1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

3.Эркинлик 
ва 
масъулият 
– 
шахс 
мустақиллигини 
шакллантирувчи омиллар сифатида. “Эркинлик” ижтимоий-гуманитар 
фанларда учрайдиган фалсафий тушунчадир. Ушбу тушунчанинг луғавий 
маъноси “инсон ўз истагича иш тутишдир”
1
. Эркинликни жамиятнинг 
соҳаларига нисбатан, инсонни маънавий борлиғига нисбатан қўллаш мумкин. 
Шунга кўра эркинлик деганда: а) иқтисодий; б) сиёсий; в) маънавий 
эркинлик назарда тутилади. Иқтисодий эркинлик, бу аввало мажбур 
қилишдан озодликдир. Айни вақтда иқтисодий эркинлик инсон томонидан 
1
Фалсафа. Қомусий луғат. Тошкент, Шарқ, 2004, 464-бет


147 
ижтимоий мехнатнинг турини танлаб олишда, мулкка муносабатда ва қаерда 
фаолият кўрсатишни танлаб олишда намоён бўлади. Бунда шахс хам ўз 
интилишлари, хам реал жамиятнинг реал имкониятларидан келиб чиқади. 
Эркинлик масъулият, жавобгарлик билан бевосита боглик. Эркинлик 
ва масъулият инсон фаолиятинниг ўзаро узвий боғлиқ икки томонини ташкил 
этади. Масъулият аввало, жавобгарлик маъносини ифодалайди. Масъулият – 
ижтимоий аҳамиятли бурч ва вазифаларнинг бажарилиши, муайян ахлоқий 
тамойилларга риоя қилиш бўйича шахснинг жамият аъзолари олдидаги 
жавобгарлиги. Эркинлик каби масъулият хам хилма-хил кўринишларда 
намоён бўлиши мумкин. Сиёсий, хуқуқий, ахлоқий масъулият, шахс 
масъулияти, жамоа масъулияти ва х.к. шулар жумласидандир. 
Масъулият жамият, ижтимоий гурух томонидан шахсга қўйиладиган 
талаблар асосида шаклланади. Бу талабларнинг шахс томонидан 
ўзлаштирилиши унинг хатти-ҳаракатлари, фаолиятида намоён бўлади. 
Шахснинг шаклланишида масъулият хиссини тарбиялаш мухим ўрин тутади. 
Масъулият шахснинг жамият манфаатларини қай даражада чуқур англай 
олишини назарда тутади. Эркин шахс аввало жамият манфаатларини 
англаган, жамият олдидаги ўз масъулиятини чуқур хис эта оладиган инсон. 
Жамият хаёти ва тараққиёти инсон фаолиятининг махсули ва кўриниши экан, 
инсон қанчалик масъулиятни чукур хис эта олса, шунчалик у онгли фаолият 
кўрсата олади. 
Шахс мустақиллигини таъминловчи энг мухим кафолатларидан бири – 
инсондаги эркинлик ва масъулият туйғуларининг уйғунлашганидир. Рус 
файласуфи Н.Бердяевнинг фикрича, эркинлик туфайли инсон танлаш
саралаш имкониятига эга бўлади. Лекин фақат танлашнинг ўзигина 
эркинликни таъминлаб бера олмайди. Хақиқий эркинлик ижодкорликни 
тақозо этади. Инсон эркинлигини ижодкорликдан, бунёдкорликдан ажратиш 


148 
мумкин эмас. Эркинлик тушунчасини маънавий идеални асосий категорияси 
сифатида тавсифлайдиган қарашлар ҳам мавжуддир
1
.
Фуқаролик жамиятининг яшаш шарти - эркинлик. Шахснинг қонун 
доирасидаги сўз эркинлиги, фикр эркинлиги ва фаолият эркинлигига тўла 
йўл қўйилмас экан, фуқаролик жамияти амалда мавжуд бўла олмайди. Бу 
жамиятнинг яна бир муҳим томони шундаки, унда қариндошлик, 
уруғдошлик, 
элатдошлик 
сингари 
ҳиссиётлардан 
касбдошлик, 
маҳалладошлик ҳиссиётлари устун мақомга эга бўлади; ёнма-ён ишлаётган ва 
яшаётган жамият аъзолари, “бегоналар” - умумий мақсад учун курашаётган 
ҳамма елкадошлар ўзларининг узоқ қариндошларидан кўра бир-бирларига 
яқинроқ эканликларини англаб етадилар. Ундаги бошқарув эса эркин танлов 
ва эркин сайлов асосида, ҳокимият идоралари тазйиқидан қонун билан 
ҳимояланган ихтиёрий тузилмалар кўмагида иш олиб боради. Шу боис 
давлатимиз раҳбари Ислом Каримов фуқаролик жамиятини мамлакатимиз 
сиёсий ва давлат қурилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида 
таъкидлайди ва бу хусусиятнинг моҳиятини “маҳаллий ҳокимият ва 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари вазифаларини кенгайтириш, 
уларга давлат ваколатларининг бир қисмини босқичма-босқич ўтказиб 
бориш, нодавлат ва жамоат тузилмалари ҳуқуқи ва мавқеини оширишни 
кўзда тутадиган “Кучли давлатдан - кучли жамият сари” концепциясини 
амалга ошириш”дан иборат деб таърифлайди.
Кейинги йилларда бозор муносабатлари ижтимоий борлиқдан, жамият 
ҳаётидан чуқур жой олди. Улар жамиятни демократлаштириш, 
эркинлаштириш ва модернизациялаштиришнинг самарали воситаси 
эканлигини намоён қилди, инсоннинг борлиқдаги ўрнини янги поғонага 
кўтарди. Р.А.Далнинг таърифига кўра, демократия “инсон эркини, фаолият 
тарзини, корпорациялардаги ўзини ўзи бошқаришни, бутун ижтимоий, 
сиёсий, маънавий ҳаётни “ҳақиқий эркинлик” томон ўзгартиришга ёрдам 
1
Қаҳҳарова М. Маънавий идеал. Тошкент, Маънавият, 2008, 12-бет 


149 
беради”
1
. Эркинлик, маълумки, онгли, бутун масъулиятни ҳис этиб танланган 
ва амалга оширилган қарорда воқе бўлади. Шу боис Гегель эркинлик ангалаб 
олинган зарурият, деганда эркинликни гносеологик моҳиятини ифодалаган 
эди.
Шахс эркинлиги ва масъулиятининг уйғунлашиши жараёнига ғов 
бўлиб турган тўсиқлардан бири бу – ўтмишдан бгунги кунгача ижтимоий 
инерция туфайли ўтиб келаётган барчани тенглаштириш
2
ғоясидир. 
Жамиятда турли қатлам ва синфлар мавжуд бўлиб, ўтган мустабит тузим 
даврида барчани тенглаштириш маънавий ҳолатдан моддий ҳолатга 
кўчирилди. Ҳаттоки кишиларнинг эстетик диди, гўзалликни англаши ҳам 
тенглаштириб юборилди. Ҳозирги кунда Республикамизда шахсий ҳуқуқ ва 
эркинликлари
3
ни ҳуқуқий базаси яратилган бўлиб, унда кишилар қонун ва ўз 
ҳуқуқлари доирасида эркиндирлар. Эркинлик ва масъулият туйғуси жамият 
аъзоларининг барчасини ҳаётида акс этмоқда. Дахлдорлик ҳисси, 
лоқайдликни тугатишга ҳаракат шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтганда, шахснинг мустақиллигини билдирувчи бир 
қатор ижтимоий, ахлоқий, сиёсий ва ҳокозо омиллар бирданига шаклланиб 
қолмайди. Уларни жамиятда эзгу мақсадлар асосида яратилган шахсларнинг 
ҳаёти тарзига айлантириш учун бир қанча вақтлар ва имкониятлар керак 
бўлади. Ахлоқий ва ҳуқуқий императивлар бирлиги амалга ошиши айнан шу 
фазилатларнинг амалиётини билдиради.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish