Темурийлар даврида таълим-тарбия масаласи



Download 75,5 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi75,5 Kb.
#193641
1   2   3
Bog'liq
1404040373 50210

Ўн биринчи сифат: «Мен доимо саидларга эҳтиром билан қарадим, уламо ва шайхларни эъзозладим. Бу кишиларни доим мажлисларга чақирдим. Уларни турли масала юзасидан айтганларини диққат билан тинглаб олардим ва унга амал қилардим. Шунинг учун менга нисбатан халқнинг меҳри баланд эди ва ҳамиша мендан миннатдор эди».

3. Амир Темурнинг одоб-ахлоққа оид насиҳатлари


Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай (1336-1405). Темур шахсий масаласи узиқ йиллар давомида ман қилинганлиги натижасида нафақат Темур тарихи, билки Марказий Осиёнинг XIV-XV асрлардаги тарихи, маданияти деярли ўрганилмай қолган эди. Бу ҳақда Президентимиз И.А.Каримов шундай ёзади:


«Амир Темур номи тарихимиз сахифаларида қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг (онгидан) юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади»1.Мустақиллигимиздан сўнг эса ўз миллий қадриятларимизни, тарихимизни ҳаққоний ўрганиш имкониятига эга бўлдик.
Юртбошимиз Амур Темур ҳаёти, фаолияти, қолдирган буюк меросига катта эътибор берди. «Истиқлол ва маънавият» асарида Темурнинг қолдирган катта мерос ҳақида ёзади:
«Амир Темур ким эди? У биринчи навбатда улуғ бунёдкор шахс эди. Самарқанддаги обидалар, Шахрисабздаги ёдгорликларни ким қурди? Туркистондаги Яссавий мақбарасини ким тиклади? Ким “Куч -адолатдадир” деган оламшумул, теран хикматни ўз фаолиятига асосий тамойил қилиб олди?»1. Юртбошимиз Темур ва Темурийларнинг биз учун қолдирган меросларини юксак қадрлади ва баҳолади.
Темурнинг қанчалик буюк зот бўлганлигини унинг номига қўшилган унвонлардан ҳам кўриш мумкин. Унинг исмига Кўрагон (хон куёви ёки кўркам, тоза уруғдан), «Соҳибқирон» (юлдуз буржларининг бахтли келиши (кирон)да туғилган фарзан) (Искандар, Муҳаммад пайғамбар , Темур), «Қутбиддин» (замона пешвоси), «Абулмансур» (зафарманд, ғалаба қозонувчи) каби унвонлар қўшилиб улуғланган.
Темур дин арбоблари, олимларни, илмни ва илм аҳлини хурматловчи шахс бўлган. Темур тузукларида шундай ёзилади:
«Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақалар қуришни буюрдим.
Мусулмонларга диний масалаларда таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тавсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мадаррислар тайин қилдим»2.
Амир Темур одоб, ахлоқ иймон-еътиқод, тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мукаммалликка эришган инсонлардан бўлган. бунга ишонч ҳосил қилиш учун соҳибқирон ҳақидаги асарлар, унинг ўзи яратган тузуклар ва ўгитларни кўриш кифоя.
Темур ўгутларини моҳият ва мазмунига қараб уйига гуруҳларга ажратиш мумкин: а) дин ва шариат, б) давлат ва уни идора этиш, в) кенгаш ўтказиш, г) подшо ва вазирлар. Унинг одоб-ахлоққа оид ўгитларини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин.

  • адолат ва адолатсизлик;

  • дўст ва душманлик;

  • муомала ва ширинсуҳанлик;

  • сўз ва ишнинг бирлиги;

  • ботирлик ва қўрқоқлик.

Амир Темурнинг ўгитлари одоб-ахлоқ борасида дастур тўла олади. Бунинг катта тарбиявий кучга эга бўлган педагогика дейиш мумкин.
4. Мирзо Улуғбекнинг илм-маърифат соҳасидаги хизматлари

Мирзо Улуғбек (1394-1449) Ўрта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятини жаҳон миқёсига олиб чиққан, миллат педагогик фикр тараққиётига муносиб ҳисса қўшган буюк сиймолардан биридир.


Юртбошимиз И.А.Каримов Улуғбек зиммасига тушган вазифа ҳақида ёзган эди: «Тақдир бу зотнинг зиммасига беҳад улкан ва машаққатли вазифаларни юклади. Буюк саркарда Амир Темур бунёд этган салтанатнинг вориси бўлишдек мислсиз синов айнан унга насиб этди»3.
1411 йили 17 ёшли Улуғбек Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг ҳокими этиб белгиланади. Унинг ташаббуси билан ўлкада илм-фан, айниқса фалаккиёт илми юксала борди. У риёзиёт фанини мукаммал эгаллаган ва унгача ҳеч ким унчалик тез ва аниқ ҳисоблай олмаган.
У давлатнинг маданий марказларидан Бухоро (1417), Самарқанд (1420) кейинчалик Ғиждивонда (1433) мадрасалар қурдирди. Бу мадрасаларда машҳур олимлар, илоҳиёт илмларидан ташқари риёзиёт, хандаса, астрономия, тиббиёт, тарих, география, илми аруздан дарс беришган.
Мадрасаларда машҳур, билимли кишилар мударрислик қилди. Йирик олимлардан Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид ибн Масъуд, Мансур Коший, Муҳаммад Биржоний, Али Қушчи кабилар фаолият кўрсатди. Мадрасада Улуғбекнинг ўзи ҳам астрономиядан маърузалар ўқиган.
Мадраса қурдирганидан 4 йил ўтгач, Обирахмат сойининг бўйида расадхона қурдиради. Унинг қурилишига 5 йил кетади. Кутубхона очиб, машҳур асарларни йиғади.
Мадраса билан расадхона ўртасида мустаҳкам алоқа бор эди. Расадхонада ишлаганларнинг бир қисми мадрасада мударрислик ҳам қилишган. Бу эса риёзиёт ва юлдуз илмини юксакликка кўтарди.
Улуғбекнинг «Зижи Улуғбек» асари жуда машҳурдир. Яна риёзиётга оид «Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола», юлдузларга бағишланган «Рисолаи Улуғбек» ва тарихга оид «Тарихи арбаъ улус» асарлари бор.
Улуғбек ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор беради. мадрасаларда ўқитиш тизимини жонлантиради. Ўқиш муддати 15-20 йилдан 8 йилга тушурилади. Ўқувчилар билан расадхонада амалий машғулотлар ўтказишни жорий этади.
Улуғбек ўқитувчи – мударрисга катта талаблар қўяди. Мударрислар авваламбор, ўзини тарбияламоғи, билим ва малакаларни эгалламоғи, ўз устида тинмай ишлаши, дарсларни юқори савияда ўтишга аҳамият бериш керак. У таълимда дарсликларнинг ўрнини муҳим деб билади. Шунинг учун дарслик мазмунига катта эътибор беради ва муаллифлар олдига жиддий талаблар қўяди. Дарслик ҳаёт ҳақиқатидан узоқ бўлмаслиги, содда, тушунарли тилда ёзилиши лозим.
Улуғбек таълимга математика, фалаккиёт, адабиёт, тарих фанларига катта аҳамият беради.
У ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан соғлом, харбий ҳунар эгаллаган, жасур, мард бўлиб йетишишларига алоҳида эътибор беради. У дўстлик ва биродарликни улуғлайди.
5. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таълим-тарбия соҳасидаги хизматлари

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) – ўзбек халқининг илм ва маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган мутафаккир олим, тарихчи, қонуншунос ва лирик шоирдир.


Бобур илм-фан, санъат, маданият ва уларнинг соҳалари билан яқиндан танишган, унинг ижодини асосан лирик шеърлар ва адабий-тарихий асарлар ташкил қилади.
«Бобурнома» қомусий характердаги асар бўлиб, унга тарих, география, ботаника ва бошқа фан соҳаларига оид маълумотлар берилган.
Бобур мусулмончилик қоидалари ва қонуншуносликка бағишланган «Мубаййин», араб алфавитининг ислоҳига оид «Хатти Бобурий», аруз вазни ва қофияга оид «Муфассал», мусиқа ва ҳарбий санъат ҳақидаги асарлар яратган.


Адиб фан ва маърифатни юқори дараждада қадрлайди. Илм, адабиёт санъат аҳиллари билан яқин алоқада бўлади, уларга ҳомийлик қилади.


Илм ва билимдонликни улуғлайди. У камтарлик, ўзини тута билиш, эзгулик, вафодорлик, бошқаларга яхшилик қилиш сифатларини улуғлаш, ёвузлик, зулм, қабихликни қоралайди. Бобурнинг педагогик қарашларидаги бош масала Ватанга чексиз муҳамматдир.
«Бобурнома»да ўзбек, тожик, афғон, ҳинд ва бошқа халқларнинг касб-кори, урф-одати, маданияти, дини, адабиёти, турмуш тарзи ҳақида кенг маълумотлар берилади.

Adabiyot:


1. Шеранова М

2. Фарсахонова Д


3. www.ziyonet.uz


4. www.nur.uz





1 И.А.Каримов. Ици=лол ва маънавият. Т., «Ызбекистон». 1994 й.

1 И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак ё`=. Т., «Шар=». 1998 й. 16 б

2 Темур тузуклари. Б.Ащмедов тащрири. Т. 1991 й., 58 б.

3 И.А.Каримов. Исти=лол ва маънавият. Т., «Ызбекистон». 1994 й.



Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish