Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
Ҳамро Очилнинг ҳовлиси катта, иморатлари ҳам раисчасига қурилган. Хоналари кенг, 
шифти баланд. Қандайдир патнисларга қараб чизилган гул, тарвуз, қушларнинг сувратлари 
билан бежалган эди. Хона жиҳозлари ночор эди. Биров ҳавас килса бўладиган гиламу жавонлар 
йўқ. Бир китоб жавонида беш-ўнта пахта гулли пиёла билан тўртта чойнак бор эди. 
Полвон кўп раисларнинг уйларида бўлган. Уларникида қимматбахо мебеллар, деворларда 
ҳам, оёқ остида ҳам эрону туркман гиламлари, япон, хитой, немис чиннилари токчаларда, 
жавонларда чақнаб кўзни оларди. Жалол полвон Ҳамро раиснинг завқи пастроқ экан, деган ўйга 
борди. Ё бўлмаса кўп қиз узатгану ҳар тўйда қизлар уйни бўшатиб кетаверган, деб дилидан 
ўтказиб қўйди. 
Ҳамро Очил унинг кўнглидан ўтаётган гапларни сезди. 
— Ажабланяпсиз-а, Полвон ако? Бу уйдаги қимматбаҳо буюмлар музейларда ҳам 
топилмасди. Бебаҳо чинниларнинг кўплигидан йўталсанг чинни овози ярим соат жаранглаб 
хонада айланиб юрарди. Мен қамалганимда болаларим бир чеккадан сотиб ўша онангни...
Кўчқорга обориб беришипти, на гилам қопти, на чинни асбоб. 
Полвон ҳеч бўлмаса шу ерда Кўчқорнинг номи тилга олинмас, деб ўйлаган эди. Йўқ, 
бўлмади. 
Дастурхонга ажойиб неъматлар тортилган эди. Каттақўрғоннинг ушласа уқаланиб кетадиган 
пашмагидан тортиб, Бухоронинг машҳур ёғли холвасигача, ҳар бири «Жигули»нинг 
ғилдирагидек ёғли патирлар... 
Ҳовлида ҳеч ким йўқ. 
— Келинлар, қизлар саҳарлаб бу таомларни тайёрлаб бирлари ишга, бирлари ўқишга 
кстишган. 
Ёши олтмишларга бориб қолган озғин бир хотин патнисда тўрт коса ширчой кўтариб кирди. 
Ҳамро Очил туриб, патнисдаги чинниларни олиб дастурхонга кўйди. Шунда Жалол полвоннинг 
кўзи хотиннинг бармоғига тушди. Унинг ўнг қўлидаги ўрта бармоғи худди ипга осиб қўйгандек 
саланглаб турарди. 
— Қани, ширчой совумасин. Патир қайноқлигида тўғранглар, мазаси бошқача бўлади. Мурч 
сепсак-ку, мазаси янаям бошқача бўлади-я, аммо буйракка аччиқ нарса тўғри келмайди-да. 
Меҳмонлар ниҳоятда тотли ширчой билан овора бўлиб, ҳеч биридан садо чиқмади. Ҳамро 
Очил жимликни бузди: 
—- Полвон ака, хотинимнинг бармоғини кўриб ҳайрон бўлдингиз-а? Бу ўша падарлаънат 
Қўчқор терговчининг иши. Мен уйланганимда онам раҳматли бармоқларидаги узукни чиқариб, 
келинга, болам бу узукни катта бувим таққанлар, у кишидан кейин мен таққанман, энди сиз 
тақинг, деб хотинимнинг ўрта бармоғига тақиб қўйган эдилар. Узукнинг иккита мошдек олмос 
кўзи бор эди. У пайтда хотиним озғин, бармоқлари хам қаламдек ингичка эди. Икки бола 
туққандан кейин эт қўйиб, семириб кетди. Бармоқлари хам йўғонлашиб қолди. У шу узукни 
қирқ йилдан ортиқ тақди. Аммо қўлдан қўймади. Тўнғичимни уйлантирганимизда, хотиним 
келиннинг бармоғига шу узукни тақиб қўймоқчи бўлди. У анча уринди, бармоғидан 
чиқаролмади. Узук гўштдор бармоғи териси орасида қолиб кетибди. Келинга Бухородан бошқа 
узук опкелиб бергандим. Мен қамалганимдан кейин ҳам аблах Қўчқор терговчи уйни обис 
қипти. Келинларимнинг, қизларимнинг ҳамма тақинчоқларини опти. Хотинимнинг бармоғидаги 
узукка кўзи тушиб, шунча уринибдики, чиқазолмапти. Охири узукни омбур билан қисиб бор 
кучи билан тортибди. Узук бармоқнинг терисини, гўштларини сидириб чиқибди. Бармоқ 
бўғинлари узилиб кетибди. Ҳозир кўрдингиз-ку, битта бармоғида жон йўқ, тўртта бармоқ 
орасида латтага ўхшаб осилиб қолган. Кир юволмайди, хамир қоролмайди, игна ушласа, жони 
йўқ бармоқ халақит беради. 
Гап нимадан бошланса охири Қўчқор билан тугарди. Жалол полвон Бухорога келганига 
пушаймонлар еди. Минг ўлиб, минг тирилди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish