Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
100
ТОҒ АФСОНАСИ 
 
Машина хўп яхши нарса-ю, унинг ҳам ўзига яраша нағмалари бор-да! Машина олган 
одамларнинг хотинлари ҳазил аралаш, бу машина эмас, кундошим, дейишар экан. Сабаби, эр 
ишдан келибоқ овқатга ҳам қарамай, машинасининг тагига кириб кетганича ярим кечада мойга 
қоришиб чиқар, азонлаб яна машинага уннаб кетаркан. 
Ваҳобжон райводхозда техник. Унинг ҳам ўзига яраша кўримсизгина «Москвич»и бор. Ўзи 
ҳайдайди. Эски машина минган одам яхши шофёр ҳисобланади. Ҳадеб бузилавергандан кейин у 
ёғини ковлайди, бу ёғини ковлайди, хуллас, ичида нимаси бўлса, барини билиб олади. 
Яхшиямки, Ваҳобжон ҳали уйланмаган. Уйланганида, албатта, хотиии чидамасди, ё мени 
дейсан, ё машинани дейсан, деб туриб оларди. Ростда, у бўш қолди дегунча машинани 
ковлайди. Уни гуриллатавериб қўни-қўшниларнинг жонига тегди. Қўшнилар, шу Ваҳобжон 
уйлана қолсайди, ўзидаи тинчиб кетармиди, дейишади. Аммо Вахобжоининг ҳали-бери 
уйланадиган нияти йўққа ўхшайди. Ўзи мундоқ бирортасини топмайди, қариндош-уруғлар 
топганини ёқтирмайди. Кампир ойиси нолиб қолса, хазилга оладида, яна машина тагига кириб 
кетади. Охири жонидан безор бўлган қўшнилар кампирга ялинишади: 
— Ўғлингиз машинани кечаси гаражга обориб қўйсин. Ухлатмаётибди. 
Райводхознинг гаражи йўқ, қаёқда қолдиради. Ундан ташқари, ўзингизга маълум, 
Ваҳобжонга кечалари ҳам у ёқни сув уриб кетди, бу ёққа сув керак, деб раислар телефон қилиб 
туришади. Шофёр олайлик дейишса, қайси шофёр бунақа шалоқ мапшнага — бунақа безовта 
ишга кўнади. Битта-яримта янглишиб келиб қолган шофёрлар ҳам икки кунга чидамай ташлаб 
қочишади. Хуллас, 6у ишга Ваҳобжоннинг ўзидан бошқаси тўғри келмайди. 
Мана шу Ваҳобжон баҳор тошқинида сув олиб кетиб, ҳалигача тузатилмаган канал тўғонини 
тузаттиришга бир ҳафтадан бери овора эди. Шу пайтгача раислар шох бостириб, бу ёғига шағал 
тўктириб эплаб келишаётган эди. Шу алпозда пахта суғориб бўладими, ким қанча сув 
олаётганини билиб бўлмаса! Раислар бай-байлаб водхоз масаласини бюрога қўйиб қолишди-ку. 
Ана водхоз бошлиғининг типирчилаб қолигаини кўринг. Икки кунда цемент хам топилди, 
бульдозер хам, бетон плиталар хам топилди. Кечасию кундузи иш. Колхозлар одам хам топиб 
беришди. Доротдел йўлга «ўтилмасин!» деган белги қўйиб, машина ва автобусларни вақтинча 
бошқа йўлдан қатнайдиган қилиб қўнди. 
Соч-соқоли ўсиб кетган Вахобжон, прожектор енида турган монтёр болага бақиради, шағал 
тўкаётган самосвалга чирокни тўғрила, кабелни торт, сув тегмасин, деб қичқиради. Орқасига 
тисарилиб, шағалли машинага йўл кўрсатади. Иш қизигандан қизиб кетган. Ёз кечалари шунақа 
ишлашлик бўлади. Айникса, бу томонларнинг оқшомига ҳеч нарса тенг келолмайди. Дарё 
шовуллайди, тоғ орқасидан осмонга сут пуркагандек бўлиб, аввал ой шуъласи кўринади, кейин 
ўзи салмоқлаб осмонга кўтарилади-да, тоғ чўққисига айри миниб, туриб қолади. Бирам 
чиройли, бирам ёқимли шамол эсади. Саратон дазмолдек қиздирган тошларни шу шабада 
пуфлаб совутади. Ўт-ўланларни силкитади. Жўжаси ҳали учирма бўлмаган она ўрдакларнинг 
аллага ўхшаш ғалати ғақиллашини узоқлардан олиб келади. Каналнинг бетўсиқ бетўлқин суви 
ойдинда худди поёни йўқ яхлит ойпадек ялтирайди. Қулоқ бошида сув очаётган миробларнинг 
товуши эшитилиб қолади. Айниқса, биттаси эзиб-эзиб ашула айтади. Кечаси олисдан келган 
қўшиқ ғалати бўларкан. Одамнинг томир-томирига кириб кетаман дейди. Бетончи бола хам 
қўшиққа ишқивоз экан, овози бирам дўриллаган. Қўшиқ сўзларини пойма-пой қилиб хониш 
килиб қолади. Қурувчилар атайин 
УНИ 
майна қилиб «яна бўлсин», «дўст» деб қўйишади. Йигит 
ҳам уларнинг «илтимоси»ни ерда қолдир-май, ашулага ашулани улаб кетади: 
Тошга ёмғир қор қилурми, 
 Муттасил ёққан билан... 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish