www.ziyouz.com кутубхонаси
14
Сталиннинг суврати кўрингунча ишқаламоқчилар. Кўксингиздаги Сталинни минг-минглаб
маҳбусларга кўрсатишмоқчи. Сизга маслаҳат, хўжайинингизга айтинг, сизни ё вақтинча қамаб
қўйсин, ё бошқа лагерга жўнатиб юборсин.
Хоинни огоҳлантириб тўғри иш қилдимми, билмадим. Ҳарҳолда бир қишлоқдан бўлганимиз
учун шундай қилдимми, билмайман, билмайман.
Кимсанбойнинг калласи чапдан ўнгга, ўнгдан чапга муттасил бориб келаверди. Худди
тутқаноқ тутаётганга ўхнтарди. У машаккат билан ўрнидан туриб, бошини барак томонга
тўғрилаб қўйди. Барибир боши ён томонга силкинаверганидан йўлни кўролмай гандираклай
бошлади. Икки марта йиқилди. Яна турди. Кўр одамдай тусмоллаб юра бошлади. Унга ҳам
раҳмим келди, ҳам упдан жирканиб кетдим.
Эртасига у қора лак олгани келмади. Тушликка яқин учинчи баракда нимадир бўлди. Ўша
томонга санитар югуриб ўтди. Лагер касалхонасининг жарроҳи — каторжпик Штокман ва
замбил кўтарган икки санитар изма-из ўша ёққа югуриб кетишди. Бир оздан кейин замбилда
конга беланган Кимсанбойни касалхонага олиб ўтишди.
— Кўксига пичоқ санчибди, — деди барак навбатчиси. — Баттар бўлсин! Итга ит ўлими.
Маҳбуслар барибир уни тирик кўйишмасди.
Кечқурун ишдан қайтган Олимжон домла касалхона бараги олдида у ёқдан-бу ёққа асабий
бориб-келиб турибди. Эшик олдида махорка чекиб турган санитардан:
— Аҳволи қалай? — деб сўрадим.
— Билмадим, ҳозирча бир нима дейиш қийин. Пичоқ юрагига бир сантиметрча кирган.
Эрталаб санитар олдимга келиб:
— Бемор Ёлқинов сизни сўраяпти, — деди.
Кимсанбой кўкка боқиб ётибди. Ора-сира ожизгина инграб кўяди. Тепасига бориб, ахволини
сўрадим. Унинг хуши жойида эди. Фақат кўп қон кетганидан жуда ҳолсиз, бемажол.
— Ҳамқишлоқ, яқинда муддатингиз тугаб уйга кетасиз, — деди у паст товушда. — Илтимос,
дадам қамоқдан қайтиб келган бўлса, менинг узримни етказинг. Гуноҳини қони билан ювди, деб
айтинг.
У чарчадими, ҳартугул, анча пайтгача индамай ётди. Навбатчи санитар, керакли гапини айта
олмаяпти, деб ўйлаб бизни холи қолдириб чиқиб кетди.
— Бу дунёнинг азобларидан кутулишимга саноқли соатлар қолган. Сиздан ўтиниб сўрайман,
Штокманга айтинг, жоним узилиши билан танам совумай, жасадим қотмай туриб кўксимдаги
Сталин сувратини терим билан шилиб олсин. Фашистларнинг концлагерида ўликларнинг
терисини шилишда Штокман ассистентлик қилган. Қандоқ шилишни яхши билади. У дунёга
ҳам Сталин билан кетмай. У билан битта қабрда ётгулик қилмасин.
Унинг бу гаплари илтимос эмас, васият эди.
— Хотиржам бўлинг, албатта унга айтаман, — деб ваъда бердим.
Фашистларнинг концлагерида Кимсанбой Ёлқинов ўликхонага қоровул бўлган деб эшитган
эдим. Ўлган асирларни тиканли сим билан ўралган жойга саржинга ўхшатиб тахлаб қўйганлар.
Қиш чилласида ўликлар тошдек қотиб, музлаб қолади. Уларнинг оғизларидаги тилла
тишларини олғирлар қоқиб кетмасин, деб қўриқлашарди. Баданида яра-чақаси йўқ ўликларни
ичкарига, иссиқхонага олиб кирганларида муз эриб, мурдаларнинг бадани юмшаб қолади.
Шундан кейин терисини шилиш осон бўлади. Бу терилардан танноз хонимларга сумкачалар,
танга-чақа соладиган ҳамёнчалар, қайишлар ясашарди. Баъзан ёрилган барабанларга ҳам
қоплашар эди.
Кимсанбойнинг олдидан чиқиб, жаррох Штокманнинг хонасига кирдим. Ёлқиновнинг
васиятини унга айтдим. Штокман бош чайқади.
— Буни ҳатто хаёлингизга келтирманг. Умримда бунақа иш қилмаганман. Аммо қилмаган
ишимни зўрлаб бўйнимга қўйиб, отувга ҳукм қилишганди. Кейин отув ҳукмини йигирма
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |