- Ирина, хайрли кун, бу Сергей Никифоров, “Юникстрим”
компанияси, мен сизга 45
дақиқа аввал қўнғироқ қилгандим ва сизга имейлга таклифимизни жўнатишимга
келишган эдик. Келишганимиздай 16:45 да қўнғироқ қиляпман. Хатни олингизми?
- Ҳа.
- Илтимос хатни очяптими-йўқми, текшириб кўринг (жимлик). Ўқиб бўляптими?
Шундай қилиб, биз бажарган ишлар алгоритм шалида қуйидагича бўлади:
1. Исми билан мурожаат қилдик: “Ирина”
2. Ўзимиз ҳақимизда эслатдик: “бу Сергей Никифоров, “Юникстрим” компанияси,
мен сизга 45 дақиқа аввал қўнғироқ қилгандим...”
3. Савол бердингиз (ёпувчи савол): “Олдингизми?”
4. Иккинчи марта суҳбатни ёпдингиз: “Хат очиляптими, ҳаммаси кўриняптими?”
Ҳаммаси моҳиятан ҳам фаол ишланган. Энди тўхтамаслик ва кераксиз танаффусларсиз
учинчи қўнғироқ тўғрисида келишиш керак:
- Илтимос, текшириб кўринг, очиляптими? (танаффус) Ўқиб бўляптими?
- Ҳа, ҳаммаси жойида...
- Ирина, тахминан қачон Андрей Иванович таклиф билан танишади, қачон мен
қайта қўнғироқ қилиб унинг фикрини билсам бўлади?
“Тахминан” жумласи жуда муҳим – у бизнинг ҳаракатларимизни юмшатади, бироқ
шунга қарамай фаол ҳаракатланиш ва мақсадга эришишда давом этамиз. Саволга икки хил
вариантда жавоб оламиз – ижобий ва эътироз. Биринчи жавоб
бизга нормал муносабатни
англатади ва биз учинчи қўнғироқ тўғрисидаги келишувни ҳисобга олишимиз мумкин. Баҳона
эса бизга нисбатан ҳеч қандай қизиқиш йўқлигини англатади.
Ижобий вариант
Баҳона (исталган)
Икки кундан сўнг қўнғироқ қиласиз
Бизга қизиқ бўлса ўзимиз қўнғироқ
қиламиз.
Агар ижобий жавоб олсак, “ҚҚҚШ билан учрашув белгилаш” мавзусидан суҳбатни
қандай якунлашни биласиз. Ижобий жавоб берилган иккинчи қўнғироқ тўлалигича қуйидаги
шаклда бўлади:
- Ирина, хайрли кун, бу Сергей Никифоров, “Юникстрим” компанияси, мен сизга 45
дақиқа аввал қўнғироқ қилган эдим ва сиз билан имейлга таклифимизни
жўнатишимиз ҳақида келишган эдик. Келишганимиздай, 16:45 да
хат етиб
борганлигини аниқлаш учун қўнғироқ қиляпман. Хатни олдингизми?
- Ҳа.
- Илтимос, текшириб кўрингчи хат очиляптими? (танаффус) Ўқиб бўляптими?
- Ҳа, ҳаммаси жойида...
- Ирина, Андрей Иванович тахминан қачон таклифлар билан танишадилар, мен
уларнинг фикрларини билиш учун қачон қўнғироқ қилсам бўлади?
- Икки кундан сўнг қўнғироқ қилинг..
- Жума куни соат 11:00да қўнғироқ қилсам, қулайми?
- Ҳа, бўлади.
- Раҳмат, Ирина. Жума куни соат 11:00да қўнғироқ қиламан! Кунингиз хайрли
бўлсин!
Икки қўнғироқли усул минимум мақсадни бажаради ва бир нечта босқичлардан сўнг
максимум мақсадга эришиш учун вақтинчалик келишув ҳисобланади. Баҳоналар
билан
ишлаш вариантини таҳлил қилишдан аввал шуғулланиб олишни таклиф қиламан!
Do'stlaringiz bilan baham: