www.ziyouz.com кутубхонаси
17
силкинганида кўкрагигача чиқарди, турган ерида икки айланиб чап ёнбошига отди. У болалар
чойнак қопқоғини бураб қўйиб юборгандек чир айланиб, яна қимирламай туриб қолди.
— Энди, бас, хумордан чиқдингми, — деди у рақибининг қулоғига. — Энди навбат менга!
— у шундай деб
Эрматни бир силтаб кўтардию ерга отди. У ерга чалқанча тушди. Жалол полвон тик
турганча энгашиб унинг нкки елкасидан босди. Эрмат типирчилади. Рақибининг чайир қўллари
ҳамон унинг елкасини ерга қапитптириб турарди. Шунда... Шунда Жалол полвон рақибинипг ўт
чақнаган кўзида гўдаклар йиғлаганда оқадиган шаффоф, бокира ёшларини кўриб, сесканиб
кетди. Унинг елкасидан қўлини олиб, ажиб бир меҳрибонлик билан қўлидан тортиб
турғазмоқчи бўлди. Аммо Эрмат унинг қўлини силтаб ташлади.
Эрмат ўкириб-ўкириб йиғлади. Бу йиғи Жалол полвоннинг юрак-бағрини ўртаб юборди.
Болам, йиғлама, кўз ёшингни ют, биров кўрмасин, деди унинг қулоғига шивирлаб, Эрмат шу
заҳоти яктагининг енгини кўзига суртди. Увол, увол, дерди Жалол полвон. Мана шу бола
менинг ўрнимга қолади. Уят иш қилиб қўйдим. Боланинг шохини синдирдим. Аттанг, аттанг...
Жалол полвон гулдурос қарсак товушлари остида даврадан чиқиб кетди. Этагини тутиб пул
йиғмади. Ёнғоқзор оралаб уйи томон кетди. Йўл-йўлакай, бу енгганимми, деб ўзидан ўзи сўраб
борарди. Енгилганим, енгилганим! Майда 6олалар билан бел олишадиган бачкана полвон бўлиб
қолдингми, Жалол, дерди бошини сарак-сарак қилиб.
Эртага жавоб беллашуви бўлади. Нима қилай? Беллашмасам, полвонлик шаъним тупроққа
қоришади. Беллашсам-у, атайин йиқилиб берсам, унда нима бўлади? Полвонлик ғуруримни
қаёққа яшираман...
Шундай хаёллар билан кетар экан, яқин орада аёл кишининг қиқирлаб кулгани эшитилди.
Аланглаб қаради. Уч тегирмон сув оқадиган сой бўйидаги харсанг устида ўғли Қўчқорвой
Нурим сартарошнинг келини Одинани бағрига босиб ўпяпти. Одина қийшанглаб кулар,
Қўчқорнинг юзига беозор шапатиларди. Сойнинг шовуллашидан улар оёқ товушини
эшитмасди. Ўз ишлари билап машғул эдилар. Қўчқор Одинани тиззасига ўтқазиб олиб, юз-
кўзларидан, лабларидан тинмай ўпарди.
Жалол полвон нима қилишини билмай серрайиб туриб қолди. Қўчқорнинг ерга тушган
дўпписини олаётган Одина сапчиб ўрнидан туриб кетди.
— Вой, мен ўлай... дадангиз! Шарманда бўлдик! — дедию тугмалари қадалмаган ҳарир
кофтасини очиқ қолган оппоқ кўкрагига босганича қочди.
Қўчқор нима қилишини билмай дадасига қараб тургач:
— Йигитчилик — итчилик экан-да, дада, — деди. —Бу аҳмоқ, эримни турмадан
чиқармасанг, ўзимни сувга ташлайман, деб...
— Дуруст, дуруст... Бир одамгарчилик қипсан-да, баракалла! Агар кучоқлаб турмаганингда,
бағрингга босиб, томоғининг тагидан ўпмаганингда, албатта, ўзини сувга отарди. Менга қара,
кўппак, хотинингни олдига шу алпозда борма! Юзингни артиб ол, ҳаммаёғинг қип-қизил лаб
бўёғи бўлиб кетибди.
Жалол полвон ғудрана-ғудрана нари кетди.
Полвон ўғлининг шу жувонга айланишиб колганини биларди. Одинанинг эри қамалмасдан
буруноқ бошланган эди бу савдо.
Нурим сартарошнинг ўғли Собит зўр Одинани Чустнинг Олмосидан опқочиб келганди.
Ҳусни бир дунё, юзи сутга чайқаб олингандек, кўзлари-ку... Бу дунёда унақа кўз бўлмаса керак.
Машҳур рассом Чингиз Аҳмаров уни Нанайда кўриб қолганда, бу жувоннинг кўзларида лазер
нури бор, қараган жойига ўт қўяди, деган эди. Қўчқор оҳудек ҳуркагич шу дилбарга элакишиб
қолди. Неча марта учрашувга чақирди, келмади. Эридан кўркди. Эри уни ҳаддан ташқари рашк
қиларди.
Собит зўр қишлоқда тизгинсизлиги билан машҳур эди. Кўнглига келган ҳар қандай ишни
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |