Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
қайтиб кетаман. Йўл устида кўриб ўтай дедим.
У, қизи ҳарчанд қилса ҳам, кўнмай, айлангани кетди.
Ваҳобжон Сумбулсойга боришни аҳд қилган эди. Ўша тарафга йўл олди.
Адир ўртасидан икки арава сиғадиган йўл очишибди. Йўл тепасида ҳаржой-ҳаржойдан нов 
кесиб ўтган'. Новнинг ёриғидан йўлга сув томиб турибди. Арава изларидан пастга қараб сув 
силжияпти. Ваҳобжон юқорига интилди. Тепага чиқиб қишлоққа яна бир марта қаради. Бутун 
қишлоқнинг ярмига тоғ сояси тушган. Қишлоқнинг ярмида кечаси-ю, ярмида кундузига 
ўхшайди. Ваҳобжон суқланиб бир дам қараб турдида, кейин адирнинг ортига қараб кетди. Жар 
ёқасига келди. Пастликдан мажнунтоллар кўринди. У шиддат билан ўша ёққа қараб туша 
бошладп. Бир гала қуш чағ-чағ қилиб кўтарилди. Ваҳобжон зум ўтмай жарнинг тубига етди. 
Мажнунтолларнинг танаси янада, йўғонлашиб кетибди. Ерда судралган новдаларни кўтариб 
Ваҳобжон ичкарига кирди. Ғор ичи жимжит. Тепадан тунгаб турган бўйрадек офтоб нури 
дурдан ясалган деворларни ғалати ёритган. Тарновлар бўйнига осилган сумалакдек дурлар 
учидан сув томчилайди. Томчилар дурга сачраганда, пашша қаноти теккан танбур симидек 
нозик товуш чиқаради. Катта харсанг тошлар устидан ёпирилиб учи сувга тегиб турган хўл 
сумбул толалари худди бош ювмоқчи бўлиб жомга энгашган хотинларнинг сочига ўхшайди.
Девор тошлари дур боғлаган бу ғор худди каттакон новвот қозонига ўхшарди. Ҳар бир дур 
бойлаган сумбултоласидан майда, кўзга кўринмас томчилар сачрайди. Нафас олмай қулоқ 
тутган киши муттасил шовиллаган товуш эшитади. Гўё олисда шивалаб ёмғир ёғаётгандек.
Ваҳобжон харсангга ўтирди. Сувнинг шовиллашига қулоқ солди.
У эртаклар оламига кириб қолгандек, ҳар бир товушдан, ҳар бир томчининг чақнашидан, 
сачраганда жаранглашидан ҳозир қандайдир мўъжиза юз беради деб кутарди.
У Гулсум муҳаббатини шу жойда, шу афсонавор товушлар орасида туйган эди. Қани у? 
Бормикан? Бор бўлса, ҳали ҳам ўшандаймикан? 
Орадан йигирма олти йил ўтиб, Гулсум ҳамон ўшандай қизалоқ бўлиб тургандек туюларди 
унга.
Йигит қизларнинг қийқириғи унинг хушини ўзига келтирди. Бош кўтариб, толнинг рўдапо 
новдалари орасидан тепага қаради. Ўн чоқли қиз-йигит шу тарафга қараб югуришарди.
Ваҳобжон қимирламай ўтираверди. Бири фотоапарат, бири папирос қутисидек 
радиоприёмник билан ғорга кириб келишди. Ғор ичи шовқин-сурон бўлиб кетди.
Радиодан таралган қўшиқ дур деворларда акс-садо бериб, чиқиб кетолмай айланарди. 
Йигитлар тепага тирмашиб чиқиб, ғалати дур ҳайкалчаларни синдириб тушишарди. Дурлар ҳар 
синганда жаранглаб кетарди.
Ваҳобжон уларнинг ўйин-кулгисига ҳалал бермаслик учун ғор ичидан чиқди. У энди 
ариқчадан ҳатлаёгганда қорачагина қиз келиб унинг қўлидан тутди.
— Сумбулсойга келиб қуруқ кетяпсизми? Мана буни олинг.
У Ваҳобжонга худди оёқларини кериб турган кийикка ўхшаш дурни берди. Ваҳобжон унга 
раҳмат айтиб, тепага интилди. Урнинг бир қўлида бир сиқим қопқора сумбул, бир қўлида дур 
қоплаган сумбул бутоғи. Авайлаб, синдириб қўймаслик учун, эҳтиёт қилиб тепага чиқиб олди.
Зарофат эшик олдида уни кутиб турарди.
— Қаёқда эдингиз? Анчадан бери кутаман.
— Қизим, сенга сумбул олиб келдим.
Зарофат бу ёққа яқинда келганидан Сумбулсойни ҳали кўрмаган эди. Шошиб дадасининг 
қўлидан сумбулни олди.
— Сочга ўхшар экан. Юринг бирпас дам олинг. Ваҳобжон чарчаган эди. Қизига эргашиб яна 
сойнинг нариги тарафига ўтди. Бир тавақали эшикдан ҳатлаб кенг ҳовлига киришди. Бир 
кампир ўчоқ олдида нимадир қиляпти. Уйга киришди. Шифти тоқили уй деворлари оқланган, 
токчаларда ҳар хил китоблар.


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish