмайди ва
фойда пайдо бўлмайди. Алмашувнинг эквивалентлиги тўғрисидаги таълимот
меркантилистларнинг қарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Бу холат шу
билан бирга физиократлардан бойлик манбаини муомала соҳасидан ташқарида излашни
тақозо этди. Аммо Ф.Кенэ миқдорли қийматларнинг алмашуви сабабини тўғри
тушунтириб бера олмади, чунки қиймат назарияси ҳали тўла ишлаб чиқилмаган эди ва у
қийматни ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан айнан бир деб ҳисоблади.
Физиократларнинг иқтисодий тизимида « соф маҳсулот» тўғрисидаги таълимот
марказий ўринни эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш
ҳаражатлари ўртасидаги фарқни соф маҳсулот деб билган, бошқача қилиб айтганда бу
ишлаб чиқариш чиқимларидан ошиқча маҳсулотдир. Ф.Кенэ «соф маҳсулот» фақат
қишлоқ хўжалигида, деҳқончиликда яратилади, бу соҳада табиат кучлари таъсирида
истеъмол қийматлари миқдори кўпаяди, деб таъкидлайди. Саноатда эса истеъмол
қийматлари фақат турли комбинацияларга учрайди, меҳнат жараѐнида деҳқончиликда
яратилган маҳсулотнинг шакли ўзгаради, лекин унинг миқдори кўпаймайди, шунинг учун
«соф махсулот» пайдо бўлмайди ва бойлик яратилмайди (кучли, аммо нотўғри мантиқ
бор).
А.Смитнинг фикрича, шу асосда ҳунармандлар (саноатчилар) унумсиз, фойда
бермайдиган синф деб қаралган. Аслида эса физиократлар бу синфнинг борлигини тан
оладилар, уни унумсиз эмас, балки фойдага соф қўшимча даромад келтирмайдиган синф
деб қараганлар. А.Тюрго эса бу синфга юқори баҳо бериб, «ҳақ тўланадиган синф» деб
қарайди.
Физиократлар қийматни истеъмол қийматига, хатто табиат маҳсулотига
тенглаштирганлар (алмашув қиймати ҳам бор). Уларни фақат миқдорий соҳа, яъни ишлаб
чиқариш жараѐнида олинган истеъмол қийматларининг ортиқча қиймати (истеъмол
қилингандан ортиғи) қизиқтирган. Бу нарса асосан деҳқончиликда аниқ намоѐн бўлади.
Аммо Ф.Кенэ таълимотининг бошқа томони ҳам бор, унинг фикрича «соф маҳсулот»
миқдори ишлаб чиқариш чиқимларининг миқдорига боғлиқдир, бу чиқимларга хом ашѐ
сарфлари, материаллар ва иш ҳақи киради. Материалларнинг қиймати белгиланганлиги
туфайли, иш ҳақи тирикчиликнинг минимум ҳаражатларига келтирилган экан, «соф
маҳсулот» (қўшимча қиймат) қўшимча меҳнатнинг самараси сифатида юзага келади.
Шундай қилиб, физиократларда қўшимча қиймат тушунчаси қарама-қарши характерга
55
эга. Улар уни табиатнинг соф хадяси ҳамдир, яъни деҳқонларнинг қўшимча меҳнати
натижасидир, деб қараганлар (қўшимча қиймат яратишда табиат ҳам иштирок этади).
Физиократларнинг бундай фикрлаши қийматнинг ижтимоий табиатини тушунмасликдан
ва қиймат тушунчасини истеъмол қиймати билан қориштириб юбориш оқибатида юзага
келди. Фойда тушунчаси мустақил категорияга ажратилмаган, хатто инкор этилган. Рента
қўшимча қийматнинг ягона шакли сифатида қабул қилинган экан, фойда ишлаб чиқариш
чиқимларининг фақат ажралмас қисми бўлиши мумкин эди. Улар фойдани иш ҳақининг
шакли сифатида қараганлар, фойда гўѐки одатдаги иш ҳақидан ўзининг каттароқ миқдори
билан фарқ қилган ва у капиталистлар томонидан фойда сифатида тўла истеъмол
қилинган.
Физиократларнинг « унумли» ва « унумсиз» меҳнат тўғрисидаги таълимоти «соф
маҳсулот» тўғрисидаги таълимот билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг мантиқий давоми
деб ҳисобланади. Меркантилистлардан фарқли равишда улар «соф маҳсулот» яратувчи
меҳнат унумли бўлади, яъни қўшимча қийматни яратади, деган эдилар. Бу унумли
меҳнатнинг табиати тўғрисидаги масалага принципиал тўғри ѐндашиш йўли эди. Аммо
рента қушимча қийматнинг яккаю-ягона аниқ шакли сифатида тан олинганлиги сабабли
деҳқон меҳнати бирдан-бир унумли меҳнат деб ҳисобланади, ишлаб чиқаришнинг бошқа
соҳаларидаги (саноатда ҳам) меҳнат «унумсиз», яъни самарасиз дейилади. Бундан
деҳқончилик меҳнатини бошқа меҳнат турларига қарши қуйиш асоссиздир, чунки
ѐлланма меҳнат ишлаб чиқаришнинг қайси соҳасида қўлланшмасин, қўшимча қиймат
яратади, демак бу ҳам меҳнат, бу соҳа ҳам унумли меҳнатдир.
Ф.Кенэ «соф маҳсулот» тўғрисидаги ўз қарашлари асосида жамиятни уч синфга
бўлади: унумли синф (фермерлар), ер эгалари синфи ва унумсиз синф (бу синфни у
саноатчилар синфи деб ҳам атайди). Унумли синфга деҳқончиликдаги барча ходимлар,
қишлоқ хўжалик ишчилари ҳам, фермерлар ҳам, яъни унингча «соф маҳсулот»
яратувчиларнинг ҳаммаси киради. Ер эгалари «соф махсулот» яратмаганлигига
қарамасдан, шу билан бирга бу махсулотнинг истеъмолчилари ҳисобланади, чунки улар
уни ижара тўлови сифатида оладилар. Самарасиз, «унумсиз» синф вакиллари эса
деҳқончиликдан бошқа тармоқларда ишлайди (саноат, савдо, ҳизмат соҳаси). Улар «соф
маҳсулот» яратмайдилар.
Жамиятнинг синфий тузилиши тўғрисидаги бу таълимотнинг асосий камчилиги
шуки, Ф.Кенэ янги жамиятнинг асосий синфларини кўра билмайди, тўғрироғи бунга
тарихий шароит халақит беради. Бу тизимда ѐлланма ишчилар билан капиталистлар
бирлаштирилган. Францияда ўша даврда кам бўлса ҳам, пролетариат синфи мавжуд эди,
лекин капиталистик муносабатлар яхши ривожланмаганидан буржуа жамиятининг бошқа
синфларга қарши тура оладиган мустақил синфига ажралмаган эди. Синфлар тўғрисидаги
таълимотнинг бу камчиликларидан қатъий назар, жамиятни синфларга бўлишнинг
иқтисодий белгиларини аниқлаш ва иқтисодий асосларини кўрсатишга ўриниш ижобий
воқеа ҳисобланади.
Физиократларнинг муҳим хизматларидан бири шуки, улар биринчилардан бўлиб,
капитал тушунчасини таҳлил қилишган. Асарларида бевосита « капитал» сўзи
қўлланилмаган, аммо ерларнинг захини қочириш, яъни ер сифатини яхшилаш, қурилиш,
от, плуг, борона учун маълум типдаги дастлабки аванс (бўнак) ҳамда уруғлик ва ишчи-
батракларга бериладиган аванс бошқача эканлиги аниқ белгиланади. Чунки биринчисига
қилинган ҳаражат бир неча йилда бир марта бўлиб, ўз-ўзини аста-секин қоплайди (асосий
капитал), иккинчиси эса йилига ѐки доим бўлиб, ҳар бир ҳосил туфайли қопланган. Шу
сабабли Ф.Кенэ уларни дастлабки аванс (ҳозирги замон нуқтаи назаридан асосий
капитал) ва йиллик аванс (айланма капитал) деб атади. Бу ғоя А.Смит томонидан
ривожлантирилди. Бу ўша давр учун буюк кашфиѐт эди. Шуниси муҳимки, айланма
капитал билан бирга асосий капитал ҳам доим ҳаракатда деб қаралади. деҳқончиликда
қўлланиладиган капиталнинг моддий элементларига қишлоқ хўжалиги қуроллари ва
инвентарь, мол, уруғлик, одамларнинг тирикчилик воситалари ва бошқалар киритилган.
56
Ф.Кенэ меркантилистлардан фарқли равишда (улар капитални пул билан айнан бир деб
ҳисоблаганлар), пулларнинг ўзи эмас, балки пулга олинадиган ишлаб чиқариш
воситалари капитал ҳисобланади, дейди. Аммо капиталнинг бу моддий элементлари
умумий меҳнат жараѐнининг оддий элементлари сифатида, капиталистик ишлаб чиқариш
жараѐнида ишлатиладиган ижтимоий шаклидан ажралган ҳолда қаралади, оқибатда
капитал абадий, яъни тарихий бўлмаган категория деб кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш чиқимлари (ҳаражатлари)ни тадқиқ қилиш орқали капиталнинг
ташкил этувчи қисмларини ажратиш имкони пайдо бўлди, бунда капиталнинг (оборот)
айланиш ҳарактери ҳисобга олинди. Капиталнинг бир қисми бошлангич аванс (бўнак)
ҳисобланиб, унга қишлоқ хўжалик инвентари, қурилиш, мол ва бошқаларга кетган
сарфлар киради, шулардан 10 фоизи йиллик амортизация ҳисобланган, йиллик аванс деб
аталган капиталнинг бошқа қисмига уруғлик олиш, асосий қишлоқ хўжалик ишлари,
ишчи кучи учун ҳаражатлар киради (иш ҳақи).
Бошлангич аванс билан боғлиқ капитал сарфи ишлаб чиқариш цикли бир қанча
(қатор йиллар) ичида тўла айланса, йиллик авансга сарфланган капитал эса бир ишлаб
чиқариш цикли (бир йил) давомида тўла айланади. Бу ерда амалда доимий ва айланма
капитал тўғрисидаги ғоя берилган, аммо бу тушунчалар бошқа сўзларда ифода этилган,
холос. Шуниси диққатга сазоворки, Ф.Кенэ капитални асосий ва айланма капиталга
бўлганда фақат ишлаб чиқариш капитали билан боғлаган ҳолда берган, уни муомала
капитали (савдо капитали) билан қўшиб юбормаган. Шу сабабли у пул ва товарни ишлаб
чиқариш капиталининг бирор таркибий қисмига киритмасдан, тўғри фикр юритган.
Шундай килиб, физиократлар асосий ва айланма капиталга оид муаммони назарий
жиҳатдан ечишга асос солдилар.
Ф.Кенэ иқтисодиѐт тарихида такрор ишлаб чиқариш жараѐнини ва ялпи ижтимоий
маҳсулот муомаласини бутунича кўрсатиш учун биринчилардан бўлиб ўриниб кўрди. У
уша давр жамияти фуқароларини уч синфга бўлади: биринчиси - унумли синф
(фермерлар); иккинчиси - мулкдорлар синфи (помешчик, черков...) ва учинчиси - унумсиз
синф (ҳунарманд, ишчи ва савдо ходимлари). Бу жараѐн схематик равишда «Иқтисодий
жадвал»да тасвирланган. Унда мамлакатда ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулотнинг
айланиши орқали қандай тақсимланиши кўрсатилган, бунинг оқибатида ишлаб
чиқаришнинг аввалги ҳажмида қайта бошлаш учун шарт-шароитлар яратилади.
Ф.Кенэнинг ғоялари Анн Робер Жак Тюрго (1727-1781 йй.) томонидан давом
эттирилди ва чуқурлаштирилди. Аммо у ўзини Ф.Кенэ шогирди ѐки давомчиси деб
ҳисобламаган. У Парижда норманд дворянлар оиласида туғилди, Сарбоннанинг Теология
(диний) факультетини тугатди, аммо бу соҳада ишламади. 1751 йилдан Париж
парламентининг чиновниги, 1761-1774 йилларда Лиможда интендант (ҳарбий қисмда
хўжалик мудири), 1774-1776 йилларда молия бош назоратчиси, қирол Людовик XVI
даврида молия вазири сифатида бир қанча антифеодал ислоҳотлар ўтказди (дон
савдосидаги чеклашни йўқ қилди, савдо гильдияларини тугатди...), аммо бу ўзгаришлар
Тюрго истеъфога чиққач, бекор қилинди. У ҳам Ф.Кенэ сингари Дидро, Д`Аламбер ва
уларнинг ѐрдамчилари томонидан чиқарилаѐтган « Қомус»га бир нечта фалсафий ва
иқтисодий мақолалар ѐзди.
А.Тюрго ҳаѐти ва ижодида прогрессив чиновник Венсан Гурнэ катта роль ўйнади.
У физиократлардан анча фарқли равишда саноат ва савдонинг мамлакат равнақидаги
ролини тўғри тушунди. Соф бозор иқтисодиѐтидаги машҳур laissez faire, laissez passer (бу
тамойилга кўра, иқтисодиѐт давлат аралашувисиз ривожланиши керак) тамойили
биринчи бор шу тадқиқотчи томонидан илгари сурилган деган фикр бор. У бошқалар
қатори ҳунармандчиликдаги цех чеклашларига қарши чиқди, эркин рақобатни қўллаб-
қувватлади.
А.Тюрго В.Гурнэ (у 1759 йилда вафот этди) билан Ф.Кенэ хузурида кўп бўлган, у
улар билан асосий масалаларда маслакдош бўлса ҳам, кўп соҳаларда бошқача фикр
юритар эди. А.Тюрго Парижда А.Смит билан ҳам учрашган.
57
А.Тюргонинг иқтисодий қарашлари унинг 1766 йилда ѐзилган (1769-1770
йилларда чоп этилган) « Бойликнинг пайдо бўлиши ва тақсимланиши тўғрисидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |