Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
98
ёнбошига ағдарилиб ётди. 
Эрталаб кўзини очса, дераза ойналари қиров бойлабди. Лайлак ҳамон қимирламай иягини 
кўрпачага қўйганича кўзларини жавдиратиб ётибди. 
Умрихон ташқарига чиқди. Қор тинган. 
Ҳаммаёқ оппоқ. Куртак ёзиб қолган тол новдалари эгилиб ерга тегай деб турипти. Ўрик 
шохидан айвон устунига тортилган кир арқони йўғонлашиб кетибди. Обдастада қолган сув 
музлабди. 
Бирдан Умрихоннинг кўзи қордаги изларга тушди. Кимнингдир товуғи ҳовлида тонг 
отгунча кезибди. Қорда айланма излар, гоҳ судралган, гоҳ юрган. 
Из охири Умрихон кеча суваган ва ўт ёқиб сув қайнатган ўчоқ олдига бориб тўхтаган. 
Умрихон ўчоқ олдига борди. Қараса, бир лайлак ўчоқдан бошини чиқазиб қотиб қопти. 
У бу сирнинг маъносига етди. Бу уйдаги лайлакнинг жуфти. Кеча сават уяда икковлашиб 
кўкламни чақиришаётган эди. Совуқ изғирин уяларидан қувган. Қоронғида бир-бирини 
йўқотганлар. 
Қушлар жуда сезгир жонивор бўлади. Жуфтининг шу ҳовлига кирган изини сезган-у
совукда карахт бўлиб изини йўқотган. Кечаси билан бошпана, иссиқ жой қидириб, қор кечган. 
Охири, ҳали кундузги ўтнинг тафти кетмаган ўчоққа бош суқиб, шу жойда музлаб қолган... 
Умрихон беихтиёр терак учига қаради. Сават уя ҳам қорда ҳурпайиб қопти. У ўйлаб 
ўтирмай ошхонадан кетмонни олдию лайлакнинг мурдасини авайлаб кўтарганича чорбоққа 
кирди. Девор тагини ковлаб, музлаган лайлак устига тупроқ тотди. Кейин эзилиб, кўзлари 
намли, мотамсаро бир ҳолда уйга кирди. 
Лайлак ҳамон жойидан қимирламасди. Эшик очилганда у бошини кўтариб, умид билан ялт 
этиб қаради. Ким билади, у жуфтини кутаётгандир. 
То қор эриб, яна кунлар исиб кетгунча Умрихон унга андармон бўлиб турди. Шу орада 
Умрихоннинг бошига қора кун тушди. Почтачи эшик қоқди. Унинг бетига қарамай хат бердию 
шошганча кетди. Қорахат. Умрихон урушда шаҳид бўлганлар уйига келган қорахатларни 
кўравериб қанақалигини билиб қолган эди. Бирпасда кўз олди қоронғилашди-ю, остонага 
ўтириб қолди. Хаёлига ҳеч нарса келмас, ўзи эса ҳеч нарсани кўрмас эди. 
Шу кўйи у қанча ўтирганини билмади. Бир маҳал хотираси ўрнига келгандай бўлдию дод 
деб юборди. 
Кимдан, қайси биридан, ўғлиданми, эриданми? 
Ўқдек отилиб ўрнидан турди. Рўмоли ўтирган жойида қолди. У тўхтамай югурарди. 
Югурганида сочлари тўзғиб кетди. Йўлда учраган одамлар унинг аҳволини кўриб тўхтатишар, 
орқасидан қараб қолишарди. Охири у почтачини қувиб етди. Елкасига осилиб, кўйлагини 
йиртиб юборди. У негадир бу шум хабарни мана шу одам олиб келган деб ўйларди. Шу топда у 
фақат шуни биларди: иочтачи ё эрини, ё ўғлини ўлдирган. 
Одам тўпланди. Улар почтачини Умрихоннинг чангалидан ажратиб олишди. Хотинлар 
Умрихонни суяб, уйига олиб келиб қўйишди. Шу куни у эридан жудо бўлган эди. 
Уйнинг бир бурчида лайлак, бир бурчида Умрихон қимирламай ўтиришарди. Умр бўйи шу 
алфозда ўтириб бўлмайди-ку. Умр бўйи кўзёш тўкиб бўлмайди-ку! Шу алфозда бир умр 
ўтираверса, шол бўлади, шу алфозда тинмай кўзёш тўкаверса, одам боласи кўр бўлади-ку!.. 
Офтоб чарақлаб кетди. Умрихон ҳам ўрнидан турди. Деразалардан уйга яна кўклам 
шабадаси кирди. 
Бир-бирига ўрганиб қолган икки аламзада ҳовлига чиқишди. Лайлак қанотларини кериб бир 
интилдию беғубор осмонга кўтарилди. Умрихон унинг терак учига қараб интилганини кузатиб 
туради. Лайлак уясига қўнмади, яна қайтди, чорбоғ тепасидан, уй тепасидан айланди, олисларга 
қараб кетди, яна қайтди. У жуфтини изларди. Куни билан у гоҳ уяга қўнар, гоҳ қанот қоқиб 
аллақаерга қараб учиб кетарди. Кеч кириб сават уяда яна унинг ноғораси тарақлади. Энди у 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish