www.ziyouz.com кутубхонаси
2
кўрганда, қадрдон дўстим сўраганида бермаган эдим, деб эслаб юраман». Мен афандиникига
ўхшаган жавоб топиб беролмадим. Бундан ташқари, инсоф билан айтганда, ёзувчининг биринчи
китоби ўзида бўлгани яхши-да! Хуллас, ўша кезларда бу китобдаги ҳикоялар менга ёққан эди —
уларнинг ҳаммаси бир-биридан кулгили, ҳазилга бой, кўнгилочар эди. Мана, масалан,
«Суюнчи» ҳикояси. Бир одамнинг хотини ҳомиладор бўлади. Бир куни ишхонасида ишлаб
ўтирса, жияни ҳовлиқиб келиб қолади: «Туғди! Суюнчи беринг, суюнчи! Туғди!» Бу
хушхабарни эшитиб йигит ҳовлиқиб колади. Кечқурун бирга ишлайдиган уч-тўртта ўртоғини
бошлаб, ииги меҳмоннинг туғилганини нишонлагани уйга боради. Ўтириш авжи қизиғида
йигит жиянига «Чақалоқни олиб чиқ» дея буйруқ беради. Жиян ҳам бир зумда буйруқни бажо
келтиради — инқиллаб, синқиллаб бузоқчани кўтариб чиқади. Маълум бўладики, сигир туккан
экан. Жуда кулгили-да, тўғри эмасми? Бошқа ҳикоялар ҳам шунга ўхшаш воқеалар асосига
курилган, кизиқ-қизиқ мазмунга эга эди. Шундай деб ўйлаб юрганимда бирдан китобга Абдулла
Қаҳҳорнинг тақризи чиқиб қолди-ку — унда жуда асосли далиллар келтирилиб, ёш ёзувчининг
роса «пўстаги» кокилган эди. Китобда Абдулла Қаҳҳорни ранжитган асосий нарса — ёш
ёзувчининг ўз касбига, сўз санъатига, ҳажвиётга енгил-елпи қарагани-ю, нима қилиб бўлса ҳам
китобхонни кулдиришни асосий мақсад қилиб олгани бўлган эди. Тақризда ижодкорнинг
китобхон олдидаги, қолаверса, Сўз олдидаги, ўзининг Истеъдоди олдидаги катта масъулияти
хақида жуда теран ва салмоқли гаплар айтилган эди. Ҳатто ҳажвиётга мойил ёзувчи ҳам фақат
кулдиришни ўйламай, китобхонга салмоқлироқ таъсир кўрсатиш тўғрисида, тўлақонли инсон
образини яратиш ҳақида бош қотирмоғи керак эди. Бугунги эмин-эркин замонларда бундай
талаб барибир ижодкорларга эриш туюлиши мумкин — ахир, буниси нимаси? Ижодкор олдига
талаб қўйишга кимнинг ҳадди сиғади? Ижод мутлақо эркин бўлмоғи керак. Ижодкор ҳеч
кимнинг кўрсатмасига муҳтож эмас. Ижод кўнгил иши, ёзувчи хаёлига нима келса шуни ёзмоғи
керак. Бу гаплар тўғри — ижод эркин бўлмоғи, ҳеч ким ижодкорнинг боши устида тегирмон
тоши юрғизиб, қамчинни қарсиллатиб турмаслик керак. Лекин масаланинг битта нозик жихати
ҳам бор. Ўзининг эркинлигини даъво қиладиган ёзувчи китобхоннинг эркинлигини ҳам тан
олмоғи керак. Ёзувчи хушига келган нарсани ёзишга ҳакли бўлса, китобхон ҳам хушига келган
нарсани ўқишга ҳақли. Китобхонга эътиборсиз қарайдиган, унинг эҳтиёжига карамайдиган,
ундан ўзини баланд қўядиган ёзувчи ёзган нарсасини 5000 ёхуд 50000 нусхада босиб
чиқаришни талаб қилмаслиги, бунинг учун кимдир калам ҳақи беришини талаб қилмаслиги
керак. Абдулла Қахҳорнинг шапалоқдеккина тақризи ўша пайтдаёқ ёзувчи зиммасидаги ана шу
оғир ва айни чоқда шарафли масъулият тўғрисида ўйлашга ундарди. Эҳтимолки, худди шу
тақриз Саид Аҳмадни ўзи тўғрисида, ўзи танлаган йўл хусусида, китобхон кўнглини топиш,
унинг учун фойдали асар яратиш тўғрисида илк марта жиддий ўйлаб кўришга мажбур этган
бўлиши мумкин. Лекин сирасини айтганда, Саид Аҳмад зохиран қараганда, сиртига сув
юқтирмайдиган одамга ўхшаб кўринарди. Ҳар ҳолда, табиатан хушчақчақ одам бўлгани учун
ҳар кандай танқиддан кейин ҳам кўп ўтмай яна аввалгидай ҳазилкаш, кувноқ бўлиб
қолаверарди. Ҳолбуки, у пайтларда партия «танқид — келажакнинг меваси» деган шиорни кенг
тарқатган бўлса-да, танқидларнинг биров ҳавас қиларлик сиёғи йўқ эди. Аксинча, танқиднинг
Мункир-Накирнинг гурзисидан қолишмайдиган тўқмоғи бўлар ва бу тўқмоқ билан урганда
одам нак қулоғигача ерга кириб кетиши ҳеч гап эмас эди. Шу муносабат билан бир воқеа эсимга
тушди. Урушдан кейинги талабалик йилларида Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабиёт
тўгарагига қатнаб юрардик. Бир куни унинг мажлисида Саид Аҳмаднинг «Ошиқлар» деган
пьесаси муҳокама қилинди. Пьесанинг мазмуни хозир аниқ эсимда йўқ. Лекин муҳокамада ёш
ёзувчини шунақа дўппослашди-ки, унинг аъзойи баданида моматалоқ бўлмаган бирор соғ жойи
қолмаган бўлиши керак. Мажлисдан кейин уч-тўрт киши Саид Аҳмад ака билан бирга ҳар
доимдагидек гурунглашиб кетдик. Бирор гап билан таскин бериб, кўнглини кўтарайлик десак,
Саид Аҳмад ака сира ҳам таскинга муҳтож одамга ўхшамайди. «Э, қўяберинглар, — дейди у
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |