1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


Фаоллик – ёшларнинг шахс бўлиб шаклланишини ижтимоий



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

3. Фаоллик – ёшларнинг шахс бўлиб шаклланишини ижтимоий 
асосидир. 
 Мустақилликдан сўнг ўтган йигирма йил ичида мамлакатимизда миллий 
менталитет хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда инсон омилини ошириш 
концепцияси ишлаб чиқилди ва изчил давом этирмоқда. Жумладан, аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш – ўтиш даври 
сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланди, таълим тизимини 
тубдан ислоҳ қилиш, унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва соғлиқни 
сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бошланди.
Зеро, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ишлаб 
чиқариш самарадорлигини оширишда инсон омили ролини фаоллаштириш 
кадрлар тайёрлаш тизимига боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш тизими ўз 
ижтимоий-иқтисодий мазмунига кўра, инсон омилининг шаклланиши ва 
ўзаро қарор топиши тизими ҳам ҳисобланади. Шунингдек, у ижтимоий 
ишлаб чиқаришнинг инсон ва моддий ашёвий омилларининг бирикиши 
ҳамда бир-бирига мутаносиблигини таъминлаш учун асос яратади. Амалга 
оширилаётган ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон 
таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига 
чиқиб олди. Таълим кўрсаткичининг дунёдаги ўртача даражаси 0,77 га тенг 
бўлгани ҳолда бу кўрсаткич мамлакатимизда 0,99 ни ташкил этади. 
Жумладан, республикамизда таълим учун сарфланаётган ҳаражатларнинг 
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 12 фоиздан ошган. 
Ўзбекистонда умумий бошланғич ва ўрта таълим муаммоси тўлиқ ҳал 
этилган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, 2009 йилдан сўнг 
республикада умумий ўрта касб-ҳунар таълим муаммоси ҳам тўлиқ ҳал 
этилади. Умумий таълимни ташкил этиш борасидаги ислоҳотлар натижасида 
2004 йилда ўртача ўқиш муддати 12 йилни ташкил этди. Натижада 
Ўзбекистон катта ёшдаги аҳоли, саводхонлиги даражаси бўйича (99,3%) 
Италия (98,4 %), Жанубий Корея (98%) ва Исроил (97,1 %) каби иқтисодий 


130 
жиҳатдан ривожланган мамлакатларни ортда қолдирмоқда
1
. Таълим 
соҳасидаги ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, Франциядаги дунёнининг 
энг яхши бешта бизнес мактаби қаторига кирадиган “Инсаад” халқаро бизнес 
мактабининг 2012 йилги “Инновацияларнинг глобал индекси” маърузасидаги 
маълумотини келтириш ўринлидир. Ушбу маърузада дунёнинг 141 
мамлакатидаги инновацион ривожланиш комплекс тарзда таҳлил қилинган. 
Таҳлилнинг асосий таркибий қисмларидан бири инсон капиталини 
ривожлантириш даражаси бўлиб, мазкур кўрсаткич бўйича бизнинг 
мамлакатимиз 35-ўринни эгаллаган. Таълим тизимини ривожлантириш 
даражаси бўйича эса Ўзбекистон дунёнинг 141 мамлакати орасида иккинчи 
ўринни банд этган
2

Ёшлар маънавиятини ривожлантиришнинг муҳим воситалари қаторида 
жамоат ташкилотлари ичида, айниқса „Камолот“ ижтимоий ҳаракатининг 
роли бениҳоя каттадир. Чунки „Камолот“ ижтимоий ҳаракати мамлакатнинг 
бутун ёшлари иштирок қиладиган энг оммавий ҳаракат ҳисобланади. Бу 
ҳаракатни шахс маънавиятини шакллантириш ва ривожлантиришдаги яна 
бир имконияти шундаки, унда ёшларнинг ўзлари, ўз қобилияти, 
интеллектуал салоҳияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тегишли 
соҳалар бўйича ташаббус кўрсатадилар. Бу уларга кенг миқёсда ҳаракат 
қилишлари учун имконият яратади. У ташкил қилингандан кейинги ўтган 
йилларда „Камолот“ ижтимоий ҳаракати ёшлар ўртасида катта эътиборга 
сазовор бўлиб келмоқда. Айниқса, у томонидан ёшларни маънавий 
тадбирларга кенг жалб қилиш, уларни жамият ишларида иштирок қилишини 
ташкили борасида олиб бораётган тадбирлари ёшлар маънавиятини бойиб 
боришига ва ижтимоий қиёфасини шаклланишига ижобий таъсир 
ўтказмоқда. Камолот ЁИҲ ташкилотини бошланғич кўринши бўлган 
1
Ўзбекистонда таълим: талаб ва таклиф мутаносиблиги. Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. Ўзбекистон 
2007/2008. Бирлашган миллатлар тараққиёт дастури. –Тошкент, „Mega basim”, 2008, 28-бет. 
2
Каримов. И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом 
эттириш. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга 
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муим устивор йўналишларига бағишланган вазирлар 
маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.// Зарафшон газетаси. 2013 йил,22 январ, 2-бет 


131 
“Камалак” болалар ҳаракати озирги пайтда фаол ҳаракатда эмас. Бу ёшларни 
фаоллигини оширишни муаммоли қисмидир. 
 
Ёш авлод тарбияси ва унинг натижаси ижтимоий ҳамда шахсий 
манфаат касб этади. Яхши тарбия фақат оила учун қувонч, бахт-саодат, 
руҳий ва иқтисодий бойлик келтириб қолмай, шу билан бирга, жамият учун 
зўр сиёсий-маънавий аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, бола тарбияси ниҳоятда 
нозик, мураккаб, ижодий жараён сифатида чуқур педагогик ва психологик 
билимларни талаб қиладиган санъат бўлиб, унинг туб моҳияти ва илдизлари 
кишилик жамияти тараққиётининг қонунлари билан чамбарчас боғлиқдир. 
Ҳар қандай тузумни насл-авлодсиз ёки тарбиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Инсон камолотининг яна бир муҳим шартларидан, бу - ёш авлоднинг 
ақлий, интеллектуал жиҳатдан етилишидир. Ҳозирги кунда бу жараён 
давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилиши жуда қувонарлидир. Олиб 
борилаётган ишлар самараси ўлароқ, фарзандларимиз янги типдаги мактаб ва 
лицейларда, замонавий техник жиҳозлар билан қуролланган компьютер 
хоналарида таҳсил олиб келишмоқда. Фарзандларимиз турли миқёсдаги фан 
олимпиадаларида иштирок этиб, нуфузли ўринларни эгаллаб келиши 
қилинаётган ишлар натижасидир.
Борлиқ, табиат ва жамият тараққиётининг асосий қонуниятларини илмий 
ўзлаштирилиши аксарият ҳолларда таълим тизимида амалга ошади. Айни шу 
қонуниятларни тўғри ва онгли ўзлаштирилиши ўқитувчи зиммасидадир. 
Шундай экан, замонавий ўқитувчининг ўзига қўйиладиган талаблар 
умумбашарий тамойиллардан келиб чиқмоғи зарур. Айниқса, турли 
мазмундаги маълумотлар кўламида ўқитувчининг ўзи теран тафаккурга, 
илмий ва методик жиҳатдан етук бўлиши кундалик заруриятга айланиб 
қолди. Ёш авлодга зарур ва керакли маълумотларни беришда турли 
иннновацион технологиялардан самарали фойдалана олиши, таълим жараёни 
иштирокчилари - ўқувчиларга ўз фикрларини эркин ва равон билдиришлари 
учун барча имкониятларни яратиб бериши давр талабидир. Зеро, ўқувчи 


132 
эндиликда таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли субъектиги айланиши, „Таълим 
тўғрисидаги“ қонунда ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий модели”да белгилаб 
қўйилган.
Ёшларни ўз фикрларига эга, турли маънавий хуружларга қарши собит 
тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб 
тарбиялашда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини 
таъминлайдиган замонавий информацион ва компьютер технологияларини 
кенг 
жорий 
этиш, 
жамиятимизнинг 
мафкуравий 
иммунитетини 
кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва 
нодавлат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш 
бугунги кунда муҳим вазифамизга айланиб бораётганини англаб етишимиз 
зарур. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish