www.ziyouz.com кутубхонаси
6
ҳаётда мустақил қадамлар қўйиб келаётган Азизжон. Унинг бутун вужуди кучга, ғайратга тўла.
У асов дарёга ўхшайди — рўпара келган ҳар қандай тўсиқни ағдариб ташлаб мақсадига эриша
олади. Азиздаги шиддат, ғайрат, яшашга ташналик, мардлик ва тантилик каби фазилатларнинг
миллий илдизлари ҳам трилогияда яхши очилган. Худди шунингдек, Икромжон ҳам ўз
сиймосида халқнинг энг яхши томонларини мужассам этган одам сифатида кўринади — у
ҳаётнинг паст-баландини кўрган, урушда қатнашган, синовлардан бутун чиққан, эътиқодли,
диёнатли, виждонли инсон. Айни шу фазилатлари уни гўзал одамлар, яхши инсонлар қаторига
қўшишга имкон беради.
Саид Аҳмадга энг катта шуҳрат олиб келган асар, шубҳасиз, «Келинлар кўзғолони»
комедияси бўлди. Муаллиф бу асарга ҳам турли-туман тажрибалар, изланишлар орқали узоқ
йўл босиб келди — унинг бу комедияда марказий ўрин тутувчи қаҳрамони анваллари қай бир
қирралари билан бир қатор ҳикоялар ва ҳажвияларда намоён бўлган эди. Кейин эса
Фармонбиби ҳайкалдай қурама образ сифатида «Келинлар қўзғолони»да пайдо бўлиб, ўзининг
ғолибона юришини бошлади. Кези келганда шуни айтиш керакки, асар янги пайдо бўлганида
айрим танқидчилар унинг фазилатларини, эстетик қимматини тўғри белгилаша олмадилар. Улар
асарда чуқур ижтимоий мазмун йўқ, конфликт давр мохиятини ифодаламади деган баҳоналар
билан асарни камситмоқчи бўлдилар. Аммо вақт уларнинг ноҳақ эканини кўрсатди — мана,
салкам чорак асрдирки, комедия театр саҳналаридан тушмай ишаб келяпти. Қолаверса, унинг
олам бўйлаб ғолибона юриши давом этяпти. «Келинлар қўзғолони»нинг ўнлаб тилларга
таржима қилинганини, кўплаб мамлакатларнинг саҳналарида қўйилганини батафсил айтиб
таҳлил қилишга имконимиз йўқ. Лекин 1999 йилда океан ортида — Америка саҳнасида
қўйилиб, катта муваффақият қозонганини айтмасдан иложимиз йўқ.
«Келинлар қўзғолони» — бадиий асар, комедия. Шунинг учун унинг ҳар бир қиррасини
ҳаётда бор-йўқлигини суриштириб ўтириш тўғри бўлмас эди. Ёзувчи санъаткорнинг муболаға
қилиш, хаёлотига эрк бериш ҳуқуқидан кенг фойдаланади. Шунинг оқибатида, ниҳоятда ўзига
хос, бетакрор, қабариқ, ёрқин Фармонбиби характери майдонга келган. Фармонбиби
келинларининг ошини заҳар-заққумга айлантирувчи золим қайнона эмас, балки талабчан, лекин
адолатли, инсофли, донишманд аёл. У ўз тажрибасига, яхшилик ҳақидаги ўз тушунчаларига
таяниб, оилавий ҳаёт тизгинини қаттиқ ушлаб туради. Шунинг учун томошабин бу бағри кенг,
фпкри теран, ҳаётга чуқур қарайдиган меҳрибон аёлни севиб келди.
Саид Аҳмад бугунги ўзбек адабиётининг чинорларидан, оқсоқолларидан бири бўлиб қолди.
Биз уни шундай деб атаётган эканмиз, бунда фақат унинг ёши улуғлигини назарда
тутаётганимиз иўқ. У ўз истеъдоди билан, қаламининг ўткирлиги билан, бетакрор қаҳрамонлар
галереясини яратгани билан бу шарафли номга муносиб ижодкордир.
Санъаткор устоз бугун муборак саксон ёшга қадам қўйди. Биз бу бетакрор адибга узоқ умр
тилаймиз — халқимиз учун янги-янги асарлар яратиб бераверинг, Саид Аҳмад ака!
Озод ШАРАФИДДИНОВ,
профессор,
Беруний мукофоти совриндори.
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |