Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

тўғрисида варақа», «Бойликлар табиати тўғрисида трактат» ва бошқалардир. Унинг 
айрим асарлари, масалан, 1707 й. 2 жилдда чиқарилган «Франция айблари» китоби 
таъқиқланган. Уларда Франциянинг шу даврдаги оғир иқтисодий аҳволи тўла ѐритиб 
берилган, айниқса қишлоқ хўжалигининг орқада қолиш сабаблари тўғри берилган. Халқ 
хўжалиги орқада қолишининг бош сабаби - олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсатнинг, 
Кольбер (молия бошлиғи) ва бошқаларнинг меркантилистик қарашлари фош этилган. У 
фақат саноат ривожини бир томонлама қўллаб-қувватлашга қарши чиқди. Қишлоқ 
хўжалиги манфаатларини ҳимоя қилди, дон экспортини чеклашга қарши чиқди, солиқ 
тизимини ислоҳ қилиш тарафдори бўлди, у эзилган халқ оммасининг аҳволини яхшилаш 
тарафдори эди (В.Петти билан солиштиринг). Олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсат 
хўжалик ҳаѐтининг табиий ривожига тескари эди. Буагильбер айтадики, аввалги даврдаги 
тўкин-сочинликни қайтариш учун мўъжиза яратиш шарт эмас, табиат устидан бўлаѐтган 
доимий зўравонликка чек қуйиш етарлидир. Олимнинг фикрича, шундай солиқ ва 
иқтисодий сиѐсат тадбирлари керакки, улар табиатга қарама-қарши бўлмаслиги керак. Бу 
ғоя шундан иборатки, унга кўра иқтисодиѐтда шундай қонунлар борки, уларни бемалол, 
жазосиз бузиш мумкин эмас (экологияда ҳам шундай). 
Шунга мос равишда у табиатнинг талаблари нимадан иборат эканлигини очиб 
беришга ўринган, объектив қонуниятларни ўрганишга киришиб, илмий таҳлил қилиш 
йўли сари йирик қадам ташлаган. Аммо шу билан бир вақтда у хўжаликдаги ҳодисаларни 
табиий ва табиий бўлмаганларга ажратиб, аввалгисини ҳимоя қилди ва кейингисини 
қоралади. Буагильбер ўзи таклиф этган сиѐсатни амалда исботловчи назарияни яратишга 
интилди. Унинг иқтисодий қарашлари кўп жиҳатдан В.Петтига ўхшаб, мамлакатнинг 
иқтисодий ўсиши нима билан боғлиқ деган саволга жавоб топиш эди. Буагильберни 
кўпроқ ва асосан Франция иқтисодининг турғунлик ҳолати ва унинг орқага кетиши 
сабаблари қизиқтирарди. Бундан у умуман назарий масалалар, масалан, халқ хўжалигида 
қандай қонуниятлар ҳаракат қилади ва унинг ривожини таъминлайди, деган масалага 
ўтди. 
Буагильбер бу муаммога жавоб беришда бош эътиборни «оптимал баҳо пайдо 
бўлиши» масаласига қаратди. Унингча иқтисодий барқарорлик ва тараққиѐтнинг энг 
муҳим шарти пропорционал ва нормал баҳолар ҳисобланади. Хўш, бу баҳолар нимадан 
иборат? Аввало, бу баҳолар ўртача ҳар бир соҳадаги ишлаб чиқариш ҳаражатларини 
қоплашга ѐрдам бериши ва маълум кирим, соф фойда келтириши керак. Акс ҳолда ишлаб 
чиқариш бўлмайди, ундан сўнг, бу шундай баҳоларки, унда товарларни реализация 
қилиш жараѐни бекаму-кўст давом этиши ва барқарор истеъмол талаби қондирилиши 
керак. Ва нихоят, бу шундай баҳоларки, пулларнинг «ўз ўрни бўлиб», улар тулов 
оборотини бажариши ва одамлар устидан ҳукмронлик, зўравонлик қила олмаслиги зарур. 
Халқ хўжалиги пропорционаллиги ифодаланган баҳолар қонунини, аслида эса 
қиймат қонунини тушуниш янги ва илғор ғоя эди. Олимнинг асосий асарлари шу ғоялар 
билан боғлиқ. Иқтисодиѐтда «оптимал баҳолар»ни қандай таъминлаш мумкин? 
Буагильбернинг фикрича, баҳоларнинг бундай структураси (таркиби) рақобат эркинлиги 
шароитида стихияли равишда таркиб топади. 
Эркин рақобат шароитининг бузилиши Францияда донга максимал баҳоларнинг 
қўйилганлигидир, дейди у. Унингча, донга эркин баҳолар белгиланса, баҳолар бирмунча 
ошади, бу деҳқонларнинг даромадини оширади ва уларнинг саноат товарларига талабини 
кўтаради, оқибатда бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ортади ва ҳоказо. Бундай занжирли 
реакциялар бир вақтнинг ўзида «пропорционал баҳолар» ўрнатилишига ва хўжаликнинг 
равнақига олиб келади. 


51 
Демак, Буагильбер иқтисодий эркинлик тарафдори эди ва талабга қарши 
чиқмасликни таклиф этади. Шу билан бирга, у давлатнинг иқтисодий функциясини инкор 
этмади: бу ўша давр учун, реал ҳаѐтни тушунган амалиѐтчи олим учун табиий эди. 
Унингча, давлат тўғри солиқ тизими орқали мамлакатда истеъмол ва талабни юқори 
даражада таъминлаши мумкин. Агар истеъмол сарфлари оқими пасайса, товарларни 
сотиш ва ишлаб чиқариш кескин камаяди. Агар камбағаллар кўпроқ ишлаб топсалар, 
солиқларга кам сарф қилсалар, улар ўз даромадларини тез сарфлашга мойилдирлар. 
Бойлар эса, аксинча, ўз даромадларини сақлашда ва, демак, маҳсулотни сотишда 
қийинчилик туғдиришига олиб келади. 
Буагильбернинг бу мулоҳазалари иқтисодий таълимотларнинг кейинги юз 
йилликдаги ривожига катта таъсир этди. Жамият бойлиги ва иқтисодий ўсиш буйича 
принципиал жиҳатдан икки хил қараш мавжуд. 
Биринчиси буйича ишлаб чиқаришнинг ўсиши жамғариш ҳажми (яъни жамғарма 
ва капитал қўйилмалар)га боғлиқ. Бунда тўловларга талаб автоматик равишда (стихияли) 
амалга ошади. Бу концепцияга кўра, ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлиши инкор 
этилади. 
Иккинчи позиция буйича истеъмол талаби ишлаб чиқаришнинг юқори 
суръатларда ўсишини қўллайдиган омил сифатида қаралади. Буагильбер маълум маънода 
мана шу позиция тарафдори эди ва у қонуний равишда иқтисодий инқирозлар 
муаммосини келтириб чиқарган. 
Буагильбер инқироз ҳодисасини хўжаликнинг ички қонуниятлари билан эмас
балки ѐмон давлат сиѐсати билан боғлайди. Унингча, яхши сиѐсат олиб бориш йўли 
билан талаб камомадини ҳал этиш ва инқирозларни четлаб ўтиш мумкин. Бу масала жуда 
мураккаб бўлиб, Сэйга тегишли (буни кейин қараб чиқамиз) «бозорлар қонуни»га асос 
бўлган дейиш мумкин, яъни эркин маҳсулотлар алмашуви тизимида маҳсулотларнинг 
ортиқча ишлаб чиқарилиши мумкин эмас (инқирозлар бўлмайди). Аксинча, 
Шумпетернинг фикрича, Буагильбер истеъмол талабининг етарли эмаслиги ва жамғарма 
ортиқчалиги сабабли, ўша даврдаги тизим учун инқироз хавфи бўлиб, тизим 
барқарорлигига шубҳа билдирган, яъни Сэй қонунини олдиндан танқид қилган. 
Буагильбер ўзининг «Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish