Такрорлаш учун саволлар.
1. Шахс мустақил бўлиши учун қандай ижтимоий фазилатларга эга
бўлиши керак?
2. Ақлий зукколик деганда нимани тушинасиз?
3. Ҳуқуқий маданият ва сиёсий маданият қандай боғлиқликда?
4. Эркинлик ва масъулият бирлиги тўғрисида нимани биласиз?
1
Қаранг: Даль Р.А. Введение в экономическую демократию. – М.: Наука, СП «ИКМА», 1991. – С. 66-68.
2
Чориев А. Инсон фалсафаси. II. Мустақил шахс. – Т., 2002 йил,. 250-бет.
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент, Ўзбекистон. 2012, 7- бет
150
ХУЛОСА
Мазкур услубий қўлланма илмий-услубий изланишларимизнинг илк
натижаларидан бўлиб, бунда баён қилинган фикрлар, назарий таҳлиллар
талабалар томонидан ўзлаштириши учун бир мунча соддалаштирилган ҳолда
тақдим этилди. Янги педагогик технологияларнинг айрим методларидан
самарали фойдаланилди.
Инсон доим ўзининг кимлигини, жамиятда ва коинотдаги ўрнини
билишга ҳаракат қилиб келган. Шунинг учун инсон муаммосига бағишланган
турли гипотезалар, назариялар ва концепциялар яратилган. Лекин замонлар
ўтиши билан, инсон деб номланувчи мавжудот учун ҳали билинмаган,
ечилиши зарур бўлган муаммолар кўпайиб бораверди. Антик фалсафа
намоёндалари, хусусан, Қадимги Ҳинд ва Хитой файласуфлари, инсон икки
йирик қудрат, тана билан жоннинг уюшмасидан иборат, жон танани тарк
этиб, руҳга айланиб туради, руҳ эса ўлмайди, деб тушунтирган бўлсалар,
ҳозирда бу масалалар инсонда ташқари юз бермоқда. Экологик маммолар,
глобаллашув муаммолари, “оммавий маданият” сингари маънавий
тажовузлар инсоннинг ғоявий ва мафкуравий дунёсини ўзгартириб
юбормоқда.
Ҳозирги давр фалсафий фанлари юқоридаги муаммоларни таҳлил
қилиш учун бир қанча оқимларга бўлиниб кетди. Уларнинг барчасида асосан
инсон моҳияти, мазмуни, жамиятдаги ўрни ва ҳозирги давр муаммолари
мушоҳада қилинади. Ушбу оқимларнинг хулосаларига кўра, инсон моҳияти
масаласи таҳлилида ҳозирги замон цивилизацияси қадриятлари талабларини
ҳисобга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Инсон ер юзидаги тирик
мавжудотлар ичра ўзини-ўзи билишга ва ўзини-ўзи бошқаришга қодир
бўлган энг ноёб мавжудотдир. Ўз умрининг қадрини билувчи, ўз ҳаётининг
маъносини билиш учун курашувчи ҳам инсондир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ва цилизация, инсон ва
глобаллашув, инсон ва жамият муаммолари кескинлашган бир даврда
151
яшамоқдамиз. Комьпютер технологияларининг ривожланиши, бозорли
иқтисодиётни жадаллашиши инсонларда ўзига хос мустақил шахс бўлишга,
замон талаб қилган киши бўлишга интилишини кучайтириб юборди. Бу ўз
навбатида, мафкуравий хав-хатарни пайқайдиган, инсоният учун янги давр
бошланаётганлигидан хабардор, миллий ва умуминсоний қадриятларга
нисбатан шахсий дахлдорлик ҳисси мавжуд янги инсон шахсини тарих
саҳнасига кириб келаётганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |