Машғулот. 48-топшириқ. Масофавий ёки ёнингиздаги шерикингиз билан ҳар бир
вариант – 1А, 1В ва 1Сни 11 мартадан такрорланг. Машғулотдан сўнг дам олинг. Бу муҳим.
ХУЛОСАЛАР
1. Фаровонлик – бу раҳбарият ўз хоҳиши билан рози бўладиган ҳолат; рад этишлари,
ўхшамаслиги, ютқазишдан қўрқув йўқлиги билн тавсифланади.
2. Фаровонлик ҳолати фақат бажариш билан натижа кўрсатади.
3. ҚҚҚШ билан мулоқотни бошлашдан мақсад: суҳбатга розилик олиш.
4. Қизиқиш ва эътибор уйғотишнинг энг самаралиусулларидан бири – бу тайёрланиш
ва мижоз ҳақидаги маълумот билан бошлаш.
5. Совуқ қўнғироқларни амалга оширувчи деярли барчанинг энг катта хатоси
қўнғироқнинг ҳақиқий мақсади ҳақида баёнот йўқлиги. Иккинчи хато ёпувчи
саволнинг йўқлиги.
6. ҚҚҚШ билан учрашув белгилаш ҳақидаги мулоқот алгоритми жами 7 та оддий
босқичдан ташкил топган ва маълумот тайёрлашга асосланган.
38 БОБ
СОВУҚ ҚЎНҒИРОҚЛАРДА РАЗВЕДКА
Шундай қилиб, ҚҚҚШ билан мулоқот алгоритми қуйидагича:
1. Саломлашиш ва ўзини таништириш.
2. Миннатдорчилик.
3. Қизиқиш ва эътибор уйғотиш.
4. Калит жумлалар.
5. Қўнғироқ мақсади.
6. Ёпиувчи савол.
7. Якунлаш: учрашув белгилаш ва хайрлашиш (хулоса).
Энди яна бир – қўшимча босқич – РАЗВЕДКАни муҳокама қилиш мумкин. Эътибор
қилган бўлсангиз, у ҚҚҚШ ва котиба билан мулоқот алгоритмида йўқ, чунки бизнинг
мақсадимиз – учрашув ва учрашувда амалга ошириш мумкин бўлган иш учун вақт
йўқотишдан маъно йўқ. Бироқ бу разведка бўлмаслигини англатмайди. Кўпинча яхши
тайёргарлик кўрганингизда, совуқ қўнғироқ ва учрашувни амалга ошириш учун потенциал
мижоз тўғрисида етарли маълумотга эга ва бу зарур эканлигига амин бўлсангиз, потенциал
мижоздан бирон нарса сўрашингиз шарт эмас, айниқса учрашувга рози бўлса. Айниқса у рад
этса, кўп гапиришингизга ҳожат қолмайди. Лекин агар сизда разведка саволлари бор бўлса, у
сизга керак.
1. Мижоз тўғрисидаги маълумотларда “Қора доғлар” ва учрашувга тайёрланиш учун
уларни тўлдирсангиз яхши бўлади.
2. Мижознинг “устуворлиги”даги шубҳа – у бошқалар билан таққослаганда қанчалик
“салоҳиятли”, унинг офисига боришга арзийдими ёки унданам муҳим учрашувлар
борми,чунки сизнинг ташрифингиз кам вақт олмайди, бу вақтни эса қайтариб
бўлмайди.
Буни қачон ва қандай бажариш керак?
Ҳаммаси скриптда келтирилгани каби. Агар ҚҚҚШ сизнинг ёпувчи “Мен учрашув
тўғрисида келишиш учун қўнғироқ қиляпман. Эртага масалан, соат 15:00да учрашишга нима
дейсиз?” саволингизга, “ок, келинг” деб розилик билдирса, демак у бир вақтнинг ўзида
разведкага ҳам розилик билдирди! Айниқса у позитив киши бўлса, демак хотиржам,
таваккалларсиз босим ўтказишимиз, 2-3та муҳим саволларни беришимиз мумкин. Уларни
кутилмагандай оҳангда, “айтмоқчи” сўзидан бошлаш, худдики бу саволни беришни
мўлжалламаганингиздай, савол ҳозир хаёлингизга келиб қолганидек бериш ўта муҳим. Шунда
улар тўсатдан берилгандай бўлади ва уларга осон жавоб беришади. Асосийси ишонч билан
мулоқот қилиш керак:
- Мен учрашув тўғрисида келишиш учун қўнғироқ қиляпман. Эртага, масалан, соат
15:00да учрашсак, нима дейсиз?
- Яхши, келинг.
- Аниқ айтолмайсизми, қаерга бориш керак?
- 1-Кочевнический тор кўча, 6-уй.
- Рахмат! Сешанба куни 15-санада соат 15:00да офисингизда бўламан! Айтмоқчи,
сиз фақат шуни харид қиласизми ёки буни ҳамми? (разведка)
Бу исталган муҳим савол бўлиши мумкин:
- Айтмоқчи, ҳозир бундай материалларни сотиб оласизми?
- Қайси ҳудудларга кўпроқ юк ташийсизлар?
- Сир бўлмаса агар, ҳозир ким билан ишлаяпсиз?
- Автопаркни янгилаганингизга қанча бўлди?
- Асосий даромадни қайси маҳсулотларгуруҳи ташкил этади?
- Ушбу йўналишда нечта ходим ишлайди?
Ва исталган бошқа савол. Худди шундай бу котибалар билан мулоқотга ҳам тегишли:
агар у сиз билан учрашишга рози бўлган бўлса, демак биз бир жуфт саволга ҳам розилик
олдик. Асосийси – ёдда тутинг, телефонда саволлар бермаслик керак, буларнинг барчасини
учрашувда бажарамиз. Фақат сиз учрашувга нимасиз тайёрлана олмаслигингизни сўрайдиган
бўлсангиз, бу одатда, иккита, максимум 5 та савол.
ХУЛОСА
1. Разведка – ҚҚҚШ билан мулоқотда қўшимча босқич ва фақат зарур ҳолатда олиб
борилади, асосийси – учрашувга розилик олиш.
2. Тахминан 2-5 тадан ортиқ муҳим саволлар бермаслик керак.
- Совуқ қўнғироқларда разведка қуйидаги ҳолатларда олиб борилади:
- Учрашувга розилик олганимизда
- Ушбу саволларсиз учрашувга тайёрганрлик кўриш қийин бўлганида.
- Ушбу учрашув зарурлигига шубҳа бор бўлганида.
Do'stlaringiz bilan baham: |