1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Инсон фалсафа фанининг тадқиқот объекти бўла оладими? 
2. Инсон тўғрисидаги қарашларнинг бир вақтлилигини нима дейиш 
мумкин? 
3. Биологиялаштирувчи концепциялар нимани тарғиб қилади? 
4. Мальтус қандай ғояни олға сураган? 
5. Социал-дарвинизм таълимотини изоҳлаб беринг? 
5-Мавзу: Юксак маънавият ва шахс мустақиллиги. 
1-маъруза 
1. Маънавият – инсон борлиғининг асоси сифатида. 
2. Маънавий қашшоқлик – глобаллашув даврининг фожиасидир.
3. Миллий маънавият ва миллий ўзликни англаш – миллий мустақилликка 
эришишнинг асоси. 
Таянч сўзлар: 
Маънавият, инсоннинг ижтимоий қиёфаси, миллий ғоя, маънавий 
қиёфа, миллий ўзликни англаш, ишбилармонлик, шахс, ўзликни англаш 
1. Маънавият – инсон борлиғининг асоси сифатида. Маънавият 
кўпроқ инсон қалбига, ботиний дунёсига қаратилганлиги билан ажралиб 
туради. Шу маънода маънавият инсон қалбидаги илоҳий бир нур саналадики, 
бу илоҳий нур ҳеч бир жонзотда йўқ. Шундай экан, “маънавият”, “инсоннинг 


78 
маънавий борлиғи” кўп қатламли, серқирра тушунчалар ҳисобланади. Хўш, 
маънавиятнинг ўзи нима? Унга қандай таърифлар берилган.
Юртбошимиз “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарида инсоннинг 
инсонийлигини оширадиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас 
боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч 
нарса билан ўлчаб бўлмайдиган ўрин тутишлигини уқдириб: «Маънавият - 
инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички 
дунёси, иродасини бақувват, иймон – эътиқодини бутун қиладиган, 
виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”
1
деб таърифлаган эдилар. Бу таърифда инсон фаолиятининг барча маънавий 
қирралари қамраб олинган бўлиб, биз бундан буён маънавият ҳақида сўз 
юритганимизда унга методологик асос сифатида таянамиз.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгунча луғатларда, илмий 
асарларда “маънавият” мустақил илмий тушунча сифатида қўлланилмаган 
эди. Шу боис бу тушунчани чуқурроқ ўрганишга бўлган қизиқиш айниқса 
Президентимизнинг унга бўлган эътиборидан кейин ошиб кетди. 
Бир қатор олимларимиз анжуманларда қилган маърузаларида 
“маънавият – инсондаги ахлоқ, одоб, билим, илм, иймон, ихлос ва инсоният 
камолоти учун ижобий таъсир қилувчи тизим ёки маънавият- инсоннинг 
ақлий, ахлоқий, илмий, амалий, мафкуравий қарашлар йиғиндиси 
ҳисобланиб, диний ва дунёвий қарашларнинг акс этиш даражасидир”, деб 
таъриф бериб келмоқдалар. А.Эркаевнинг фикрича, “Маънавият – инсоннинг 
ижтимоий – маданий мавжудот сифатидаги моҳиятидир, яъни инсоннинг 
меҳр-мурувват, 
адолат, 
тўғрилик, 
софдиллик, 
виждон, 
ор-номус, 
ватанпарварлик, гўзалликни севиш, завқланиш, ёвузликка нафрат, ирода, 
матонат ва шу каби кўплаб асл инсоний хислатлари ва фазилатларининг 
узвий бирлик, муштараклик касб этган мажмуидир”.
2
М.Имомназаров 
1
Қаранг: Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч.Тошкент.”Маънавият”,2008, 19-бет.
2
Эркаев А. Маънавият – миллат нишони. Тошкент. Маънавият, 1997, 27-бет 


79 
дастлаб “Маънавият инсон қалбидаги илоҳий нур…”,
1
-деб ёзган бўлса, 
кейинчалик «Маънавият – инсон қалбида, кўнгил кўзгусида акс этган ҳақиқат 
нуридир, дейилган таъриф дарҳақиқат, сўфиёна рамзий таърифдир, зотан 
бошқача таъриф бу чексиз моҳиятни чеклаб қўяди”,
2
-деб ёзади.
Э. Юсупов инсонда мавжуд бўладиган ҳамма хислатлар ва фазилатлар 
эмас, балки ижобийларигина маънавият бўла олишини кўрсатиб: “Маънавият 
–инсон ахлоқи ва одоби, билимлари, истедоди, қобилияти, амалий 
малакалари, виждони, иймони, эътиқоди, дунёқараши, мафкуравий 
қарашларининг бир – бири билан узвий боғланган, жамият тараққиётига 
ижобий таъсир этадиган муштарак тизимдир”,
3
-деб таърифлайди.
Профессор Т. Маҳмудов “…Маънавият – инсоннинг маълум 
даражадаги жисмоний, ақлий, ахлоқий ва руҳий балоғати ва дунёқарашини 
ифодаловчи тушунчадир”,
4
-деган таърифни берса, А.Чориев маънавият 
тушунчасининг маданият тушунчасидан қамрови торлигини таъкидлаб, 
“маданият” тушунчаси ижтимоий онгнинг муҳим шакли сифатида 
маънавиятни ҳам, мафкурани ҳам, маърифатни ҳам ўз ичига қамраб олади 
дейди
5

Албатта, юқорида келтирилган фикрларнинг ҳаммасида ҳам 
маънавиятнинг кўпгина қирралари ўз ифодасини топган ва муаллифлар 
ўзларининг нуқтаи-назарларини билдирганлар, аммо уларда инсон 
салоҳиятини ўстириш, қалбан улғайтириш масаласи эътибордан четда 
қолганлигига гувоҳ бўламиз. Маънавият тушунчасига барча файласуфлар ва 
бир қатор шу соҳани вакиллари ўз муносабатларини билдирадилар, 
таърифлар шаклланиб бориб мукаммал даражага эришади. Масалан, миллий 
давлатчилигимизнинг тамал тошини қўйган буюк Амир Темур “Куч – 
адолатдадир” деган ғояни илгари сурган бўлса, И.А.Каримов уни 
1
Имомназаров М. Маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Тошкент: Шарқ, 1996, 6-бет.
2
Имомназаров М. Миллий маънавиятимиз назариясига чизгилар. Тошкент: Шарқ, 1999, 14-бет
3
Қаранг: Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Тошкент: Университет, 1998,34-бет.
4
Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият.Тошкент: Шарқ, 2001, 9-бет
5
Чориев А. Инсон фалсафаси. Мустақил шахс. Тошкент: Чинор ЭНК, 2002, 50 бет


80 
такомиллаштириб “Куч – билим ва тафаккурда” деган ғояга тўхталди. 
Албатта бу соҳадаги ишлар, ислоҳотлар ривожланишини талаб қилар экан, 
маънавият ёки “куч” терминига бўлган муносабат ҳеч қачон тўхтаб 
қолмайди. Шунинг учун ҳурматли Юртбошимиз юқоридаги ғояларни 
ривожлантириб, “Юксак маънавият – енгилмас куч” деган ғояни илгари 
сурмоқда. Демак инсоният яралибдики, доимо ўзининг куч-қудратини 
намоён қилиб келган. Айнан куч маънавиятда эканлигини ХХI асрда 
Юртбошимиз И.А.Каримов ўз асарларида таъкидлаб ўтмоқда. 
Инсоннинг мустақил шахс даражасига кўтарилиш жараёни унинг 
маънавий қиёфаси билан бевосита боғлиқ. Ушбу алоқадорлик механизмини 
ҳар томонлама таҳлил қилишдан аввал “инсоннинг маънавий қиёфаси” ёки 
маънавият тушунчаларининг маъноси ва мазмуни, уни яхлит бир бутунга 
бирлаштириб турган унсурлар, ўша унсурларнинг ўзига хос хусусиятлари, 
хоссалари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз лозим.
Маълумки, инсон онги ва фаолиятида содир бўлаётган ҳар қандай 
ўзгаришларни ўрганиш, ўша жараённи ёки ҳолатни ифодаловчи, уни ўзига 
хос тарзда акс эттирувчи тушунчанинг моҳиятини билишдан бошланади. 
Маънавий қиёфа ёхуд маънавият ҳам инсон борлиғининг ўзига хос 
хусусиятларини ифодаловчи реал воқелик бўлиб, инсоннинг онги ва 
фаолиятида кундалик хулқ-атворида, ҳатти-ҳаракатида намоён бўлади. 
Инсон онги ва фаолиятининг бундай мураккаб феномени моҳиятини 
чуқурроқ таҳлил қилиш учун, энг аввало, “инсоннинг маънавий қиёфаси” 
тушунчасининг маъноси ва мазмунини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун эса 
“инсоннинг маънавий қиёфаси” билан “ижтимоий қиёфаси” тушунчалари 
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик механизмини ўрганиш лозим бўлади. ушбу 
тушунчаларни биринчи бўлиб файласуф олим А.Чориев ўз илмий 
тадқиқотларида ишлаб чиққан. Биз ушбу услубий ишимизда буни 
такомиллаштирамиз. 


81 
Инсоннинг маънавий қиёфаси, инсоннинг ижтимоий қиёфасига 
қараганда торроқ, қамровли тушунча бўлиб, инсоннинг маънавий қиёфаси 
ижтимоий қиёфасининг маълум бир қисмини ташкил этади. Ижтимоий қиёфа 
эса, ўзига инсоннинг маънавий қиёфасини характерловчи инсоний 
фазилатлар, хислатлар, хусусиятлар билан бирга унинг ташкилотчилик, 
ишбилармонлик, уддабуронлик қобилиятлари, профессионал касб-кор 
малакалари, руҳан покланиш даражасини ифодаловчи (кимдир кам гап, 
кимдир дилкаш, оқкўнгил, кимдир кўнгли қора ва ҳокозо) хусусиятларини 
ўзида мужассамлаштиради. Лекин инсоннинг маънавий қиёфаси унинг 
ижтимоий қиёфасининг мағзини ташкил қилади. Худди шу мағз инсон 
амалий фаолиятини бошқарувчи механизм вазифасини бажаради. 
Инсоннинг маънавий қиёфаси ва “маънавият” тушунчалари ўртасидаги 
бевосита алоқадорликни аниқлаш лозим. Улар ўхшаш тушунчалар бўлиб, 
маънавият тушунчаси кўпроқ умумийликда ўз ифодасини топса, инсоннинг 
маънавий қиёфасида хусусийлик, фақат инсон маънавиятига хос бўлган 
инсоний хусусиятлар ўз ифодасини ҳар бир синф ва қатламлар, шахс ва 
оилада ўз аксини топади. Шунинг учун юртбошимиз айтганларидек, 
маънавият инсонни руҳан поклайди, қалбан улғайтиради ва унинг барча 
(фалсафий, ҳуқуқий, диний, илмий, ахлоқий, бадиий) қарашларининг 
мезонидир.
Маънавий қиёфа - ижтимоий онгнинг муҳим элементи бўлиб, инсон 
хулқ-атворида, кундалик амалий фаолиятида яққол намоён бўлади. 
Ижтимоий борлиқнинг ифодаси бўлган ижтимоий онг, мураккаб 
структурадан иборат бўлиб, ўзида бир нечта турли туман унсурларни 
бирлаштириши билан бирга, ахлоқий идеални ҳам мужассамлаштиради. 
Ахлоқий идеал нафақат ўзида инсоннинг юксак маънавий-руҳий ҳолатини 
англатувчи тушунча, балки у ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тасаввур, эътиқод, 
ҳуқуқий қарашлар, инсоннинг инсонга, инсоннинг табиатга, инсоннинг 
жамиятга бўлган муносабати ҳамдир. Ўз навбатида, худди шу элементлар 


82 
ягона, яхлит тизим ҳосил қилиб, инсоннинг маънавий қиёфасида чуқур из 
қолдиради. 
Шундай қилиб, инсоннинг маънавий қиёфасига қуйидагича таъриф 
бериш мумкин. Маънавий қиёфа инсоннинг инсонийлиги, унинг қалби ва 
виждонининг уйғоқлигини англатувчи ижобий, инсоний фазилатлар, 
хислатлар йиғиндиси бўлиб, инсоннинг инсонга, инсоннинг табиатга, 
инсоннинг жамиятга, инсоннинг - ўзи яшаётган ижтимоий тузумга, ўша 
жамиятда мавжуд бўлган қонун, ҳуқуқ, ахлоқ нормаларига, миллий ғоя ва 
мафкура тамойилларига бўлган муносабатларининг намоён бўлишидир. 
Шунингдек, маънавий қиёфа инсоннинг ўз Ватани, халқи, миллати, жамоаси, 
оиласи, қавм-қариндошлари олидидаги масъулиятида, кундалик амалий 
фаолиятида мужассам бўлади. Зеро, Юртбошимизнинг “Биз халқни номи 
билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-
томиригача назар ташлаймиз
1
.”- деган таъкиди фикримизни исботлайди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish