X О Т И М А Ў Р Н И Д А
Орадан роппа-роса бир йил ўтди.
Редакциянинг ўша топшириғи бажарилмай қола-
верди. Бу ҳакда ѐзишни кўнглим кўтармади. Тахми-
налар, Сурайѐ ва Куйдиргиларнинг аянчли ва фожиа-
ли ҳаѐтига, уларни ўраб турган манҳус қобиқ ичига
хаѐла
н бўлса-да қайта кириб бориш мен учун жуда
оғир, ачинарли ва изтиробли эди.
Айниқса, ўша, ҳали гулгун ѐшдаги шаккок ва тел-
ба табиатли, баъзида ғамгин ва жигархун, ўзи билиб-
билмаган ҳолда ишрат ва қабоҳат қўғирчоғига айла-
ниб қолган Тахминани қаламга олишга негадир боти-
нолмадим, виждоним йўл бермади. Мен унга ғоят
ачиндим, ачинганимча қолавердим.
Ўша воқеадан сўнг тез орада хорижга бир йиллик
муддат билан мухбирликка кетиб қолдим. Қайтишда
Тошкентга тушдим. Азим шаҳарнинг энг гавжум кўча-
ларидан бирида такси тўхтатмоқчи бўлиб турувдим,
ногоҳ, олдимдан яп-янги «Мерседес» ўтиб бориб, беш-
ўн қадам нарирокда тўхтади. Эътибор бермай тура-
вердим. Бир вақт унинг ҳайдовчиси — ѐши каттароқ
бир одам машинадан тушиб келиб: «Сизни хоним
сўраяптилар», деб қолди.
Ҳайрон бўлдим. Бориб, машинанинг орқа эшигини
очсам, ичкарида қора кўзойнак тақиб олган, ғоят ке-
лишимли ѐшгина бир жувон менга қараб хиѐл табас-
сум қилиб турипти.
— Салом, Собир ака...
151
Мен уни овозиданоқ танидим.
— Тахмина?!
— Ҳа, топдингиз. Ўлтиринг.
У мени қўярда-қўймай, бир-икки соатга дея қаер-
гадир олиб кетди. «Энди чўчимасангиз ҳам бўлар,
сизни яхши жойга олиб бораман», деди Тахмина ши-
рин жилмайиб. Индамадим. Йўл-йўлакай узуқ-юлуқ
ҳол-аҳвол сўрашишдик. Мен унга хориждан қайтаѐт-
ганлигимни, у эса Тошкентга келиб қолганлиги ва шу
ерда яшаб, ишлаѐтганлигини айтди. Ишонгим келма-
ДИ.
Шаҳарнинг энг сўлим жойларидан бирида тўхтаб,
машинадан тушдик. Қаршимизда пештоқига... «Тах-
мина» деб ѐзилган хушбичим, олди ойнаванд заргар-
лик буюмлар мағозаси турарди!
— Бу меники, хусусий! — деди у ғурур билан,
менинг ажабланиб турганимни кўриб. «Табриклайман»,
дедим. Ичкарига кирдик. Қимматбаҳо буюмлар билан
жиҳозланган кабинетида ўлтирдик. Мини юбкада юр-
ган чиройлигина бир ўрис қиз бизни кофе ва коньяк
билан сийлади.
Мен Тахминани саволга тутмадим. Унинг ўзи бир
дам ўтиб, ўтган ишларидан Қисқача ҳикоя қилиб бе-
ради:
— Ўшанда, уйдан чиқиб кетаѐтганингизда... Нима
учун бемаъни қилиқлар қилганлигимни сабаблари бор
эди, Собир ака. Мени кечиринг. Мен шунга мажбур
эдим. Сизни ўша ердан тезроқ чиқиб кетишингизни,
мени ѐ
мон кўриб қолишингизни истардим...
Орадан кўп ўтмай, бизникилар ҳаммаси қўлга ту-
шишди. Наша-ю қорадори билан. Суннатов деган бир
капитан бор экан. Ўша қўлга туширди. Лекин ўзи ўқ
еб ўлди. Пенсияга чиқадиган одам экан, увол бўлди.
152
Мен бир четда қолиб кетдим. Ўшалардан қутулиб
олганимга минг шукурлар қилдим. Ўшандан кейин
яна уйга, Сурайѐнинг ѐнига қайтдим.
Сурайѐ
бечора, мен ундан энди бир умр миннат-
дорман, мени Тошкентга олиб келиб Мумтоз деганла-
ри билан таништирди. Машҳур қўшиқчи бор-ку, ўша
билан. У ҳозир артистликни ташлаган, энди^номи
чиққан бизнесмен! Тошкентда савдо дўконлари бор.
Мол-мулки беҳисоб. Чет мамлакатлар билан алоқа
қилади. Мени яхши кўриб қолиб... магазинларидан
бирини дарров номимга ўтказиб берди. Сентирда беш
хонали уйимиз бор. «Мерседес»имиз, шопиримиз бор,
кўриб турибсиз...
Тахминанинг бу ҳикоясидан юрак-бағрим ачишиб,
вужудимга титроқ кирди. Капитан Суннатовнинг фо-
жиасидан бир куйсам, Тахминанинг ҳаѐтидаги янги
фожиа энди устига-устак эди! Эссиз Хуршида, ўз
кўзинг билан кўриб кетган бадбахтликлар каммиди
сенга.
Энди
қабрингда
ҳам
жим
ѐ
толмайдиган
бўлдинг...
— Собир ака, нега жимиб қолдингиз? Наҳотки
менинг эндиги ишларим ҳам сизга маъқул тушмаѐт-
ган бўлса?
Ҳалқумимга нимадир тиқилгандек бўлди. «Йўқ, мен
сендан хурсандман» деѐлмайман.
— Мен
Суннатовга
ачинаман.
Тўй
қилмоқчи
эди...— базўр шундай дея олдим, холос.
Шундан кейин гапимиз қовушмади. Турган гап,
Тахмина менинг ногаҳоний авзойимдан ажабланди.
Кейин ўрнидан туриб бориб, сейфни очди. Ичидан
бир неча боғлам доллар олиб келиб, олдимга қўйди.
— Собир ака, мени кечиринг... Мени тўғри тушу-
нинг... Сиз... дадамни таниган ягона қадрдонимсиз.
153
Мана шуни қабул қилинг. Мен топган бойликларим-
ни кимгаям, нимагаям сарфлардим. Ўзиз биласиз, мен
бир умрга танҳоликка ҳукм қилинган одамман...
Мен унга ачиниш билан бокдим. Индамай ўрним-
дан турдим.
— Хайр. Мен кетдим, — дедим кўзлари ѐшланиб
турган Тахминага. — Бу дунѐда пул билан ўлчанмай-
диган, ҳеч қандай бойлик билан баҳолаб бўлмайдиган
бир нарса бор, Тахмина. У инсонлик шаъни, ғурури-
дир, бунисини ҳам шояд вақти келиб тушуниб ол-
санг...
Мен Тахминанинг ташвиш ва саросимада, ички
бир алам ва изтироб титроғида: «Ақалли машинада
олиб бориб қўяйин?» — дейишига ҳам кўнмадим.
Шундан сўнг ортимдан унинг:
— Мен сизни барибир топиб оламан! — деб қич-
қирганини эшитдим, холос.
Сершовқин кўча ѐқалаб ўйчан қадам ташлайман.
Ўз ишлари, ташвиш ва қувончлари билан шошиб тур-
ган одамларга бепарво боқаман. Хаѐлимда фақат Тах-
мина чарх уради. Ҳамон гўл, ҳамон бахтиқаро, жир-
канч фаҳш ва очкўзлик риѐкорлари қўлида навбатда-
ги қурбонлик учун бўғизланган гумроҳ Тахмина...
Қулоғим остида унинг сўзлари жаранглайди:
— Собир ака, нега жимиб қолдингиз? Наҳотки
менинг эндиги ишларим ҳам сизга маъқул тушмаѐт-
ган бўлса?...
Рўпарамдан чиққан кўпқаватли улкан бир бино
олдига етганимда хаѐлим бўлинади. Беш-олти нафар
ѐш
-ѐш йигитлар пастдан туриб ана шу иморат пеш-
тоқи томон «XXI аср: Ассалом, соғлом авлод!» деб
ѐзилга
н шиорни узатишяпти. Улардан бири шу пайт
ѐнги
надан ўзаро шодон чақ-чақлашиб, қўлларида гул-
154
даста билан қаѐққадир илдам ўтиб бораѐтган бир
гуруҳ толиба қизларга маҳлиѐ бўлиб қолиб, шериги-
дан дашном еди:
— Ўтган-кетганга оч бўридек тикилавериб қон қил-
динг-ку, Мирза!
Дашном еган ўша Мирза деганлари оловдек гур-
кираб ўтган қизлар дастаси ортидан ҳамон кўз узмай
тураркан, кутилмаганда мен томон савол ташлайди:
— Яхшининг юзи жаннатдур, ани кўрмак ғани-
матдур! Шундай эмасми, амаки?
Бир дам секинлаб, унга жавобан беихтиѐр ҳам-
фикрлик маъносида бош қимирлатиб қўяман-да, яна
йўлимда давом этаман. Кўз олдимда яна дайди қиз
Тахмина жонланади, кўнглим ғаш тортади...
155
Do'stlaringiz bilan baham: |