Темурийлар даврида таълим-тарбия масаласи



Download 75,5 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi75,5 Kb.
#193641
  1   2   3
Bog'liq
1404040373 50210


Темурийлар даврида таълим-тарбия масаласи
Режа:



  1. XIV-XVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар.

  2. Амир Темур амал қилган ахлоқий сифатлар.

  3. Амир Темурнинг одоб-ахлоққа оид насиҳатлари.

  4. Мирзо Улуғбекнинг илм-маърифат соҳасидаги хизматлари.

  5. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таълим-тарбия соҳасидаги хизматлари.

Таянч сўз ва иборалар: Мовароуннаҳр, таълим, тарбия, билим, илм, маърифат, одоб, ахлоқ, ахлоқий сифат, маданият, маънавият, Уйғониш даври, расадхона, астрономия, тарих, хаттотлик, мактаб, мадраса, масжид

1. XIV-XVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар


Темурийлар ҳукмронлиги даврида таълим-тарбия, маданиятимиз ва маънавиятимиз ривожига катта ҳисса қўшилди ва улар ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.


XIV асрнинг 50-йилларида Амир Темур сиёсат майдонига чиқди. Марказлашган йирик феодал давлат барпо этилди. Маданият, маорифқайтадан юксала бошлади. Шунинг учун XIV асрнинг 2-ярми ва XV аср тарихида Шарқ уйғониш даврининг 2-босқичи деб аталади.
Темур Мовороуннаҳрга бошқа ўлкалардан ҳунармандларни олиб келтирди. Самарқанд ва Хиротда мадрасалар, кутубхоналар, расадхоналар қурилди. Тиббиёт, риёзиёт, фалаккиёт, география, тарих, адабиёт, фалсафа, табиатшуносликка оид ажойиб асарлар яратилди.
Темурдан сўнг темурийлар даврида мамлакат Мовороуннаҳр ва Хуросон давлатига ажралган ҳолда бошқарилди. Самарқанд ва Хирот маданияти, илм-фан марказига айланди. Шоҳизинда, Гўриамир, Бибихоним масжиди, Регистон майдони, қатор боғлар ва бошқалар барпо этилди.
Улуғбек замонига келиб эса математика, астрономия фанлари ривожланди. Тиббиёт, тарих, адабиёт ва диний билимларга эътибор берилди. Бухоро, Самарқанд, Ғиждивонда мадрасалар қурилди.
Бу давлатда адабиёт соҳасида Атоий, Саккокий, Ҳайдар Ҳоразмий, Дурбек, Лутфийларнинг қимматли асарлари яратилди.
Самарқандда Қозизода Румий, Мансур Коший, Хиротда Навоий, Жомий, Беҳзод, тарихчи Хондамир, хаттот Султон Али машҳадий ва бошқалар ижоди гуллади.
Али Қушчи астрономияга оид «Рисола дар фалаккиёт» асарини ёзиб, унда геометрик билим асослари, тиббиёт фанлари ва бошқа соҳаларга оид бошланғич билимларни баён этди.
ХV асрда тарих фани ривож топди, Хофизу Абру «Забдан товара» (Тарихнинг қаймоғи) китобини ёзиб, унда 1427 йилгача бўлган воқеаларни баён этди. Абдураззоқ Самарқандий буни давом эттириб «Икки саодатли юлдузнинг чиқиш жойи ва икки денгизнинг қўшилиш жойи» асарида 1471 йилгача воқеаларни баён этди. «Равзатус сафо» асарини ёзган Мирхонд, «Ҳабибус сияр» асарини ёзган Хондамир асарининг бир қисми Султон Ҳусайн ҳукмронлик қилган даврга бағишланди.
Шу асарларда қатор илм масканлари: Шайбонийхон мадрасаси, Абдураҳим Садр мадрасаси, Мирараб мадрасаси, масжиди калон ва бошқалар қурилди.
Хусусий мактаблар юзага келди, уйда муаллим йўллаб ўқитиш одат тусига кирди. Шаҳар қишлоқ, овулларда очилган мактабларда ўқитиш 6 ёшдан бошланди. Болалар мактабда алифбе ўрганиб, айрим ҳарфларни чизишни машқ қилар эдилар. Ўқувчилар мактабларда савод чиқаргач мадрасага кириб диний ва дунёвий таълимлардан билим олардилар.

2. Амир Темур амал қилган ахлоқий сифатлар


«Темур тузуклари»да ўзи амал қилган ўн бир сифатни ёшларимиз онги ва қалбига сингдирсак, шунинг ўзи таълим-тарбия соҳасидаги ғояларни ёшларимизни тарбиялашда тадбиркор бўлишдан одамлар билан маслаҳатлашиб, нозик ва тарбия кўрган ақлли кишилар билан бирга келишиб, эътиқодли, иймонли қилиб тарбиялашда эътиборни кучайтирсак фойдадан холи бўлмайди.


Амир Темур ўзининг ўн бир сифатига умр бўйи риоя қилган. Шу туфайли эл ҳурматига, халқ эъзозига ва юксак бахтга сазовор бўлган. Инсонларга ҳурматни, меҳр-оқибат, сабр-қаноат ва бурчга садоқат каби сифат фазилатларнини ўзида пайдо қилишда ибрат-намуна бўла олган. Ўн бир сифат эса қуйидагилардан иборатдир:

Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish