Мавзу: Қуръони каримни тафсир қилишда сабаби нузул ўрни.
РЕЖА
I. КИРИШ
Ҳамду сано
II. АССИЙ ҚИСМ
А) Қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши.
Б) Саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари.
В) Саҳобалардан чиққан муфассирлар.
Г) Оятларнинг тушиш сабаблари.
III. ХУЛОСА
IV. ФОЙДАЛАНГАН МАНБАЪЛАР
1 КИРИШ
Ҳамду сано
بْسِــم الله الرّحْـمَنِ الرّحِــيمِ
الحمد لله الذي حقق الحق بالحق و ازهق الباطل بالحق وهدانا للايمان والاسلام والعلم و جعلنا من امة مـحـمـد عليه الصلاة و السلام
اللهم صلي علي محمد وعلى آله وازواجه و اصحابه و من تبعهم الى يوم الدين بالحق * أما بعد؛
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Ўзининг охирги ва абадий Китоби бўлмиш Қуръони Каримни бутун оламларни ҳидоят қилиш учун нозил қилган Алийму Хабийр бўлмиш Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду-санолар бўлсин. Қуръонни инсоният учун қиёматгача боқий ҳидоят маёғи, барчани ожиз қолдирувчи баёни ва икки дунё саодатига элтувчи дастурул амал қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
Қуръонни Парвардигори оламдан қабул қилиб олган, уни бутун оламларга омонат ила етказган, ҳам ўқишни, ҳам уқишни ўргатган, ҳаётга тамомила татбиқ этиб кўрсатган ҳабиби Роббил оламийн, Муҳаммад ал-Амийнга энг пок ва энг юксак саловоту дурудлар бўлсин!
Ўзларига Аллоҳ томонидан нозил этилган, икки дунё саодатини таъмин этадиган Қуръони Каримни умматларга омонат ила етказган, унга қандоқ амал қилишни кўргазган, Содиқу Масдуқ бўлмиш, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва муааттар салавоту дурудлар бўлсин! Сарвари олам, саййидул анам, набиюл араби вал ажам соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Қуръонни ҳарфма-ҳарф ихлос ила қабул этиб, бутун вужудларига сингдириб, унга оятма-оят амал қилиб, заминда икки оёқла одим отиб юрувчи, жонли қуръонларга айланган саҳобаи киромлардан Қуръонни нозил этган Зот рози бўлсин.
Ўтган жамики аҳли Қуръонларни, Унга эътиқод қилган аҳли иймонларни, Уни қалблари ила тасдиқлаган аҳли ирфонларни, Унга амал қилган аҳли Исломларни уларга Қуръонни берган зот Ўзидан бошқа молик йўқ кунда Қуръон шафоати ила Ўз раҳмати ила қамраб олсин! Ўзининг муқаддас китоби сифатида Қуръони Каримга иймон келтирган, уни ўргатган, ўрганган ва унга амал қилган ҳар-бир мусулмонга Аллоҳнинг раҳмати, хайри баракаси бўлсин.
II АСОСИЙ ҚИСМ
Қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги «Ҳиро» номли ғорга кириб, бир неча кунлаб «таҳаннус» деб аталган ибодат қилардилар. Яъни, ёлғиз ҳолда, дунё ишлари ҳақида, ундаги разолатларни қандоқ йўқотиш, ҳақиқатни, адолатни юзага чиқариш ва бошқа фазилатлар тўғрисида фикр юритардилар. Баъзида уйга озиқ-овқат учун тушардилар ёки уйдан озиқ-овқатни келтиришарди. Бу ҳам Аллоҳ таоло тарафидан у зотни Пайғамбарликка тайёрлаш эди. Кунлардан бирида ғор оғзига чиқишлари билан «Ўқи!» деган гулдурос овозни эшитдилар ва «Ўқишни билмайман», деб жавоб бердилар. Бир нарса елкаларидан сиқди-да, қўйиб юбориб, яна «Ўқи!» деди, у киши яна «Ўқишни билмайман», дедилар. Шу тариқа уч марта такрорлангандан сўнг гулдурос овоз «Алақ» сурасининг биринчи беш оятини ўқиди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга унинг сўзлари тошга битилгандек ёд бўлиб қолди. У киши нима бўлаётганини тушуна олмай, қўрқиб кетдилар ва шошиб уйларига ранглари оқарган ҳолатда кириб бориб:
Do'stlaringiz bilan baham: |