Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факултети “Музейшунослик” йўналиши 1- босқич магистри Нуруллайева Зулайҳо Самарқанддаги Регистон мажмуасининг муҳим қисмини ташкил этадиган Улуғбек мадрасаси 1417-1420 йиллари ниҳоятда маҳобатли қилиб қурилган. Самарқанд кўрки бўлмиш Регистон майдони Мирзо Улуғбек даврида вужудга келган. Улуғбекнинг подшоҳлик даврида Мовароуннаҳрда, айниқса, Самарқандда иқтисод ва тижорат, фан ва маданият, меъморлик юксалди. “Мирзо Улуғбек ўз мадрасасини қурдириб битказкандан кейин орадан тўрт йил ўтгач, Қозизода Румий, Мавлоно Ғиёсиддин Жамшид ва муиниддин Коший билан маслаҳатлашиб, Кўҳак етагида, Обираҳмат сойининг бўйида расадхона биносини қурдирди. Бу бинонинг атрофида баланд ҳужралар қурилди, расадхона жойлашган тепалик етакларида ажойиб боғ барпо етилди. Ушбу боғда Улуғбек ўзининг кўп вақтини ўтказарди”. Ушбу маълумотни Бобур асарларида ҳам учратиш мумкин. Самарқанддаги Регистон мажмуасининг муҳим қисмини ташкил этадиган Улуғбек мадрасаси 1417-1420 йиллари ниҳоятда маҳобатли қилиб қурилган. Самарқанд кўрки бўлмиш Регистон майдони Мирзо Улуғбек даврида вужудга келган. Улуғбекнинг подшоҳлик даврида Мовароуннаҳрда, айниқса, Самарқандда иқтисод ва тижорат, фан ва маданият, меъморлик юксалди. “Мирзо Улуғбек ўз мадрасасини қурдириб битказкандан кейин орадан тўрт йил ўтгач, Қозизода Румий, Мавлоно Ғиёсиддин Жамшид ва муиниддин Коший билан маслаҳатлашиб, Кўҳак етагида, Обираҳмат сойининг бўйида расадхона биносини қурдирди. Бу бинонинг атрофида баланд ҳужралар қурилди, расадхона жойлашган тепалик етакларида ажойиб боғ барпо етилди. Ушбу боғда Улуғбек ўзининг кўп вақтини ўтказарди”. Ушбу маълумотни Бобур асарларида ҳам учратиш мумкин. Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланди. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган бўлиб, унинг сатҳи 81х56 м. атрофидаги ҳудуд эди. Бино лойиҳасининг муаллифи, ўз замонасининг машҳур олими Қавомиддин Шерозий бўлиб, Ҳиротда ҳукмдорлар учун қурилган аксар меъморчилик мажмуалари ҳам унинг ижодига мансуб бўлган. Улуғбек мадрасаси меъморчилик асари сифатида Шарқ обидаларининг мумтоз намунасидир. ХV асрда Регистонда қурилган барча иншоотлардан фақатгина Мирзо Улуғбек мадрасаси, бир мунча хароба ҳолида бўлса ҳам, бизгача етиб келган. Мадраса икки қаватли бўлиб, 55 та ҳужра ва тўрт бурчагида катта дарсхоналар ва айвонлардан иборат бўлган. Махсус таълим олиш учун белгиланган ҳужраларда 2-3 толиби илмлар ўқиган ва яшаган. Ҳар бир хона ўқиш, яшаш ва алоҳида қисмида керакли нарсаларни сақлаш вазифасини бажарган. Дарсхоналарда алоҳида гуруҳлар учун фан машғулотлари ўтказилган. Айвонлар ёзги дарсхона вазифасини бажарган. Ғарб тарафдаги икки дарсхона ўртасида масжид жойлашган. Унинг дарсхонаси ҳамда ҳовли билан боғловчи иккита эшиги бўлган. - Регистон майдонидаги меъморий мажмуанинг таркиб топиши Мирзо Улуғбекнинг фармонига биноан мадраса қурилишидан бошланди. Мадраса 1417-1420 йилларда қурилган бўлиб, унинг сатҳи 81х56 м. атрофидаги ҳудуд эди. Бино лойиҳасининг муаллифи, ўз замонасининг машҳур олими Қавомиддин Шерозий бўлиб, Ҳиротда ҳукмдорлар учун қурилган аксар меъморчилик мажмуалари ҳам унинг ижодига мансуб бўлган. Улуғбек мадрасаси меъморчилик асари сифатида Шарқ обидаларининг мумтоз намунасидир. ХV асрда Регистонда қурилган барча иншоотлардан фақатгина Мирзо Улуғбек мадрасаси, бир мунча хароба ҳолида бўлса ҳам, бизгача етиб келган. Мадраса икки қаватли бўлиб, 55 та ҳужра ва тўрт бурчагида катта дарсхоналар ва айвонлардан иборат бўлган. Махсус таълим олиш учун белгиланган ҳужраларда 2-3 толиби илмлар ўқиган ва яшаган. Ҳар бир хона ўқиш, яшаш ва алоҳида қисмида керакли нарсаларни сақлаш вазифасини бажарган. Дарсхоналарда алоҳида гуруҳлар учун фан машғулотлари ўтказилган. Айвонлар ёзги дарсхона вазифасини бажарган. Ғарб тарафдаги икки дарсхона ўртасида масжид жойлашган. Унинг дарсхонаси ҳамда ҳовли билан боғловчи иккита эшиги бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |