Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
чақлашмоқчи бўлишди. 
—Меҳмон, ўзларини қаердан сўраймиз? — деди ияги силкинадиган бемор. 
—Сўраманг, — деди полвон. — Юртим жуда узоқда, тоғлар орасида. Ўзларингдан сўрай. 
Сизларга нима бўлган? Кўп дард тортганга ўхшайсизлар. 
—Ҳа, нимасини айтасиз, Гулояннинг тошкентлик ит-ялоғи уравериб, ҳаммамизни инвалид 
қилиб кетган. Балки эшитгандирсиз у итни? Қўчқор Жалолов деган терговчи, ҳа, онангни... 
—Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир, «Ойти» келяптилар — Фузайловна ўтиб кетгандан кейин 
у сўзини давом эттирди: — Ўша падар лаънат кўп ишлар қилиб кетди. Бутун бир шаҳарни боқса 
етадиган бойлик олиб кетди ўша итнинг боласи. 
—Сўкинмай гапир, — деди дудуқланадиган бемор аранг гапириб. 
—Сўкинаман, нега сўкмас эканман! У аблаҳнинг отаси эшак, онаси мочахар! 
Жалол полвоннинг вужуд-вужудига минглаб игна санчилгандек бўлди. У дунёга келиб ҳали 
бунақа ҳақорат эшитмаган эди. Тишини-тишига қўйиб чидади. 
— Гулояннинг ўзи ҳафта-ўн кунда бир келиб Қўчқорнинг йиққан-терганларини чамадонига 
солиб олиб кетарди. Унинг терговчилари Фарғонада, Хоразмда, шу бизнинг Бухорода иш олиб 
борарди. У аблаҳ жуда ҳам шафқатсиз, жаллод эди. Хотинларимизни ҳам, келину қизларимизни 
ҳам қамаган эди... 
Ҳамшира Сангча Амонова уларни тушликка чақирди: 
— Қани, тойчоқларим, дўмбоқларим, авқотга. 
Унинг бу гапига Жалол полвоннинг ғаши келди: 
— Ия, биз унинг бобоси тенги бўлсак, бу тирранча қизалоқ эрмак қиляптими? 
Учала бемор баробарига хандон ташлаб кулиб юборишди. 
—Шу қизалоқнинг икки куёви, бир келини бор. Саксонинчи йилда неварам кўричак бўлиб 
касалхонага тушиб қолди. Сангчани ўшанда биринчи кўришим эди. Қарасам, у тил-жағли, оёқ-
қўли чаққон, сухсурдек қиз. Кенжа ўғлимга қиз қидириб юрган пайтимиз эди. Бош врач олдига 
кириб, Сангча деган ҳамширангиз бор экан, ахлоқ-одоби қандоқ, деб сўрадим. Бош врач кулди. 
—Бу қизнинг биринчи эридан уч, кейингисидан тўртта боласи бор. Эри аварияга учраб 
ҳалок бўлгандан кейин отасининг қистови билан бошқа бир қобилгина эрга теккан. Отаси бир 
юз бирга кирди. Онаси тўқсон олти ёшда оламдан ўтди. Битта опаси ҳозир саксон бир ёшда. 
Жалол полвон бу гапга ишонқирамай «Йўғ-е», деб юборди. 
— У Ойтимуллодан уч ёш катта. Қаранг, юзида битта ҳам ажини йўқ. Сочларига ҳалигача оқ 
ораламаган. Ойти эллик бир ёшда бўлса, у демак эллик тўртда бўлади. Ҳали зуваласи пишиқ. 
Қизларига совчи келса, янглишиб, Сангчани қизлардан биттаси бўлса керак, деб гапга солиб 
кўришади. 
Жалол полвон, ё алҳазар, деб юборганини билмай қолди. 
— Бухоронниг тагига тилло бор. Мана шу ичаётган сувимиз ҳам тилло қумлар орасидан 
ўтиб келаётган бўлса ажаб эмас, — деди қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор. Пошшою 
амирлар ҳам аҳмоқ эмас. Тилло пиёлада шароб ичишган. Тилло меъдани тозалайди. Одамлар 
бекорга тилло тиш қўймайди. Қайнотамнинг дадаси заргар эди. Йилига бир марта битта бухор 
тангани эговлаб кукунини кап отарди. Ана шу одам бир юз етти ёшда оламдан ўтган. 
Кечқурун Сангча Амонова дори ичиргани кирганда полвон унга разм солиб қаради. Унинг 
жилмайишга мойил бўлиб турган маъсум лаблари, қуюқ киприклари қуршовида қолган мастона 
кўзлари, ҳали пардоз кўрмаган юзлари қарамаганни ҳам ўзига қаратади. Жалол полвон етмиш 
ёшли чол бўлатуриб унга беҳаёларча қараб турганидан уялиб кетди. Тангрим, ўзинг кечир, 
тавба қилдим, деб истиғфор келтирганини ўзи ҳам билмай қолди. 
Сангча чиқиб кетар экан, билиб қўйинглар, болакайларим, телевизорни ровна соат ўнда 
ўчириб кетаман, деди. 
— Ундай қилма, болам. Бугун соат ўну ўнда Марям билан Гулбаҳорнинг консерти бўлади. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish