1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Индивид, индивидуаллик ва шахс. “



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2. Индивид, индивидуаллик ва шахс. “Шахс” тушунчасини 
“индивид” тушунчасидан фарқлаш лозим. Фалсафада инсонга нисбатан 
“индивид” эмас “индивидуаллик” тушунчаси ишлатилади. Бу муайян 
инсоннинг алоҳидалиги ва бетакрорлигидир. Инсон индивид шаклида 
туғилар экан, у шахсга айланиши учун ўзининг барча ички имкониятларини, 
индивидуаллигини намоён қилиши керак бўлади. Индивидуаллик хақида 


113 
турли даражада гапириш мумкин. Масалан, биохимик, нейрофизиологик, 
психологик ва хоказо. Лекин бу индивидуаллик шахс тушунчасини тўлиқ акс 
эттирмайди. Шахс эса онгли фаолияти ва ўз —ўзини англашнинг пайдо 
бўлиши билан юзага келади. Ҳозирги замон илмий фалсафий адабиётларида 
“индивид” тушунчаси турли маъноларда, хусусан якка кишининг ўзига хос 
хусусиятларини ифодалаш учун ҳам ишлатилмоқда. Лекин индивид бир дона 
ёки “бир нусха” деган маънони билдирмайди, балки “улардан бири” деган 
маънода қўлланилади
1

“Индивид” ва “Индивидуализм” бир — бирига яқин атамалар бўлса 
ҳам хар бирининг ўзига хос мазмун ва моҳияти бор. Агар индивид деганда 
мустақил яшайдиган тирик вужуд, шахс тушунилса, "индивидуализмни 
келиб чиқиши фалсафа қомусий луғатида ёзилишича, унинг моҳиятини 
асослашга қаратилган қарашлар шахсни жамоага қарама -қарши кўйишни 
ифодаловчи тамойил сифатида хусусий мулкнинг пайдо бўлиши билан бир 
пайтда шаклланган
2

Фалсафада қабул қилинган индивид тушунчаси узоқ тарихий даврга 
бориб тақалади. Унинг шаклланиш даврининг бошланиши ибтидоий жамоа 
босқичига тўғри келади. Унинг жисмоний мавжудлиги, индивид сифатида 
мустақиллиги ўзи мансуб бўлган уруғ жамоаси доирасида бўлади. 
"Индивид" (лот. Individum - бўлинмас) инсон шахси ва унинг ҳаётининг 
алоҳидалилиги, шахс ҳуқуқларининг мутлақлигини ва автономиясини 
ифодаловчи фалсафий тушунчадир. Мазкур тушунчанинг маънавий, назарий 
жиҳатларини ўз ичига оладиган концептуал ва реал ҳаётий позицияни акс 
эттирувчи амалий жиҳатлари мавжуд. 
Индивид тушунчаси ёрдамида инсоннинг шахс даражасига кўтарилиши 
учун зарур бўлган объектив шарт-шароитлар ва субъектив омилларнинг 
айниқса, ижтимоий муҳитнинг кўрсатган таъсирини ҳам аниқ тасаввур этиш 
мумкин. Ижтимоий муҳит фақат индивидни ўраб туриш билан кифояланиб 
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. II. Мустақил шахс. – Т., Чинор Э.Н.К. 2002 йил, 97 -бет. 
2
Фалсафа. Қомусий луғат. Тошкент: Шарқ, 2004, -161-бет.


114 
қолмайди. Балки инсоннинг қалбида, юрагида ҳам яшайди. Кундалик амалий 
фаолиятида намоён бўлади. Лекин индивидни характерловчи ўзига хос 
хусусиятлар у яшаётган жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг маҳсули 
бўлсада, бундай сифат ҳолатларини индивиднинг шахс бўлиб шаклланиши 
учун асосий шарт деб бўлмайди. Чунки, инсоннинг ижтимоий қиёфаси 
кишининг ўзига хос индивидуал хусусиятлари, уни вужудга келтирган 
табиий-ирсий омилларга боғлиқ бўлмайди.
“Индивидуаллик” тушунчаси инсон борлиғининг ўзига хос 
хусусиятларини тавсифлаш, инсон борлиғи билан табиат ва жамият 
борлиқларининг қўшилиб-қорилиб туришини, ҳосил бўлган ижтимоий 
аралашманинг турли-туман томонлари, қирраларининг кўп хиллилигини 
таърифлаш учун ишлатилади. Дархақиқат, инсондаги индивидуаллик, 
бошқача қилиб айтганда, алоҳидалик йўқолиб кетмайди, аксинча унда бу 
хусусиятлар объектив равишда инсон хусусиятларини ифодаловчи тушунча 
бўлиб давом этаверади. Инсондаги индивидуаллик, унинг ҳаёти, 
фаолиятининг барча соҳаларида намоён бўладиган ўзига хос сифатларидир. 
Индивидуаллик алоҳида олинган инсоннинг аниқ ҳатти — ҳаракати, 
малакаси, лаёқати, одат ва кўникмаларини ифодалайди. 
Жамиятда моддий ишлаб чикаришни амалга ошириш, жараёнида 
кишиларнинг сиёсий, маънавий —маданий ишларда иштирок этиш фан ва 
санъат соҳаларида ноёб ишларни ижод ва кашфиёт қилишида умуман 
олганда кўплаб бурчларнинг бажарилишида ана шу индивидуаллик намоён 
бўлади. Индивидуалликда инсоннинг ички ва ташқи бетакрор хусусиятлари 
шаклланганлиги учун бошқалардан фарқ қилиб туради. 
Индивидуализм атамасини Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари .ўзларига 
хос ва мос мазмунда қўллаб келганлар. Ғарб олимлари индивидуализмга 
инсон шахсий хаётининг алоҳидалиги сифатида қараганлар, Шарқда эса якка, 
ёлғиз маъносида ишлатиб, унинг мазмуни кенг қамровли эканлигига эътибор 
қаратилган. Ўрта аср охирларидан бошлаб индивид жамоадаги ўз ўрнини 


115 
топган шахсга нисбатан ишлатилган, индивидуалликни шахсдан фарқли 
равишда индивиднинг бетакрорлиги, алоҳидалиги ва ўзига хослиги 
маъноларда ишлатилади. 
Индивидуалликдаги кенг қамровлиликнинг касб этилиши муайян 
даврдаги ижтимоий -иқтисодий, маънавий -ахлоқий заруриятлар олдинга 
сурадиган ғоялар ва эҳтиёжлар орқали намоён бўлади. Масалан, IX— XV 
асрларда Марказий Осиёда яшаган мутафаккирлар фалсафа
г
фан, дин ва 
санъатда шундай янги фикрларни айтишга муваффақ бўлдиларки, улар 
нафақат ўз даврлари учун, балки кейинги даврлар учун ҳам улкан ахамиятга 
эга бўлди. Масалан, Ал-Хоразмийнинг “алгоритм” ғояси ҳозирги замонавий 
уяли телефоннинг ишлаш механизмидир. 
Ҳозирги замон фалсафа ва инсоншунослик фанларида шахс 
тушунчасига бир неча янгича таърифлар берилган бўлиб, уларни 
умумлаштириб айтиш мумкинки, шахс деб ўзининг ижтимоий-иқтисодий 
тузум шароитларига боғлик бўлган, ўз тақдирининг эгаси бўла оладиган, 
индивидуал ҳолатида; интеллектуал, эмоционал ва иродавий сифатларига 
эга бўлган инсонга айтилади.Тарихдан турли диний фалсафий тизимлар 
шахсга ўзларича ёндошганлар. Агар антик давр фалсафасида шахсга 
нисбатан асосан ижтимоий муносабатлар маҳсули деб қаралган бўлса, 
христианлик таълимотида шахснинг махсус моҳияти бу “Индивидуал 
субстанция” ақлий хусусият, номоддий руҳнинг синоними деб тушунилган. 
Немис олими В.Штерн таъкидлаганидек, индивидуаллик инсондаги 
турли-туман хусусиятларнинг бирлиги, бошқача айтганимизда, ўша бетакрор 
қобилиятлар, малакаларнинг ривожланиб ёки инқирозга учраб туришидир. 
Инсон индивидуал хусусиятларининг инқирозга учрашига, унинг ўз устида 
ишламаслиги, ўз индивидуал қобилиятларини, малакаларини узлуксиз 
такомиллаштирмаслиги сабаб бўлади. 
Индивид ва индивидуаллик тушунчалари инсоннинг шахс даражасига 
кўтарилиши жараёнининг турли босқичлари, турли даврлари, турли 


116 
ҳолатларини ифодалайди. Чунончи индивид тушунчаси инсоннинг ижтимоий 
муносабатлар маҳсули эканлигини ифодаласа, индивидуаллик ва шахс 
тушунчалари инсон-жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларнинг 
субъекти эканлигидан далолат беради. Лекин, индивидуаллик тушунчаси 
шахс тушунчасига тўлиқ мос тушмайди. 
Шахс индивидуаллигида ижтимоий ҳаётнинг туганмас ва мураккаб 
қирралари, ранг-баранглиги ўз ифодасини топади. Шахс индивидуаллиги 
инсоний ҳаётга жозибадорлик, гўзаллик бағишлайди. Шахснинг 
индивидуаллиги туфайли жамиятдаги ҳаёт қизиқ, завқли ва айни пайтда 
субстанционал хусусиятга эгадир. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish