Такрорлаш учун саволлар:
1. Антропосоциогенезис нима?
2. Инсон ва инсоният муаммоси қандай муаммога киради?
3. Инсон ҳаётининг мазмуни қандай ҳал қилинади?
4. Инсоннинг келиб чиқиши ҳақидаги мифларда қандай ғоялар
учрайди?
5. Яратиш назарияси деганда нимани тушунасиз?
4-Мавзу. Ҳозирги замон илмий-фалсафий таълимотларида инсон
муаммосининг қўйилиши
1. Инсон ҳақидаги билимларни изоҳлашда диахроник ва синхроник
ёндашувлар.
2. Инсоншунослик фанлари тизимида инсон муаммоси.
3. Ҳозирги замон фанларида инсон шахси концепциялари.
Таянч сўзлар:
Инсон, жамият, диахроник, синхроник, методология, антрополог
М.Шелер, фалсафий оқимлар, инсоншунослик фанлари, концепциялар,
Мальтус, структурализм.
1. Инсон ҳақидаги билимларни изоҳлашда диахроник ва
синхроник ёндашувлар. Инсон бошқа жонзотлардан ўзини англаш, ўзининг
ҳаёти, борлиғи устида фикр юритиш, моддий ва маънавий қадриятлар яратиш
қобилияти билан ажралиб туради. Файласуф – антрополог М.Шелер
айтганидек, “маълум маънода инсон ҳамма нарсадир”. Инсон микрооламни
64
макроолам билан боғлайдиган эркин ва ижодкор шахсдир. Инсон воқеликка
нисбатан очиқ тизим бўлиб, баркамолликка эришиш мақсадида у ўз-ўзини,
табиати ва моҳиятини ўрганади.
Инсон муҳит орқали ўзини фарқлайди, ўзини ўрганиш жараёнида
муҳитни ўзлаштиради. Шу жараёнда ўзи ҳақидаги турли шаклдаги
билимларни шакллантиради. Узоқ вақтлар давомида инсон ҳақида
мифологик, диний, фалсафий, эстетик, илмий ва бошқа хилдаги билимлар
ривожланиб келган. Бу билимлар хусусида тизимли, тартиблаштирилган
тасаввур ҳосил қилиш учун диахроник ва синхроник ёндашув
тамойилларидан фойдаланиш мумкин.
Диахроник (қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, диа-оралиқ, хронос-
вақт) ёндашувда муаммони ёки билишнинг конкрет – тарихий шаклларини
кўп асрлар давомида содир бўлган изчил циклик тараққиёти, уларнинг
вужудга келиши ва такомиллашиши кўриб чиқилади. Бу ерда гап инсон
ҳақидаги билимларнинг эволюциясига тўғрисида бўлади.
Синхроник (қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, син-биргаликда,
хронос-вақт) ёндашувда эса билимларни маълум даврда, айтиш мумкин-ки,
бир вақтнинг ўзида хилма-хил йўналишлар ва оқимларининг мавжуд
бўлиши, уларнинг бир-бирига таъсир кўрсатишлари аниқланади, тадқиқ
қилинади. Инсоншуносликка оид билимларни диахроник ёндашув нуқтаи
назаридан кўриб чиқмоқчи бўлсак, унда уларнинг қуйидаги тарихий
шаклларини қайд қилиш мумкин:
биринчидан, мифологик тасаввурда олам бир-бутун манзарани ташкил
қилади, унда табиат, инсон ва мажусий тангри қўшилиб кетган. Инсон ҳали
алоҳида моҳият сифатида қаралмаган. Табиат кучлари инсоний сиймоларга
эга бўлиб, илоҳийлаштирилган. Инсонлар ва худолар ўхшаш сифатларига эга
бўлишган. Худолар нафақат қудратли кучга эга бўлишган, балки инжиқлик
қилишган, яхши кўришган, қаҳр-ғазабга келишган, ўч олишган ва ҳакозолар.
Мифлардаги қаҳрамонлар эса ёвузликни енгишда, душманлар билан курашда
65
фантастик қобилиятларга эга бўлишган. Мифологик қарашларда инсон-
табиат-худо бир бутун бўлиб, ҳали улар бўлинмаган.
Аста-секин мифлардан биринчи яратувчи одам образи шаклланади.
Немис файласуфи Э.Кассирерни ибораси билан айтганда содда космология
содда антропология билан қўшилади. Веда мифларида мингбошлик,
мингкўзлик, мингоёқлик “биринчи одам” Пурушани руҳи ойни, кўзи-
қуёшни, оғзи-оловни, нафси-шамолни яратган. Пуруша фақат коинот модели
бўлиб қолмай балки, биринчи ижтимоий тартибод (кастачилик) модели ҳам
бўлган. Пурушани оғзидан брахманлар, қўлларидан кшатрийлар (ҳарбийлар),
сонларидан вайшиялар (савдогарлар), товонларидан шудралар ва бошқалар
келиб чиққан.
Ижтимоий амалиётни ривожлантириш ҳамда, олам ва инсонни
билишдаги ақлий тафаккур ролининг ортиб бориши билан қадимги одамлар
яратувчи мутлақ куч ва ердаги инсон ҳаётининг мазмуни-ю мақсади устида
фикр юритишган. Хитойда шундай мутлақ куч эгаси деб барча нарсаларнинг
яратувчиси ва бошқарувчиси осмон-Тян ҳисобланган. Тян, мифологик
ривоятларда айтилишича, инсонларга яшаш қонун -қоидаларини берган.
Мана шу қонун қоидаларга риоя қилиб (шулардан: чжен-одамийлик,
инсонпарварлик; ли-одоб-ахлоқ қоидалари) инсон баркамолликка эришиш
мумкин.
Антик фалсафада инсон образи баён қилинган бўлиб, фалсафанинг
вужудга келиши олам ва инсон муаммосига рационалистик (ақлий) назар
ташлашга олиб келади. Энди инсон муаммоси мутафаккирлар ва алломалар
томонидан таҳлил, умумлаштириш, муроқаба (рефлекция), яъни кенг
миқёсда тадқиқ қилиниши боис ақл тарозисига қўйиладиган бўлди. Бу борада
биринчи бўлиб қадимги юнон маърифати намоёндалари бўлган софистлар
(Пифагор, Горгий ва бошқалар) ўз муносабатларини билдириб, улар атроф
воқеликка танқидий муносабатларни кучайтирдилар. Софистлар ҳар қандай
мутлақликка, яъни мутлақ олам, мутлақ ғоя, мутлақ объективлик, объектив
66
ҳақиқат каби тасаввурларга қарши чиқдилар. Борлиқдаги барча нарсалар,
билимимиз ҳам нисбийдир деб Софистлар ҳуқуқий нормалар, давлат
қонунлари ва ахлоқий баҳолашларни шартли нарсалар эканлигини
кўрсатадилар.
Софистларнинг бошланғич тамойилини Протагор инсон барча
нарсаларнинг
меъёридир,
борларнинг
мавжуд
бўлишларида
ҳам,
бўлмаганларнинг йўқ бўлишида ҳам инсон фаолияти муҳим ўрин тутишини
кўрсатади. Инсонга нима ҳузур-ҳаловат келтирса у яхши, азоб уқубат
келтиргани ёмондир. Бунда яхшилик ва ёмонликни баҳолаш меъёри
сифатида алоҳида инсоннинг ҳиссий майли ва ҳаловати муҳим аҳамиятга эга
бўлиб қолади.
Суқрот инсонга, унинг ҳаёти, мақсади ва эзгу-ниятларига, адолатли
жамият масалаларига фалсафий ақл кўзи (назари) билан қаради.
Фалсафанинг ўзи нима яхши-ю ва нима ёмонлигини билишдир. Яхшилик ва
ёмонликни мутлақ жараёнини излаб топишга интилиш инсонни ўзига хос
ахлоқий муҳитга солиб қўяди. Демак, фалсафа билан шуғулланиш ахлоқий
фаолиятдир. Инсон камолотга эришиши учун нима яхши ва нима ёмон
эканлигини аниқ билиб олиши лозим. Ёмон ҳатти-ҳаракат билмасликдан
ахлоқий меъёрларга амал қилмасликдан келиб чиқади.
Аристотель инсоннинг ижтимоийлик хислатига эътибор беради.
Давлатнинг олий мақсади одамларга бахтли ҳаёт кечиришлари учун шароит
яратиб беришдир. Жамиятдан ташқари инсон бахт-саодатга эриша олмайди.
Инсонлар ўз табиатига кўра биргаликда яшашга маҳкум этилган. Фақат
жамода биргаликда инсон ахлоқий мавжудот сифатида тарбияланиши
мумкин. Бундай тарбия яхши қонунлар амал қиладиган адолатли давлатда
амалга ошади. Адолат барча яхши хислатларнинг (мулоҳазакорлик,
мурувват, олижаноблик, ўз эҳтиёжларини чеклаш, жасурлик, сахийлик,
ҳаққонийлик, хайрихоҳлик) якуни, мужассамидир.
67
Эпикур олам, жамият ва инсонни тушунишда маърифатчилик мавқеини
тутди, жаҳолатпарастликнинг ҳар қандай кўринишини танқид қилди. Унинг
фикрича, жамият, давлат эмас, балки алоҳида инсон қадр-қийматга эгадир.
Камолотга эришиш учун инсон ўзини, воқеликни, оламни билиши, ўрганиши
лозим. Билишнинг мақсади – инсонни жаҳолат ва хурофотдан, худолардан ва
ўлимдан қўрқишдан халос қилишдан иборатдир. Ҳаётдан мақсад – ҳузур
ҳаловат замирида азоб-уқубатлардан четлашиб, осойишта ва қувноқ руҳий
ҳолатга эришишдир. Инсон учун энг оқилона нарса фаолият эмас, балки
ором, атаракция (ҳузур-ҳаловат-ором)дир.
Стоиклар фикрича фалсафанинг асосий вазифаси ахлоқшуносликда,
билим фақат донишмандлик касб этиш, яшай билиш учун воситадир, холос.
Инсон табиатда мутаносиб равишда яшамоғи лозим. Бахт эҳтирослардан
холи бўлишда, руҳнинг осойишталигида, лоқайдлигигадир. Ҳаётда ҳамма
нарсани тақдир белгилайди. Кимки шунга шунга мувофиқ яшаса, тақдир уни
ўзига эргаштириб боради, қаршилик кўрсатишга қарамай зўрлаб олиб кетади.
Христианликда инсон ҳаётидаги тасаввурни қайта кўриб чиқади.
Инсон, юнон файласуфлари ўйлаганларидек табиатнинг қисми ва кўзгуси
эмас, микрооламнинг макроолами ҳам эмас. Шахсда яратувчининг хислати
из қолдирган эканми, унда бошқа бурч ва мақсад юксалтирилган, яъни инсон
худонинг тимсоли ва унга ўхшаш зот сифатида шахс мақомини олади, олий
қадриятни билиш ва ўзлаштириш даражасига этади.
Христианлик таълимотига кўра, худо инсонга эркин ирода бахш этиб,
уни табиий зарурият ва тақдирдан устн қилиб қўяди. Айни пайтда бошқа
таълимотлардаги гуноҳ муаммосига урғу берилиб, тана ва жон, борлиқ ва
йўқлик,
яхшилик
ва
ёмонлик
ўртасидаги
қарама-қаршилик
мутлақлаштирилади.
Ислом динида инсон моҳияти, авваламбор унинг маънавиятида деб
белгиланади. Ислом маънавиятида инсоннинг ер юзида халифа қилиб
белгиланиши унинг яна бир муҳим жиҳати ҳисобланади. Қуръони каримнинг
68
жуда кўп оятларида инсоннинг азиз ва мукаррам қилиб яратилгани, унга ер
ва осмондаги барча нарсалар бўйсўндирилиб қўйилгани алоҳида уқтирилиб
ўтилади.
Ўз таълимотларини антик антропологик қарашлар ва исломий
дунёқараш замирида ривожлантирган Марказий Осиё мутафаккирлари инсон
табиати ва хислатлари ҳақида назарий аҳамиятини йўқотмаган фикрларни
билдирган. Абу Насир Фаробий “Фалсафанинг асосий ғоялари тўғрисида”
деган асарида шундай дейди: “Барча инсонлар тана тузилиши жиҳатидан
бирдир, бироқ улар табиати, феъл-атвори нуқтаи назаридан бир-биридан
фарқ қилади”. Фаробий ўз фикрини давом эттириб, “ақл ва нафс (жон)
инсоннинг бошланғичидир..... аммо бу бошланғичлар одамзотнинг шу
табиий бошланғичлар таъсири остида камол топиб, инсонга айланиши учун
камолотга эришиши лозим. Лекин бу эришиш қуруқ интилиш билангина
чекланиб қолмасдан, балки табиий мавжудотдаги жуда кўп ишларни амалга
ошириш йўли билан қўлга киритилди... Бу кишининг ўзи ёлғиз, бировнинг,
кўпчиликнинг ёрдамисиз камолотга эришуви мумкин эмас”
1
.
Уйғониш даври маънавияти ва мафкурасида инсоннинг қадр-қиммати,
эрки ва ғурури инсонпарварлик нуқтаи-назаридан баланд даражага қўйилди.
Инсон шахсининг эркинлиги ва фаоллиги ҳақидаги янги тасаввурлар пайдо
бўлади. Одамнинг “худога ўхшашлиги” уни яратувчи фаолиятида яққол
намоён бўлади. Тақдири азалларга эмас, балки ўз ақл-идроки кучига,
иродасига яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги ўз тасаввурларига таяниб иш
кўрувчи инсон фаоллигини эътироф этадиган қарашлар қарор топди.
Янги замонда фан ва фалсафада рационалистик тафаккур тарзининг
шаклланиши инсон муаммосини талқин қилишга ўз таъсирини кўрсатади. Бу
даврнинг одамлари, мутафаккирлари инсоннинг хусусиятини унинг ақлида,
тафаккурида деб белгилашади. Одамнинг танаси Ж.Ламетрининг фикрича,
1
Форобий А. Фозил одамлар шаҳри. Тошкент 1993
69
бамисоли машинадир. Унинг асарларидан бири ҳам “Одам – машина” деб
аталган. Танадаги жонни Ламетри онг билан айнанлаштиради.
XIX асрнинг бошида уйғониш даври учун хос бўлган инсонни бир
бутун деб тасаввур қилиш, уни маданият ва маънавият яратувчиси деб
талқин қилиш жонланади, тикланади. Немис файласуфи, маърифатчиси
Гердер (1744-1803й) инсонни табиат томонидан илк озодликка чиқарилган
зот деб талқин қилади. Одам ҳаёти ва танаси ҳайвонлардан фарқлироқ
ихтисослашмаган. Бу эса инсонга маълум устунликни берадиган манбадир, у
маданият яратиш жараёнида ўзини шакллантиради.
Немис классик фалсафасида инсон маданият оламини яратувчиси,
руҳий фаолият субъекти сифатида талқин қилади. Ф. Ницшенинг фикрига,
кўра инсон, унинг табиати онг, ақл билан эмас, балки ҳаётий кучлар ва
интилишлар ўйини билан белгиланади.
Ҳаёт
фалсафаси
ва
феноменологиянинг
ғоялари
фалсафий
антропология деб аталган йўналишининг пайдо бўлиши учун асос бўлади.
Инсон табиатини тушуниш ва талқин қилиш масаласида немис классик
фалсафаси, ҳаёт фалсафаси ва персонализмга (инсон табиий заруриятига
қарам бўлмаган бетакрор эркин шахс деб талқин қилинадиган йўналиш)
мухолиф сифатида марксистик инсоншунослик вужудга келади.
Марксистик инсоншуносликда инсонни табиатдан ажралиб чиққан
мавжудот, амалий фаолият шахснинг барча сифатларини белгилаб берадиган
хислат, одамнинг моҳиятини ижтимоий муносабатлар мажмуаси деган
ақидаларга урғу берилган. Унда инсоннинг ижтимоийлик жиҳатлари
мутлақлаштирилади, гўёки бу хислатлар одамнинг барча шахсиятлари
маънавият, руҳият, билиш ва бошқа жиҳатларини, уларнинг шакли ва
мазмунини белгилаб берар экан. Бундай қарашнинг бир томонлама
эканлигини инсоншунослик илми кўрсатмоқда.
Юқоридаги фикрлар инсоншуносликка оид тасаввурларнинг кетма-
кетликка асосланган эволюцияси бўлиб, уларни диахроник ёндашув усулига
70
таяниб шундай кўринишда тадқиқ қилиш мумкин. Изланишлардан шу нарса
аён бўлдики, маданият ва цивилизация тараққиёти жараёнида, шу жараён
таъсирида ҳар бир асрда шаклланган фан ва фалсафа инсон, унинг табиати
хусусида янги билим, тасаввурлар ва ғоялар ишлаб чиққан. Лекин XXI асрда
содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий жараёнлар, экологик
тангликлар,
компьютер
технологиясининг
ривожлантирилиши
инсоншунослик муаммоларини янги тамойиллар ва ғоялар асосида қайта
ишлаб чиқишни тақозо этади.
Инсоншунослик ғоялари ва таълимотларини синхроник ёндашув
нуқтаи-назарида таҳлил қилиш инсон муаммоси билан шуғулланадиган
илмларни маълум вақт оралиғи доирасида ўзига хос горизонтал чизиққа
“жойлаштириб” таҳлил қилишни билдиради.
Инсон ўзида био-табиий, ижтимоий, шахсиятли ва маънавий
сифатларни мужассамлаштирар экан, унинг бу сифатларини табиий, техник
ва ижтимоий-гуманитар фанлар ўрганади. Айтайлик, инсонни био-табиий
хислатларини инсон биологияси, одам физиологияси, биомеханика,
интеллектуал қобилиятини кибернетика, систематика, компьютер
технологияси, ижтимоий жиҳатларини этнология, антропология, тарих,
социология, маънавият оламини руҳшунослик, маънавиятшунослик,
эстетика, фалсафа каби фанлар ўрганади. Биз бу ерда маълум даврда
шаклланган, лекин инсонни бир вақтда ўрганадиган фанларни синхроник
моделини келтирдик. Ҳар бир тарихий даврда бундай моделнинг ўзига хос
кўриниши бўлиши мумкин.
2 .
Do'stlaringiz bilan baham: |