1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Тафаккур эркинлиги шахс мустақиллигининг маънавий асоси



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2.Тафаккур эркинлиги шахс мустақиллигининг маънавий асоси 
сифатида. Тафаккурни фуқаролик жамияти талабларига, ҳамда ҳозирги 
ахборот майдони кўлами кенгайган бир пайтда, бутун дунёда глобаллашув 
тенденциялари кучайиб бораётган давр даъватларига мослаштирмасдан 
туриб, ислоҳотларни юқори суръатларда ва муваффақиятли давом эттириш 
мушкулдир. Мустақил шахснинг шаклланишида объектив шарт- шароитлар 


125 
ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса, субъектив омиллар, оила, ўн икки йиллик 
мажбурий таълим, олий таълим, меҳнат жамоалари, маҳала, ижтимоий 
институтлар ва сиёсий партиялар ва нодавлат, нотижорат ташкилотларининг 
ҳаракати дастурлари таъсири беқиёсдир.
Э.Фроммнинг фикрича, эркин тафаккурнинг асосий белгиларидан бири 
ижобий маънодаги фаоллик ва мустақилликдир
1
. Эркин тафаккурга эришиш 
ҳеч бир даврда осон кечмаган. Ҳар бир даврда муайян мафкуравий қолиплар, 
меъёрлар асосида фикрлашнинг барқарор стериотиплари вужудга келади. 
Ижтимоий тараққиёт даражаси ва сиёсий тузум хусусиятлари тафаккур 
эркинлигининг имкониятларини, намоён бўлиш шаклларини белгилайди. 
Ўтмишда жуда кўплаб жамиятлар догматик тафаккур билан яшашга мажбур 
бўлган. Агар мазкур қолипдаги фикрлаш формуласидан четга чиқиш ёки 
ҳурфикрлилик ҳам жуда қаттиқ тақиб қилинган.
Ўзбек театри тарихини чуқур ўрганган М.Раҳмонов Бухоро амирлиги ва 
Қўқон хонлиги ҳудудида фаолият юритган халқ театрлари, дорбозлар, 
масхарабозлар, қўғирчоқбозлар XIX асрда кўрсатган айрим томошалар, 
интермедиялар ҳақида сўз юритади
2
. Сюжет мазмунини баён қилади, 
мантларидан парча келтиради. Тадқиқотчи гувоҳлик беришича, Қўқон 
хонлиги санъаткорлари ҳатто хон ҳузурида кўрсатадиган томошаларида 
баъзан кескин ижтимоий-сатирик лавҳаларни, амалдорлар ва руҳонийларни 
танқид қиладиган саҳналарни кўрсатганлар.
Бухоро амирлиги санъаткорлари эса ижтимоий сатирадан, танқиддан 
мутлоқа йироқ, кўпроқ кўнгил очар томошалар кўрсатганлар, латифалар, сўз 
ўйинлари асосида ҳажвия лавҳаларни саҳналаштирганлар. Динга, қолоқ 
анъаналар ва руҳонийларга, амалдорларга нисбатан танқидий фикр 
билдириш у ёқда турсин, ҳатто аския ва қочириқ қилишга ҳам журъат 
1
Фромм Э. Бегство от свободы. Дайджест. Москва, 1990.с-42 
2
Ушбу иқтибос А.Эркаевнинг Тафаккур эркинлиги. Тошкент. “Маънавият” 2007 деб номланувчи 
рисоласидан олинган (130-131 бетлар)


126 
этолмаганлар. Муллалар, қозилар, диний идоралар томонидан одамлар онги, 
фикри-зикри қаттиқ назорат қилинган.
Қўқон хонлигида Бухоро амирлигидан фарқли равишда нисбатан 
тафаккур эркинлиги бир мунча ривожланган бўлиб, амирлик аҳолиси орасида 
аскиябозлик Қўқон хонлиги аҳолиси орасидагига нисбатан камроқ тарқалган. 
Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг эслашича, 1897 йили Бухоро амири 
Туркистон генарал-губернаторига хат ёзиб, фарғоналик санъаткорларни 
чақиртиради. Амир томошаларда қози ва уламоларни танқид қиладиган 
кулгилилик жанрларини кўрсатишга розилик бермайди. Шунда ташриф 
буюрган фарғоналик санъаткорлар аския айтишни лозим топадилар. Аския 
айтила бошланади, лекин уни ҳеч ким тушунмайди. Амир теварагидаги 
амалдорлар аскияни тушунмайдилар.
Тафаккур эркинлиги қисқа даврда шаклланиб қоладиган ёки уни маълум 
бир даврда қолипга солиш натижасида яратиладиган моҳият эмас. Бу асрлар 
давомида авлодларни кетма-кетлиги, авлодларни ўз келажакларига 
узатадиган меросларидир. Бу ҳолат ҳозирги даврда ҳам Бухоро ва Самарқанд 
вилояти аҳолисининг тафаккур тарзида қисман учрайди. Ўтган асрда бир хил 
мафкура остида шакллантирилган тафаккур тарзи қисман утопия, қисман 
мифологияга асосланган эди. Инсон онги тўлиқ мафкура манипуляцияси 
остида бўлиши ўз навбатида фикр қарамлигини шакллантириб, ўзгача 
тафаккурида аниқ йўналиш мавжуд шахсларни шакллантирди. Демак, 
тафаккур эркинлиги замирида жамият ва шахс манфаатларининг 
уйғунлашуви, мутаносиблиги ва мувозанати ётади”
1

Инсон эркин тафаккурининг яна бир муҳим жиҳати – унинг илмий, 
танқидий ва ижодий кучга эга эканлигидир. Ушбу тафаккур тарзи кўпроқ 
фалсафа илмига хос бўлиб, уни рефликсив фикрлаш деб ҳам атайдилар. 
Эркин тафаккурга эга мустақил шахс ўзида уч муҳим элементни қамраб 
олади: мустақил фикрлаш, мустақил ишлаш ва мустақил яшашни. Ушбу 
1
Эркаев А. Тафаккур эркинлиги. Т., Маънавият, 2007, 146 б 


127 
элементлар комплекс равишда бир шахсда акс этиши эркин тафаккурга эга 
инсонларни шакллантиради. Буни кластер методи орқали кўрсатишга ҳаракат 
қиламиз.
Юртбошимиз тафаккур қарамлигини яратадиган омиллардан бири 
лоқайдлик ҳақида шундай дейди: “барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки 
бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар 
ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг онгсиз ва заиф 
нуқтага айланади. Ва аксинча-қаерда хушёрлик ва жонкуярлик, юксок ақл-
идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга 
айланади“
1
. Тафаккур эркинлиги лоқайдликка қарама-қарши тушунча бўлиб, 
унинг асл моҳияти мустақил шахсни тарбиялаш, мустақил фикрлашга 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т., Маънавият. 2008, 116 бет
Тафаккур 
эркинлиги 
Мустақил 
фикрлаш 
Ижодий 
фаолият
Фаоллик
Мустақил 
ишлаш 
Шахсий 
фикр 
Иқтисодий 
фаоллик 
Ижтимоий 
фаоллик 
Илм-фанга 
қизиқиш 
Бадиий 
ижодкорлик 


128 
етаклашдан иборатдир. Ушбу муаммоли вазиятни Б.Б.Б усулида кўриб 
чиқиш мумкин. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish