Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
— Дўст, бу Навоийданми? 
— Йўғ-э, Машрабникидир. Қийқириқ, кулги. 
Шу зайлда кулги билан, кўшиқ билан иш давом этади. Вахобжон у ёқдан-бу ёққа зир 
югуриб, ишни жадаллатади. Каттакон бак олдида чой дамланган тунука чойнакни чўкқа қўйиб 
ўтирган чолнинг ёнига тушиб кетаётган эди, узоқдан машина чироғини кўриб тўхтади. Ма-шина 
«ўтилмасин!» белгиси қўйилган муюлишдан ўтиб, тўппа-тўғри келаверди. Вахобжон 
ижрокомдан биров келаётган бўлса керак, деб ўйлади. Тикилиб қараса, тангадек зангори чироғи 
бор. Нечук такси машинаси бу томонларга ўтди экан, деб йўлга чикди-да, қўлини кўтариб уни 
тўхтатди.
— Мумкин эмас, белгини кўрмадингизми, қайтинг! 
Шофёр кабинадан бош чиқариб, қўлини кўксига қўйиб, узр айтган бўлди. 
— Кўктошга кетаётган бўлсанглар. Хонимобод томондан айланиб ўтасизлар. 
Хонимободдан айланиб ўтиш учун ортиқча ўн тўққиз километр йўл юриш керак. Ҳар қандай 
одамга хам таксида бориш жабр бўлади! 
Шофёр кабинадан тушди. Икки қўлини белига қўйиб, У ёқ-бу ёққа қарадида, ўтиб 
кетишнинг сира иложи йўқлигини билгандан кейин, ноилож орқа эшикни очиб, ичкарига қараб 
елкасини қисди. 
— Иложи йўқ, опажон. Буёғи кўп қолмади. Пиёда йигирма минутда етасиз. Хонимободдан 
борсангиз қимматга тушади. Майли десангиз, яна ўзингиз биласиз. Менга бари бир. 
Машинадан чамадон кўтарган бир аёл тушди. Ваҳобжон қоронғида унинг юзини аник 
кўролмади. Аёл шофёр билан анча вақтгача ниманидир гаплашиб туриб қолди. Кейин машина 
орқасига қайтди. Аёл битта-битта босиб Ваҳобжоннинг олдига келди. Кўктошга қайси томондан 
боришни сўради. Тавба, овози таниш. Қаерда эшитган бу товушни? Шу пайт шағал тўкиб 
бўлган самосвал кескин бурилган эди, унинг ўткир чироғида аёлнинг юзи бир дам ёришиб 
кетди. 
Сочлари бошига чамбарак қилинган, лабларига билинар-билинмас қизил суртилган
йигирма-йигирма икки ёшлардаги келишган қиз. Ваҳобжон уни таниди. Бу қизни у бир марта, 
атиги бир марта кўрган. У билан ёнма-ён ўтириб чой ичган. Шу қизнинг ўзи унга чой қуйиб 
берган. Аммо Ваҳобжон, тўғрисини айтганда, у қуйиб берган чойни қийналиб ичган, нсгаки, бу 
кизнинг бир қўлида одамнинг калла суяги бор эди. Ваҳобжон ўтган йилнинг августида сиртки 
институтга имтиҳон топширгани Тошкентга тушган эди. Консультация ўтказадиган 
ўқитувчининг тоби қочиб қолиб, институтга келолмай қолибди. Декан Ваҳобжонга 
ўқитувчининг уйига боришни маслаҳат берган эди. Борди. У Чилонзордаги катта кўча бетидаги 
уйнинг иккинчи қаватида яшаркан. Кириб гаплашди. Билмаганларини сўраб олди. Ўқитувчи 
Ваҳобжонга имтихонга кирсангиз бўлади, деб маслаҳат берди. У хурсанд бўлиб чиқса, 
машинасининг бир ғилдираги шалпайиб ётибди, камеранинг золотнигини биров бураб олиб 
қўйибди. Асфальт йўлкада «босдимми» ўйнаётган қизчалар унга қараб туришарди. Уларнинг 
бири яқин кслиб шивирлади. 
— Акбар миннарсангизни бураб олиб қўйди. 
— Қанақа Акбар? 
— Ҳу анави уйда туради. Ҳозир қочиб чиқиб кетди. Инобат опамларнинг укалари. 
Ваҳобжоннинг жуда жаҳли чиқиб кетди. Бу қандай гап! Запас ғилдирак бўлганда ҳам бошқа 
гап эди. 
Ваҳобжон бояги қиз кўрсатган уй эшигининг тугмасини босди. Жавоб бўлмади. Яна 
қўнғироқ тугмасини босган эди, аёл кишининг: «Ҳо Акбар, эшикни оч, биров келди» деган 
товуши эшитилди. Ҳадеганда эшик очилавермади. Анчадан кейин шиппак товуши 
яқинлашдида, эшик қарсиллаб очилди. Ваҳобжоннинг қаршисида одамнинг калла суягини 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish