Хасрат кечаси



Download 2,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi2,7 Mb.
#239836
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Daydi qizning daftari (2) [uzsmart.uz]



ҲАСРАТ КЕЧАСИ 
Б и р и н ч и қ и с м


Дунѐдаги
ҳар бир инсоннинг ўз бахти, ўз фожиаси бор, бу 
кунга олиб келган ўтмиши бор. Ана шу кечмишни ўрганиш би- 
ровга йўл кўрсатади, бировни қайтаради. Қандай баҳолаш, хуло- 
са чиқариш эса ҳар кимнинг тарбияси, дунѐқараши, ахлоқига 
боғлиқ. 
Солиҳ Қаҳҳорнинг мазкур асарини юзаки қараб бир «қўғир- 
чоқ»нинг саргузаштлари, деб баҳолаш ҳам мумкин. Бироқ ҳукм 
чиқаришга шошилманг. Бу асар — ишқий ўйинлар, жиноятчилар 
ҳаѐтин
инг тафсилотигина эмас, балки аччиқ бир ҳаѐтнинг изти- 
роблари, Шайтон билан Раҳмон ўртасидаги зиддиятлар талқини- 
дир. 
Қ 3 5
Қаҳҳор, Солиҳ. 
Дайди қизнинг дафтари: (Роман).—Т.: «Шарқ», 2001.— 
336 бет. 
Ўз2 
© «Шарк» нашриѐт-матбаа акциядорлик компанияси 
Бош тахририяти, 2001 


М У А Л Л И Ф Д А Н  
Арабларда шундай ҳикмат бор: «Дунѐдаги жамий- 
ки нарса вақтдан, вақт эса эҳромлардан қўрқади». 
Вақтдан қудратлироқ, вақтдан даҳшатлироқ, вақт- 
дан шафқатсизроқ ҳукмдор йўқ. Бу ѐруғ оламда мав- 
жуд неки бўлмасин, вақт уни аста-секин кемириб, 
қўпориб, тугатиб боради. Унинг ниҳоясини, пировард- 
натижасини барибир Вақт белгилайди. 
Вақт фақат бир нарсадан, биз иймон келтириб 
сажда қиладиган, сиғинадиган, эъзозлайдиган, авай- 
лаб-асрайдиган, муттасил бойитиб борадиган эҳром- 
ларимиз — қалбимизда, онгимиз ва шууримизда жо 
бўлган инсоний пок ақидаларимиздан қўрқади. Бу 
нарсаларни ҳеч қачон емириб, кемириб, ўлдириб 
бўлмайди. Бу бизнинг иймонимиз, руҳимиз, ѐлғиз Ол- 
лоҳимиздир. Вақт инсонни жисмонан ўлдиради, би- 
роқ у яратган, у бойитган муқаддас эҳромлар насл- 
дан-наслга ўтиб яшайверади, янаям пойдор бўлиб бо- 
раверади. Шул эҳромлар борки, Ёруғлик ва Поклик, 
Эзгулик ва Гўзаллик, Севги ва Садоқат, Меҳр ва 
Шафқат, Умид ва Ишонч, Илҳом ва Қўшиқ яшайди. 
Шул эҳромлар борки, Инсон инсон бўлиб оѐкда тура- 
ди. Шул эҳромлар боис, Олам мунаввар, Ҳаѐт барқа- 
рордир. Бироқ бу ѐруғ дунѐга инсон бўлиб келибди- 
ки, ул эҳромлар унинг қалбидан жой ололмаптими, 
бундайин одамнинг одций ҳайвондан фарқи йўқ — 
Вақт ҳукми билан ўлиб кетаверади, бунга ҳеч ким 
ажабланмайди, ачинмайди. 
Бандаси гуноҳлардан фориғ эмас ва ундан қочиб 
қутулолмайди ҳам. Бироқ гуноҳларни кимки билиб 
туриб қилса, бундайин бадбахтлик ва рўйсиѐликдан 
Ўзи асрасин. Кимки билмай туриб гуноҳ қилса, Ўзи 
раҳм ва шафқатини дариғ тутмасин. Шунинг учун 
ҳам Оллоҳ олдидаги тавба-тазарру чоғида гуноҳла- 
римни ўзинг кечир, деб эмас, балки билиб-билмай 
қилган гуноҳларимни ўзинг кечиргил, дегувчимиз. 
3


Иллатни ҳеч қачон унинг айнан ўзини кўрса- 
тиш учунгина тилга олманг. Иллатдан фақат 
кўзингизга табиий бўлиб кўринаѐтган қайсидир 
ҳақиқатни очиб бериш мақсадидагина фойдала- 
ниш лозим. Шундай вақтлар бўладики, одамлар- 
га ҳаѐтда ана шундай ҳақиқат ҳам борлигини ва 
ундан халос топиш ҳамда аҳволни ўзгартириш 
зарурлигини эслатиб қўймоқ зарур. Зеро, нуқул 
яхшилик ва гўзаллик ҳақида гапириш ҳамиша 
ҳам иш беравермайди. 

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish