Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
қувноқ оҳангда. — Танқид қилишса қилаверишсин. Аллақачон пулини олиб, еб бўлганман». 
Лекин мен ўйлайманки, зоҳиран Саид Аҳмад ўша кезларда таиқидга бепарводек кўринса-да, 
аслида у тўғрида ўйлаган ва кўп ҳолларда ўзига тегишли хулосалар чиқариб юрган бўлиши 
керак. Чунки унинг кейинги ижодида адабиётга борган сари жиддий муносабатда бўлаётгани, 
аввалгига қараганда чуқурроқ масъулият билан қалам тебратгани яққол сезилиб туради. Бунга 
унинг устозлардан олган сабоғи ҳам яхши туртки берган бўлиши мумкин. Худди шу йилларда 
Саид Аҳмад икки забардаст ўзбек адибининг этагидан маҳкам тутди. Булар Абдулла Қаҳҳор ва 
Ғафур Ғуломлар эди. Баъзан ўзи ишлаётган таҳририятларнинг топшириғини бажариш учун
баъзан эса бу санъаткорларнинг ижодига мафтунлиги сабаб бўлиб Саид Аҳмад тез-тез улар 
билан яқиндан мулоқотда бўлди. Кейинчалик унинг «Назм чорраҳаларида» деган китобига ва 
Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги хотираларига караб ҳукм қиладиган бўлсак, Саид Аҳмад уларнинг 
теварагида шунчаки «топшириқни бажариб» гирдикапалак бўлган эмас, балки уларнинг ижодий 
жараёнларини ич-ичидан зимдан кузатган, бу кузатиш оқибатида санъат асарининг туғилиш 
сирларини, асар устида ишлаш малакаларини ўрганган. Табиийки, ўткир зеҳнли, билимга 
чанқоқ, санъатга садоқатли шогирд учун бундай бебаҳо мактаб хеч қачон бекор кетмайди. 
Ёш адибдаги ўзгаришлар унинг урушдан кейинги ижодида яқкол кўрина бошлайди — унинг 
ҳикояларида лиризм кучаяди, тасвир аниқлашади, қаҳрамоннинг ички дунёсига, ҳис-
туйғуларига эътибор ортади, оддий одамларнинг маънавий гўзаллигини, баркамоллигини 
тасвирлаш борган сари кенгроқ ўрин олабошлайди. Лскин шунга қарамай, Саид Аҳмад ҳали 
ҳукмрон мафкура талаб қилган схемалар асоратидан буткул қутила олмайди, асарларида зўрма-
зўракилик ёқи юзакиликка ўрин беради. Масалан, «Қадрдон далалар» деган биринчи қиссасида 
бошдан-оёқ конфликтсизлик иазарияси таъсирида қалам суради — адиб тасвирида урушдан 
кейинги колхоз ҳаёти ҳар қандай қийинчилик ва мураккабликдан холи тарзда кўрсатилган, 
колхоз партия ташкилотининг котиби Нўлатжон қандай ишга кўл урмасин, ҳаммасини 
хамирдан қил суғургандек осон бажаради. Ёхуд ҳикояларидан бирида адиб ўша давр талабига 
бўйсуниб, совет кишисини бениҳоя фаол, партия ишига садоқатли қилиб тасвирлаш мақсадида 
ўта сунъийликка йўл қўяди — ҳикоя каҳрамони сув тошқинида ғарқ бўлаётган иккита қўини 
қутқармоқ учун ўзини тўлқинлар қаърига отади. Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов 
ҳамкасаба дўстининг ҳикоясини танқид қилиб, «Бундай тасвирлашда инсон ҳаётининг баҳоси 
жуда нлслииб кетади-ку!» деб ёзган эди. Яна бир мисол — «Ҳукм» қиссаси. Ўзбекистонда бир 
замонлар амалга оширилган колхозлаштириш воқеаларига бағишланган бу асар янги босилиб 
чиққанда мен тақриз ёзиб, уни мақтаган эдим. Афсуски, бу қисса вақт синовига бардош 
беролмади, чунки у ҳам ҳукмрон мафкура яратган схема асосида ёзилган бўлиб, 
колхозлаштириш ҳам, қулоқларни синф сифатида тугатиш хам тўғри сиёсат бўлган эди деган 
хулосага олиб келади. Ҳолбуки, бу хулоса мутлақо тўғри эмас экан. Бу сиёсат қулоқни эмас, 
деҳқонни тугатишга қаратилган, уни батракка, мардикорга айлантирган, қишлоқ хўжалигини 
бутунлай барбод қилган, мамлакатни сунъий равишда очликка маҳкум этган сиёсат бўлган экан. 
Бу сиёсат оқибатида юз минглаб одамлар қамокка олинган, отилган, сургун қилинган, яна юз 
минглаб, балки миллионлаб одамлар очлик балосига мубтало бўлган ўша йиллардаги қишлоқ 
ҳаётига бағишланган асарлар чинакамига ҳаққоний бўлса, «улуғ бурилиш йили»да халқ бошига 
тушган ана шу мислсиз фожеани қайбир даражада ёритмоғи керак эди. Лекин бундай 
ёритишнинг имкони йўқ эди — адиб асарини ёзишга киришмасданоқ бу мавзуга қўл урса ёлғон-
яшиқларни тўқишга, ҳаётни бўяб кўрсатишга маҳкум эди, акс ҳолда, унга тавқи лаънат осилар 
ва даҳшатли жазоларга мустаҳиқ қилинарди. Шунинг учун Саид Аҳмад ҳам ўзи хоҳламаса ҳам 
замон қолипларига бўйинсунишга мажбур бўлган. Лекин шунга қарамай, қиссада чинакам юмор 
билан баъзи бир халк қаҳрамонларининг характери ёркин ёритилган, улардаги миллий ранглар 
яхши тасвирланган. 
Шу тарзда урушдан кейинги йилларда Саид Аҳмад қийинчилик билан бўлса-да ҳикоядан 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish