Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
ўтай, дедим.
— Шунақами? Қани, чойга қаранг. Сиз бор пайтларингизда бунақа хурмолар йўқ эди, 
шекилли. Ҳозир ҳаммаёқ хурмозор, лимонзор бўлиб кетган. Ҳали Сумбулсойга йўлингиз 
тушмагандир? Ҳа, ажаб замонлар эди. Сумбулсойда ҳам ўзгаришлар катта.
Телефон жиринглади. Қосим ака трубкани олиб, «йўқ» деб жавоб бердию, яна жойига илиб 
қўйди.
— Раисни сўраяпти. Раис Ойбаракка кетган. Ваҳобжон бир бурда нон ушатиб, икки-уч 
пиёла чой ичдида, яна ўриидан туриб, ташқарига қаради. Ойдинда арчаларнинг учи балиқ 
скелетидек таралиб кўринади. Семон ариқда сув шалдираб оқади. Қайдадир саъва сайрайди. 
Осмони фалакда чироғини милтиратиб самолёт кетяпти. Унпнг овози эшитилмайди.
Шу пайт электр лампаси секин-секин хиралашиб, қизил ипдек бўлиб қолди. Сал ўтмай у ҳам 
сўнди.
— Шунақа, движок ўн иккигача ишлайди. Худо хоҳласа, бирон ҳафтадан кейин катта симга 
улаймиз. Ўшанда кеча-ю, кундуз ёнадиган бўлади. Сим Нурекдан келяпти. Лампа ёқиб 
берайми? 
— Йўқ, овора бўлманг. Ётаман. Йўлда уринибманшекнлли. Қосим ака қоронғида 
тимирскиланиб каравотга жой қилиб бердида, гугурт чақиб, зинадан тушиб кетди.
Ваҳобжон ўрнига ётиб, анча вақтгача кўз юммай, ўй сурди. Бу жойларда кечган 
кунларининг ҳаммасини эслади. Кўзига Гулсум кўриниб кетди. Эндн у ёшлигининг унутиб 
бўлмас бир парчаси бўлиб кўринарди. Ваҳобжон ўйлаб-ўйлаб, охири ухлаб қолди.
Қизи хат ёзганда, Деновдан қаерга юборишлари ҳали номаълум, деган эди. Эрталаб у шу 
ернинг ўзидан район соглиқни сақлаш бўлимига телефон қилди. Қизипи суршнтирди. Унга: 
Зарофатнинг Сумбулсой амбулаториясига ишга юборилганини айтишди.
Ажаб, ўзи ишлаган амбулаторияга энди қизи кетибти. Ваҳобжон иккиланиб ўтирмай ўша 
ёққа боришга қарор қилди.
Косим ака билан хайр-хўшлашиб гузарга чиқди. Китоб савдоси машинаси Сумбулсойга 
кетаёттан экан, шофёрдан илтимос қилган эди, рози бўлди.
Энди у бир вақтлар эшакка тескари миниб қочган йўлларидан кетяпти. Йўл-йўлакай 
шофёрни ҳайрон қолдириб, гоҳ кулади, гоҳ қошлари чимирилиб, жиддий бўлиб қолади.
Сел олиб кетган жойлар, тоғдан думалаб тошган харсанглар бўлмаса, йўл яхши бўлиб 
кетибди. Онда-сонда янги иморатлар учраб қолади. Олисда эса, қишлоқни бағрига олган асрий 
қоялар садаф девор бўлиб турибди.
Машина айланма, пасти баланд йўллардан ўтиб, тоғ орасига қараб ўрмалади.
Сумбулсой ҳамон ўшандек. Ўша гердайган қоялар, ўша шарқироқ телба сувлар. 
Ёнбағирларда ўсган асрий арчалар орасида илашиб қолган булутлар сокин судралади. 
Кираверишдаги тепа ортида Кизқўрғон кўкка интилган. Кизқўрғоннинг учини булут ўраган. 
Унинг қизғимтир танасида ўсган гиёҳлар ерга қараб осилган.
Ваҳобжон таниш манзараларга маҳлиё бўлиб бораркан, худди йигитлик чоғи қайтиб 
келгандек энтикарди. Гўё ҳозир Гулсум жамалак сочларини силкитиб чопиб келаётгандек...
У шундай хаёллар билан амбулаторияга етганини билмай қолди. Эшик олдида бир дам 
тўхтаб, у ёқ бу ёққа қаради. Унинг худди ёнгинасидан тўлагина бир хотин гурсиллаб ўтди. Зина 
олдига келиб, туфлисининг чангини қоқиб кириб кетаётган эди, Ваҳобжон гап отди: 
— Зарофат Ваҳобовнани чақириб юбормайсизми? Хотиннинг иши тиғизроқ экан шекилли, 
жавоб ўриига бош ирғаб кириб кетди. Сал ўтмай оқ халат кийган Зарофат чиқди. Дадасининг 
кутмаганда келишига ҳайрон бўлиб, қошларини кериб қараб турдию, бирдан унинг бағрига 
отилди. Ота-бола шу куйи анча туришгандаи кейин, Зарофат уни ичкарига ундади. Ваҳобжон 
кўнмади.
— Ишингни қилавер, болам. Мен қишлоқни бирон соат айланиб келаман. Кечқурун яна 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish